Камондан отиш спорти бўйича Ўзбекистон кубоги 1 декабрь 2019 йил

Ўзбекистон камондан отиш федерацияси ташаббуси билан жорий йилнинг 25-30 ноябрь кунлари Шайхонтаҳур туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Ўзбекистон кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа Ўзбекистондаги барча камондан отиш спорт туридан фаолият юритаётган спортчилар ўз омадларини синаб кўришди.

Республика бўйича 90 нафарга яқин мерганчилар иштирок этишди. Мусобақа муросасиз қизғин тарзда кечди.

Хабарингиз бор Президентимиз спортга алоҳида эьтибор қаратмоқдалар.

Иқтидорли споритчиларни саралаб олиш бўйича мутасадиларга керакли топшириқларни бериб ўтганлар. Ҳусусан камондан отиш спорт туридан республика кубоги мусобақаси бежизга бўлиб ўтмади.

Мазкур мусобақада  иқтидор эгалари ўзларини кўрсатишга имконият берилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Владемир Леквашивилли мусобақанинг финал босқичида спортчиларни кузатиш учун ташриф буюрди

Зеро миллий терма жамоа заҳира спортчилар танлаб олиш имконият яратилди. Ғолиб ва совриндорларни чин дилдан табриклаймиз!!!

Ёш спортчиларимизни эришилган ғалаба билан Миллий Олимпия Қўмитаси раҳбариятининг номидан Ўзбекистон спорт ташкилотлари фаҳрийлари Кенгаши раиси Худайберганов Камилжан Сабирович табриклади ва келгусида жаҳон спорт ареналарида улкан ғалабалар қучишларига ишонч билдирди.