Момолар тарихи

Сарой Мулк хоним

Сарой Мулк хоним чиғатой улусига мансуб мўғул хонларидан Қозонхоннинг қизи бўлиб, 1341 йилда туғилган. Қозонхон тахтдан азл этилиб, қатл қилинган чоғда Сарой Мулк хоним ҳали беш ёшда эди. Сарой Мулк хоним балоғатга етгач, 1355 йилда Мовароуннаҳр ҳукмдори амир Қозоғоннинг набираси амир Ҳусайн уни никоҳига киритди.

1370 йилда соҳибқирон Амир Темур жангда амир Ҳусайнни енгиб, уни қатл қилдиргач, Мовароуннаҳр ҳукмронлигини ўз қўлига олади. Табиийки, амир Ҳусайннинг бир неча хотинлари бўлиб, ҳарамнинг улуғ бекаси — Тармаширинхоннинг қизи Суюнч Қутлуғ Оғо эди. Соҳибқирон Амир Темур мақтулнинг ҳарамидаги маликалар орасидан Қозонхоннинг қизи— Сарой Мулк хонимни, Баён Сулдузнинг қизи — Улус Оғони, Хизр Ясурийнинг қизи—Ислом Оғони ҳамда Тағой Туркон Хотунни танлаб олиб, идда муддати уч ой ўтгач, ўз никоҳига киритади.

Соҳибқирон Амир Темур Сарой Мулк хонимни ўз никоҳига киритгач, «кўрагон» унвонига мушарраф бўлди. Кўрагон ибораси мўғулча сўз бўлиб, «куёв» деган маънони ифодалайди. Зеро, Сарой Мулк хоним мўғул хонларидан бирининг қизи бўлгани туфайли соҳибқирон Амир Темур мўғул хонининг куёви, яъни «Амир Темур Кўрагон» номини олган эди.

Соҳибқирон Амир Темур малика Сарой Мулк хонимни ўз никоҳига киритгунга қадар, ҳарамида бошқа хотинлари ҳам бор эди. Лекин хон авлодига мансуб Сарой Мулк хоним ҳарамдаги барча маликалардан улуғроғи ҳисобланиб, «катта хоним» ёхуд «Бибихоним» деган унвонга ноил бўлади. Албатта, бундай эъзозга мушарраф бўлиш учун ақл-заковат, дид-фаросат, фикрлаш доирасининг улканлиги бош омил бўлган. Зотан, тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, Сарой Мулк хоним замонасининг юксак идрокли, фаросатли, тадбиркор ва ақл-заковат соҳибаси, ҳусн-латофат бобида ҳам беназири эди. Сарой Мулк хоним инсонпарвар, ватанни севгувчи, мамлакатнинг сиёсий-ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётидан яхшигина хабардор бўлган, салтанат ишларида доно маслаҳатлари билан қатнашиб турган аёл эди. Айниқса, илм-маърифатга алоҳида эътибор ила қарар, толиби илмларга ҳомийлик қиларди.

Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳарбий юришларида Сарой Мулк хоним кўпинча бирга юрган. Тарихий манбаларнинг якдиллик билан берган маълумотларига кўра, ўта зийрак, тадбиркор Сарой Мулкхоним салтанатни бошқаришда вужудга келган айрим муаммоларни ҳал қилишда ўзининг оқилона маслаҳатлари билан фаол қатнашган. Амир Темур Сарой Мулк хонимга ошкора бўйсунмаса-да, бироқ унинг оқилона маслаҳатларига ўзида қандайдир эҳтиёж сезиб турган. Нақл қилишларича, Амир Темур Эронга қарши юриш бошлаганда, Исфахоннинг қамали кўпга чўзилиб, қўшинни озуқа билан таъминлашга маблағ етишмай қолади. Ниҳоят, Амир Темур Самарқандга чопар йўллаб, Сарой Мулк хонимга мактуб жўнатади. Мактуб қисқа 6ўлиб, «Қўшиннинг заҳираси тугади, хазинадан зар юборинг», дейилганди. Сарой Мулк хоним мактуб мазмунидан огоҳ бўлгач, мактубнинг орқа томонига «Улуғ амир, зарингиз тугаган бўлса, сиёсатингиз ҳам тугадиму?»—деб ёзади ва уни чопарга тутқазади.

