Касаба уюшмалари спорт жамияти фахрийларига эҳтиром кўрсатилди

Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг ҳам роли беқиёс бўлиб келган. Сўнгги даврда ушбу ташкилот томонидан кўплаб спорт тадбирлари, жумладан, “Саломатлик”, “Отам, онам ва мен” оммавий мусобақалари, Республика раҳбар ходимлари ва фахрийлар ўртасида спартакиадалар ўтказиш яхши анъанага айланди. Жойларда оммавий спортни ривожлантиришда унинг моддий-техник базасини яратиш бўйича ҳам қатор лойиҳалар амалга оширилди.

Ҳозирда ушбу ташкилотда самарали меҳнат қилган спорт фахрийлари ҳам умргузаронлик қилишмоқда. Бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг мажлислар залида Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши ва Касаба уюшмалари спорт жамияти фахрийлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш мавзусига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Касаба уюшмалари спорт бошқармаси бошлиғи Баҳодир Тожиев, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов ва Касаба уюшмалари таркибида узоқ йиллар фаолият олиб борган спорт фахрийлари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққан расмийлар фахрийларимизнинг бой тажрибаси орқали ўзбек спортида қўлга киритилаётган ютуқлар, уларнинг янги марраларни забт этилишидаги ўрни ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди.

Барчангиз узоқ йиллар ўз касбингиз ривожи учун меҳнат қилдингиз. Спортимизнинг ҳозирги ютуқларида Сизларнинг ҳам улушингиз катта. Миллий олимпия қўмитасини худди ўз уйингиздек қабул қилинг. Ҳозир ҳам имкониятингиз бўлса, терма жамоаларимизнинг машғулотига бориб, уларнинг шуғулланиши ҳақида ўз фикрларингизни билдиришингиз, қўшимча тавсиялар беришингиз биз учун ғоятда муҳим. Миллий олимпия қўмитаси Республика Касаба уюшмалари федерацияси билан ҳамкорликда ишлашдан миннатдор. Янги Ўзбекистонинг спорт соҳасидаги ривожида Сизларнинг ҳам ҳиссангизни кўришни истаймиз”, – деди МОҚ раиси.

Тадбирда кўп йиллар давомида ўзбек спорти ривожи учун хизмат қилган, умрини юртимизда спорт тараққиёти ва олимпия ҳаракатининг ривожига бағишлаган бир қатор фахрийлар сўз олиб, ёшларимизнинг спорт билан шуғулланишлари учун яратиб берилаётган шароитлар, имкониятлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишди. Шундан сўнг, Касаба уюшмаси спорт жамиятининг бир гуруҳ фидойиларига “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишони ва Касаба уюшмалари федерациясининг эсдалик совғалари топширилди.

Оставьте первый комментарий

Оставить комментарий

Ваш электронный адрес не будет опубликован.