Мадаминов Бобохон (Бова-калта)

Мадаминов Бобохон 1927 йил 3 январда Хоразм  вилояти Урганч тумани Карл Маркс номли жамоа ҳужалигида туғилган

1946 йилдан 1963 йилгача кураш ,эркин кураш  ва самбо  мусобақаларида қатнашиб ўндан кўп маротаба Ўзбекистон чемпиони  бўлган.

1964 йил эркин кураш бўйича спорт устаси унвонига ,1973 йили  Ўзбекистондаги ёшлар мураббийси ва 1978 йили СССР жисмоний тарбия ва спорт аълочиси  унвонига эга бўлди.

1967 йили  Афғонистон ва Ҳиндистонда бўлган мусобақаларда қатнашиб  чемпионатнинг ғолиби бўлди.

Хоразм вилоятида кўпгина  шогирдлар етиштириб 1990 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози  унвонига сазовор бўлди.

 

Сайт также представляет собой информационную единицу в сети интернет.