Амир Темур мактубни олгач, Сарой Мулк хонимнинг кинояли замзамасини ўйлаб-ўйлаб, ниҳоят бир қарорга келади: лашкаргоҳда сўйиб ейилган қўй, қорамол, от ва туя суякларини ўша куниёқ йиғдириб, турли ҳажмларда қирқтириб, катта ҳажмдагисига катта қиймат, кичигига кичик қиймат белгилаб, унга пўлат муҳрни қиздириб тамға бостиради ҳамда муваққат пул ўрнида муомалага киритишга фармон беради. Натижада, қўшни шаҳар ва қишлоқларда суяк пулга қўшин учун озиқ-овқат сотиб олинади. Тез кунда Исфахон шаҳари таслим бўлгач, суяк пуллар зар билан алмаштирилади.

Амир Темур саройида жорий қилинган тартибга кўра, чет эллик элчиларни қабул қилиш маросимларида ҳукмдор ёнида хотиилари ҳам иштирок этишган. Испания қироли Генрих III нинг Самарқанд ҳукмдори Амир Темур ҳузурига юборган элчиси Рюи Гонзалес де Қлавихонинг ёзишича, 1404 йил 8-сентябр душанба куни Амир Темур Самарқанд четидаги «Дилкушо» боғида элчиларни қабул қилади. Қабул маросими катта зиёфат ва тантана билан бошланган. Клавихонинг ҳикоя қилишича, қабул маросимида ҳукмдор Темурнинг ёнида Сарой Мулк хоким бошлиқ бошқа хотинлари ҳам юзларига парда ташлаб ўтирганлар. Испан қироли юборган ҳадялар орасида ҳукмдорга кўпроқ қизил мовут маъқул бўлган. Бу ҳақда у ўз хотинлари, аввало Сарой Мулк хоним билан фикрлашади. 1404 йил 17-октябр жума куни Сарой Мулк хоним ҳам катта зиёфат беради. Зиёфатда бошқа элчилар қаторида испан элчиси Рюи Гонзалес де Қлавихо ҳам қатнашади. Клавихо Темур боғларида берилган зиёфатларнинг тўкин-сочинлиги, боғлардаги ранг-баранг ипак чодирлар, ундаги олтин-кумуш жиҳозлару боғларнинг ўта дид ва фаросат билан жиҳозлангани ҳақида мароқ ила ҳикоя қилади.

Нақл қилишларича, Сарой Мулк хоним кунлардан бир кун ўз жамғармаси ҳисобига, савоблик учун худо йўлида бир мадраса бино қилдиришга эри Амир Темурдан ижозат сўрайди. Ҳукмдордан рухсат бўлгач, отаси Қозонхон томонидап совға қилинган бир жуфт олмос балдоғини сотувга қўйиб, бу маблағни мадраса қурилишига сарфлайди. Сарой Мулк хоним мадраса қурилиши жараённда қурилиш майдонига тез-тез келиб иш бошқарувчиларга фикрини айтади. Мадраса қурилиши ниҳоясига етаётганда ҳам Сарой Мулк хоним одати бўйича ўз канизлари билан қурилиш майдонига келиб, устабошига бинонинг кам-кўстлари ҳақида кўрсатмалар беради. Устабоши Сарой Мулк хонимнинг юзини кўрмаган бўлса-да, унинг жозибали сўз оҳангларидан оқила ва ўткир зеҳнли аёл эканлигига имони комил бўлади. Малика кетгач, устабоши хоним билан бўлган бир нафаслик мулоқотдан олган таассуротини ичига сиғдиролмай, ҳиссиёти ғалаба қилиб, атрофидаги усталарга:

— Ёпирай, аёл зоти ҳам шунчалик доно ва оқила бўладиму?.. Хоним ҳақида шу кунгача эшитган барча таъриф-тавсифларнинг ҳаммаси тўғри экан. Қани энди ҳамма аёллар ҳам шундай нафосатга эга бўлсайди, — деб чуқур уф тортади.

