Иброхимов Мирзаолим Иброҳимович.
Давлат спорт қумитасининг 1976-1988 йиллардаги раиси.
1928 йил 10 майда Наманган вилоятида туғилган.
Унинг ушбу лавозимда ишлаган даврида республикада оддий майдончалардан тортиб, вилоят ва туман марказларидаги йирик мажмуаларгача бўлган спорт иншоотларини бунёд этиш борасида катта ишлар амалга оширилди. Бу кенг аҳоли оммасини, шу жумладан, яшаш жойларида ҳамда ишлаб чиқариш жамоаларида жисмоний тарбияга қўшимча равишда жалб этиш имконини берди.
Спортнинг байдарка ва каноэда ҳамда академик эшкак эшиш, от спорти ва бошқа турлари янада ривожланди. Масалан, Самарқандда Марказий Осиёдаги дастлабки эшкакли қайикда сузиш канали, барча вилоятларда отчопарлар қурилди. Чимёнда туристик мажмуага эга тоғ чангиси йуллари фойдаланишга топши- рилганлиги спортнинг мазкур турини равнак топтиришга хизмат қилди.
Замонавий спорт базаларининг пайдо булиши 1978 йили Тошкентда мактаб ўқувчиларининг мамлакат спартакиадасини муваффақиятли ўтказишга имкон яратди.
Республикамизда энг нуфузли халқаро мусобақаларнинг шоҳ супаларида юксак ўринларни эгаллаган кўпгина спортчилар етишиб чиқди. Чунончи, 1980 йилда Москвада бўлиб ўтган XII Олимпия ўйинларида улар 4та олтин медаль: Юрий Ковшов (от спорти), Эркин Шагаев (сув полоси), Лариса Павлова (волей¬бол), Ольга Зубарева (кул тупи), шунингдек, 5та кумуш ва 4та бронза медалини олишга муваффақ бўлишди.
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими.