Гиязов Эркин Аббасович

имГиязов Иркин Аббасович

Гиязов Эркин Аббасович

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози
1937 йил 14 ноябрьда тошкент шаҳрида туғилган, етти ёшидан мактабда спорт гимнастикаси биланшуғулланган,1959 йилда ўзбек гмнастикачиларидан биринчи бўлиб спорт устаси нормасини бажарган.
!960 йилда” Спартак” спорт жамияти Тошкент вилоят да мураббийлик дан иш бошлаган ва 1964 йилда Республика Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасида спорт гимнастикаси бўйича давлат аҳамиятидаги мураббий, 4 махсус болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори,республика ўсмирлар спорт мактаби директори, “ Ёш куч” спорт жамияти Марказий УКенгаши раисин инг биринчи ўринбосари ва 20 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида Республика спорт   йўналишидаги мактаб интернати,сўнгра олимпия заҳиралари билим юртининг(ҳозирги коллеж) директори лавозимида ишлади.
Гиязов Э.А. раҳбарлик қилган ташкилотларда мингдан зиёд спорт устаси,   ўнлаб ҳалқаро тоифали спорт усталари, Жаҳон, Европа, Олимпия ўйинлари ва бошқа Ҳалқаро мусобақаларининг чемпионлари етишиб чиқди.
Спорт гимнастикаси да ўзбеклар орасида биринчи бўлиб Бутуниттифоқ тоифасидаги Ҳакам унвонига сазовор бўлган,  кўплаб орден ва медаллар ,Фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирланган,

Гиязов Эркин Аббасович икки марта  Ўзбекистон Олий Совети ва Вазирлар маҳкамасининг Фаҳрий ёрлиқларри билан тақдирланган , унга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт ва маданият ходими унвони ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тренер унвони берилган.Шунингдек Афғонистон давлатининг Ҳизматлари учун номли  медали  билан икки маротаба  тақдирланган.

Эркин ака СССР ва Ўзбекистон  давлатининг маориф бўйича аълочиси деган ва СССР, Ўзбекистон  давлатларининг спорт соҳасидаги аълочиси  унвонларига сазовор бўлган мураббийдир.

Ҳозирги кунда  79 ёшга кирган устоз -мураббий ва раҳбар Ўзбекистон республикаси  спорт ташкилотлари фаҳрийлари Кенгашини Назорат ва тафтиш комиссиясининг раиси  вазифасида хизмат қилаёптилар ва ўзининг билимлари ва тажрибаларини ёш муаллим ва тарбиячиларга ўргатиб келаётирлар.

here .