Устабошининг беғубор сўзлари тез орада қурилишдаги барча корфармон, уста ва мардикорлар орасида тарқалади. Бир-икки кун ўтгач, миш-мишлар зўрайиб, «нима дейсан, устабоши хонимга ғойибона ошиқ бўлиб қолган эмиш», деган сўзлар тарқаб кетади. Табийки, бу миш-мишлар Сарой Мулк хоним қулоғига етиб боради. Устабоши ўзининг бемулоҳазалигидан ўкиниб, суяксиз тилнинг жароҳатидан нолиб турган бир вақтда, Сарой Мулк хонимнинг хос канизларидан бири қўлидаги рўмолга ўралган лаганчани устабошига узатаркан:

— Хоним ушбу тухумларни сизга юбормишлар. Токи мазкур етти хил рангга бўялган етти дона тухумни тановул айлаб, аларнинг мазаси бир хилму ёхуд ҳар бирининг мазаси алоҳидаму, ушбуни фарқлаб бергайсиз. Жавобини эртага қиём пайтида эшитурмиз,— деб қайтиб кетади.

Устабоши рўмолни очиб, етти хил рангдаги тухумни ўз кўзи билан кўргач, хоним нимага шама қилаётганини тушуниб, чуқур изтиробга тушади.

Шу кунларда соҳибқирон Амир Темур навбатдаги юришдан қайтиб келяётгани, бугун-эрта Самарқандга етиб келиши ҳақида овозалар тарқалади. Устабошининг кўз-ўнги қоронғулашиб, қўли ишга бормайди.

«Миш-мишлар бошимга бало бўлди, ҳадемай соҳибқирон етиб келса, мени соғ қўймайди, жазога мустаҳиқ қилмоғи муқаррардур. Начора, тақдири азалда битилғон эрканда. Аммо чиқмаган жондин умид, деганлар машойихлар, бу ердин қочмоқ чорасини изламоқ даркор. Дарвоқе, қочиб ҳам қаерга бораман. Пастга ҳам тушиб бўлмайдур, дарҳол тутуб зиндонга солурлар. Не қилмоқ керак?» деб оғир ўйга толади.

Устабоши ўйлаб-ўйлаб охири бир қарорга келгач, шогирдини ёнига чақириб, уни ўз режасидан воқиф қилади. У ўзига иккита қанот боғлаб, гумбаз устидан сакрайди. Қанот ёрдамида шаҳар четидаги бир яйловга шўнғийди. Аммо қўнишга улгурмаёқ боши ерга қадалиб, оламдан ўтади. Бу манзарани кузатиб турган шогирд «Эҳ, аттанг, устоз андак хатога йўл қўйибдурлар. Қанот билан бирга, дум ҳам боғламоқ лозим эрди»,— деб ўзига қанот ва дум боғлайди-да, гумбаздан ялангликка парвоз қилади. Воқеан шогирд дум ёрдамида сиҳат-саломат ялангликка қўниб, кўздан ғойиб бўлган. Шундан буён халқ орасида «устасидан шогирди ўзган» деган мақол қолган дейишади.

Сарой Мулк хоним қурдирган мадраса XIV аср охири ва XV аср бошларида Самарқанддаги мадрасалар орасида улкан ва маҳобатлилиги жиҳатидан ажралиб турган. Мадрасага замонасининг етук мударрислари тайинланнб, улар толиби илмларга диний ва дунёвий илмлардан дарс берганлар. Сарой Мулк хоним мадраса толиби илмларининг аҳволидан тез-тез хабар олиб, уларга ҳомийлик қилиб туради. Ривоятларга кўра, Сарой Мулк хоним ўз одатича, қош қорайгач, ўзининг яқин канизлари билан кийимларинн ўзгартириб, мадраса томон йўл олади. Негаки, Сарой Мулк хоним мадраса толиби илмларининг аҳволи руҳияси, ким қандай тирикчилик ўтказаётганию тунда қандай иш билан машғул эканликларини зимдан текшириб турар эди. Бир кеча хоним мадрасага етиб келганда ҳужраларнинг деярлик барчасида чироқ ўчган, толиби илмлар тун оғушида уйқуга чўмган эдилар. Фақат биргина ҳужрада шам ёниб, ичкаридан товуш эшитиларди. Сарой Мулк хоним канизларини мадраса ҳовлисида қолдириб, ўзи оҳиста юриб, ҳужра эшиги ёнида ичкарига қулоқ солади. Толиби илмлардан бири иккинчисига дейди:

— Қани, айтингчи биродари азиз, ҳозир кўнглингиз нима истаябди?

— Э, биродар нима бўларди, қўй гўшти, қўй ёғида дамланган бир лаган серёғ палов бўлса, билакка пахта боғлаб, бир тўйиб ер эдик-да,— дея жавоб бергач, шеригидан сўради:—Хўш жўражон, ўзингизни кўнглингиз нима истаябди?

— Э, биродар, кўнглимда тамоман бошқача орзу. Ушбу мадраса соҳибаси Сарой Мулк хоним дунёда тенгги йўқ гўзал, деб эшитганмен. Қанийди иложи бўлса, шу хоним билан бир кеча суҳбатлашсам,— жавоб берди биринчи толиби илм.

Шеригидан бундай қалтис сўзни эшитган жўраси: — Э, овозингизни ўчиринг, биродар, нима деяётганингизни биласизми, тағин бир фалокатни бошламанг,— деб унга дашном берди.

Сўз шу ерга етганда Сарой Мулк хоним ҳужра эшигидан узоқлашиб, канизлари билан саройга қайтади.

Эртаси кун пешиндан оғгач, надимлардан уч-тўрттасига мадрасага бориб, барча толиби илмларни саройга олиб келишларини буюрди. Толиби илмлар бу ногаҳоний таклифдан ҳаяжонда, надимлар қуршовида саройга келадилар. Фақат икки толиби илм бу таклифдан шубҳаланар ва тундаги қалтис орзунинг қурбони бўлиш даҳшатидан қалтирарди. Барча толиби илмларни катта меҳмонхонага киритиб, зиёфат берадилар. Зиёфат охирида қўй гўшти, қўй ёғида тайёрланган серёғ палов тортилади. Шундан сўнг, меҳмонхонага канизлар қуршовида, юзига парда тортган ҳолда Сарой Мулк хоним кириб келади ва махсус ўриндиққа ўтиргач, толиби илмлар орасидан тунги суҳбатдошларни таниб ўз ҳузурига чорлайди:

— Хўш, мулла йигитлар, билакка пахта боғлаб ейдиган палов бўлибдими?— дейди. Ҳалигача қўрқувдан қалтираб турган икки толиби илм дарҳол тиз чўкиб:

— Қуллуқ хонойим, таърифдин зиёда палов бўлибдур, мадҳига тил ожизлик қиладур,— дея таъзим қилибдилар.

Сарой Мулк хоним биринчи толиби илмга юзланаркан:

— Энди сизнинг орзуингизга келсак. Қўриб турганингиздек, мен соҳибқироннинг никоҳларидамен, бинобарин сиз бирлан суҳбат қурмоғим мумкин эмас. Биноан алайҳи ўзимнинг гўзал канизларимдан бирини сизга никоҳлаб берурмен? Розимудурсиз?—дейди.

Ҳалигача тили калимага келмай, эс-ҳушини йўқотаёзган толиби илм, дарҳол ўзини хоним оёғига ташлаб:

— Узр, афв этсунлар хонойим, бу беадаб қулларининг гуноҳидан ўтсунлар,— деб илтижо қилади.

Шу аснода Сарой Мулк хонимнинг ишораси билан меҳмонхонага қози ва имом кириб келади ва барча толиби илмлар гувоҳлигида канизларидан бирини толиби илмга никоҳлаб қўядилар…

Афсуски, Сарой Мулк хоним мадрасаси узоқ турмади. Ривоятларга кўра XVI аср охирида Бухоро амири Абдуллахоннинг темурийларга хусумати туфайли, махсус фармон билан мадрасани буздириб ташлади. Фақат мадраса ёнига қурилган мақбарагина сақланиб қолган. Мақбаранинг олд томони ранг-баранг кошинлар билан безатилди. Мақбаранинг ички қисмидаги безакларга яшил, қизил ва қора бўёқлар билан жило берилди. Изораларга юлдуз шаклида кўк нақшлар ишланиб, кошинли ҳошиялар билан ўралди. Мақбара даҳмасига ташқаридан махсус эшик орқали кирилади. Даҳма деворлари хилма-хил кошинлар билан безатилган бўлиб, даҳма ичига тош тобут қўйилган.

Самарқандда машҳур Бибихоним масжиди жомеъси ҳам бор. Бу масжидни амир Темур Ҳиндистон юришидан қайтиб келгач, 1399—1404 йиллар мобайнида ўзининг улуғ бекаси Сарой Мулк хонимга атаб қурдирган. Бинобарин, бу «Бибихоним» масжиди жомеъйи номи билан машҳур бўлган. Масжиди жомеъ Ўрта Осиёдаги обидаларнинг энг йириги саналади. Унинг ҳовлисининг саҳни 63,8X76,0 метр бўлиб, атрофи равоқ ва пештоқлар билан ўралган. Масжиднинг умумий саҳни эса 167×109 метрдир.

Давр ўтиши мобайнпда Бибихоним масжиди зилзилалар таъсирида анча футурдан кетиб, вайронага айланди. Ҳозирги кунда Бибихоним масжиди бир-бири билан боғланмаган олти бўлакдан иборат бўлиб, ҳовлининг юқори қисмида меҳробли баланд пештоқли бино, пойгакда масжиднинг иккига ажралган пештоқи ҳамда шимоли-ғарб қисмида якка ҳолда сақланиб қолган минора. Ўз даврида мазкур бўлаклар уч қатор оқ мармар устунли, енгил равоқли пешайвонлар билан бир-бирига бирлаштирилиб, уларнинг устида 400 та гумбазчалар бўлган. Устунларнинг жами 480 та бўлиб, оралиғи — 3,5 метр, остки қисми махсус тагкурсили, ўрта қисми ўйма нақшкор, юқори қисми рангли кошинлар билан қубба шаклида ишланган. Ҳовли ўртасига мармар тошдан улкан лавҳ — Қуръон қўйиб ўқиладиган махсус курси қўйилган. У авваллари асосий бино ичида бўлиб, 1875 йилда гумбазнинг қулаш хавфи туғилганда ҳовли ўртасига чиқариб қўйилди. Мазкур лавҳ Улуғбек Мирзо кўрагоннинг фармони билан ясалган. Лавҳга «Султони аъзам, олий ҳимматли хоқон, дин-диёнат ҳомийси, Ҳанафия мазҳабининг посбони, аслзода султон ибн Султон амир ал-мўминин Улуғбек кўрагон» деб ёзилган.

Бибихоним масжидига кираверишдаги катта пештоқнинг устки қисми 1897 йилги зилзилада қулаб тушган. Пештоқнинг ички қисмида кичикроқ иккинчи равоқ ва унинг ўйма мармар ҳошияли дарвозаси ҳам бўлган. Дарвоза устига ўрнатилган лавҳада масжиднинг қурилган йили ва амир Темурнинг шажараси битилган. Масжиднинг «ҳафт жўш»—етти хил металл қотишмасидан ясалган қўш табақали дарвозаси бўлган. Бу дарвоза кейинчалик йўқолиб кетган.

Бибихоним масжиди айни даврда вайрона ҳолда бўлса-да, серҳашам безакларнинг ўта нафислиги киши диққатини ўзига жалб этади. Ранг-баранг шакл ва нақшлар ўша давр усталарининг нозик дид ва юксак маҳоратидан далолат бериб туради.

1405 йил 18 февралда соҳибқирон амир Темур Ўтрорда вафот қилгач, Самарқанд тахтига унинг набираси Халил Султон Мирзо (1384—1411) ўтирди. Ибн Арабшоҳнинг берган маълумотига кўра, Халил Султон Мирзонинг хотини Шод Мулк бегим 1408 йилда Сарой Мулк хонимни заҳарлаб ўлдирган. Сарой Мулк хонимнинг жасадини ўзи қурдирган мадрасаси ёнидаги мақбарага «тош тобут»га солиб, мўмиёланиб дафн қилинган. 1941 йил июн ойида Гўри Амир мақбарасида абадий уйқуга кетган амир Темур, Шоҳруҳ Мирзо, Муҳаммад Султон Мирзо ва Улуғбек Мирзоларнинг қабрлари очиб текширилади. Сарой Мулк хоним қабри ҳам очилиб, жасадни текшириш мақсадида Тошкентга олиб келишган. Кейинчалик яна Самарқандга олиб бориб қўйилган.

Соҳибқирон Амир Темур Сарой Мулк хонимдан фарзанд кўрмаган. Аммо соҳибқирон ўз ўғли Шоҳруҳ Мирзони, суюкли иабиралари Муҳаммад Султон Мирзо, Халил Султон Мирзо,

Шу аснода Сарой Мулк хонимнинг ишораси билан меҳмонхонага қози ва имом кириб келади ва барча толиби илмлар гувоҳлигида канизларидан бирини толиби илмга никоҳлаб қўядилар…

Афсуски, Сарой Мулк хоним мадрасаси узоқ турмади. Ривоятларга кўра XVI аср охирида Бухоро амири Абдуллахоннинг темурийларга хусумати туфайли, махсус фармон билан мадрасани буздириб ташлади. Фақат мадраса ёнига қурилган мақбарагина сақланиб қолган. Мақбаранинг олд томони ранг-баранг кошинлар билан безатилди. Мақбаранинг ички қисмидаги безакларга яшил, қизил ва қора бўёқлар билан жило берилди. Изораларга юлдуз шаклида кўк нақшлар ишланиб, кошинли ҳошиялар билан ўралди. Мақбара даҳмасига ташқаридан махсус эшик орқали кирилади. Даҳма деворлари хилма-хил кошинлар билан безатилган бўлиб, даҳма ичига тош тобут қўйилган.

Самарқандда машҳур Бибихоним масжиди жомеъси ҳам бор. Бу масжидни амир Темур Ҳиндистон юришидан қайтиб келгач, 1399—1404 йиллар мобайнида ўзининг улуғ бекаси Сарой Мулк хонимга атаб қурдирган. Бинобарин, бу «Бибихоним» масжиди жомеъйи номи билан машҳур бўлган. Масжиди жомеъ Ўрта Осиёдаги обидаларнинг энг йириги саналади. Унинг ҳовлисининг саҳни 63,8X76,0 метр бўлиб, атрофи равоқ ва пештоқлар билан ўралган. Масжиднинг умумий саҳни эса 167×109 метрдир.

Давр ўтиши мобайнпда Бибихоним масжиди зилзилалар таъсирида анча футурдан кетиб, вайронага айланди. Ҳозирги кунда Бибихоним масжиди бир-бири билан боғланмаган олти бўлакдан иборат бўлиб, ҳовлининг юқори қисмида меҳробли баланд пештоқли бино, пойгакда масжиднинг иккига ажралган пештоқи ҳамда шимоли-ғарб қисмида якка ҳолда сақланиб қолган минора. Ўз даврида мазкур бўлаклар уч қатор оқ мармар устунли, енгил равоқли пешайвонлар билан бир-бирига бирлаштирилиб, уларнинг устида 400 та гумбазчалар бўлган. Устунларнинг жами 480 та бўлиб, оралиғи — 3,5 метр, остки қисми махсус тагкурсили, ўрта қисми ўйма нақшкор, юқори қисми рангли кошинлар билан қубба шаклида ишланган. Ҳовли ўртасига мармар тошдан улкан лавҳ — Қуръон қўйиб ўқиладиган махсус курси қўйилган. У авваллари асосий бино ичида бўлиб, 1875 йилда гумбазнинг қулаш хавфи туғилганда ҳовли ўртасига чиқариб қўйилди. Мазкур лавҳ Улуғбек Мирзо кўрагоннинг фармони билан ясалган. Лавҳга «Султони аъзам, олий ҳимматли хоқон, дин-диёнат ҳомийси, Ҳанафия мазҳабининг посбони, аслзода султон ибн Султон амир ал-мўминин Улуғбек кўрагон» деб ёзилган.

Бибихоним масжидига кираверишдаги катта пештоқнинг устки қисми 1897 йилги зилзилада қулаб тушган. Пештоқнинг ички қисмида кичикроқ иккинчи равоқ ва унинг ўйма мармар ҳошияли дарвозаси ҳам бўлган. Дарвоза устига ўрнатилган лавҳада масжиднинг қурилган йили ва амир Темурнинг шажараси битилган. Масжиднинг «ҳафт жўш»—етти хил металл қотишмасидан ясалган қўш табақали дарвозаси бўлган. Бу дарвоза кейинчалик йўқолиб кетган.

Бибихоним масжиди айни даврда вайрона ҳолда бўлса-да, серҳашам безакларнинг ўта нафислиги киши диққатини ўзига жалб этади. Ранг-баранг шакл ва нақшлар ўша давр усталарининг нозик дид ва юксак маҳоратидан далолат бериб туради.

1405 йил !8 февралда соҳибқирон амир Темур Ўтрорда вафот қилгач, Самарқанд тахтига унинг набираси Халил Султон Мирзо (1384—1411) ўтирди. Ибн Арабшоҳнинг берган маълумотига кўра, Халил Султон Мирзонинг хотини Шод Мулк бегим 1408 йилда Сарой Мулк хонимни заҳарлаб ўлдирган. Сарой Мулк хонимнинг жасадини ўзи қурдирган мадрасаси ёнидаги мақбарага «тош тобут»га солиб, мўмиёланиб дафн қилинган. 1941 йил июн ойида Гўри Амир мақбарасида абадий уйқуга кетган амир Темур, Шоҳруҳ Мирзо, Муҳаммад Султон Мирзо ва Улуғбек Мирзоларнинг қабрлари очиб текширилади. Сарой Мулк хоним қабри ҳам очилиб, жасадни текшириш мақсадида Тошкентга олиб келишган. Кейинчалик яна Самарқандга олиб бориб қўйилган.

Соҳибқирон Амир Темур Сарой Мулк хонимдан фарзанд кўрмаган. Аммо соҳибқирон ўз ўғли Шоҳруҳ Мирзони, суюкли набиралари Муҳаммад Султон Мирзо, Халил Султон Мирзо, Улуғбек Мирзо ва бошқа мирзоларии бевосита зукко Сарой Мулк хоним тарбиясига топширган эди.

 

 

Шодмулк хотун

Тарихчи Шарафуддин Али Яздийнинг ёзишича, Шодмулк Хотун Самарқанд шаҳрининг қуйи табақасига мансуб ҳунарманд оиласида дунёга келади. Амир Темурнинг суюкли набираси Халил Султон Мирзо (Мироншоҳ Мирзонинг ўғли, 1366—1408) кунлардан бир кун шаҳар четидаги боғ кўчадан отда ўтиб кетаётиб, Шодмулкка кўзи тушади ва уни севиб қолади. Халил Султон Мирзо (1384—1411) жасоратли, ҳарбий салоҳиятли ва истеъдодли йигит бўлган. Балоғатга етгач, уни аслзода хонадон қизига уйлантиришган. Ундан бир ўғли ҳам бор эди. Аммо Шодмулкни севиб қолгач, ўз замонасининг таомилига қарши ўлароқ, шу қизга уйланади. Табиийки, бундай «тенгсиз» никоҳга Темур бошлиқ бутун авлод қарши туришган. Бироқ Халил Султон Мирзонинг қатъий қарори ғолиб чиқади. Амир Темур аввалида қаттиқ ғазабланган бўлса-да, кейинчалик набирасига бўлган юксак эътиқоди туфайли унинг гуноҳини кечиради.

Амир Темур вафотидан сўнг, 1405 йил март ойида Халил Султон Мирзо Самарқанд тахтига ўтиради. У салтанатни бошқаришда адолатни бош мезон қилиб, мамлакат ички ва ташқи аҳволини яхшилаш чораларини излайди. Лекин хотини Шодмулк бегимнинг салтанат ишларига фаол аралашуви натижаси ўлароқ, аркони давлат орасида айрим норозиликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Шодмулк бегим Темурнинг барча бева хотинлари-ю хос канизакларини ҳарбий бошлиқлар ва амалдорларга инъом қилиш ҳақида Халил Султон Мирзога маслаҳат бериб, уни кўндиради. Жумладан, 1406 йилда Темурнинг бева хотини Туман Оғо бегимни амир Шайх Нуриддинга хотинликка беради. Ибн Арабшоҳнинг ёзишича, Сарой Мулк хоним билан Тукал хонимларни Шодмулк бегимнинг махфий буйруғига биноан заҳарлаб ўлдирганлар. Темур давридаги бек ва амалдорларга етарли илтифот ҳам кўрсатилмайди. Хазина ва салтанат ишларида Шодмулк бегимнинг фаолияти баттар кучаяди. Шодмулк бегимнинг хоҳиш-иродаси ила қуйи табақага мансуб кишилар юқори лавозимларга кўтарилади. Темур сафдошларига қарама-қарши ўлароқ, Шодмулк бегимнинг хоҳишига мувофиқ, қандайдир Бобо Турмуш деган кимса тўла ҳуқуқли вазирлик мансабини эгаллайди. Аввалги амалдорлардан Оллоҳдод ва Арғуншоҳларга ҳам ҳеч қандай рағбат бўлмайди.

Аркони давлат ўртасида вужудга келган бундай нобаробарлик салтанат пойдеворига раҳна солиши муқаррар эди. Зотан, ана шундай қулай вазият Шоҳруҳ Мирзо учун асқотди. 1409 йил баҳорида Шоҳруҳ Мирзо қўшини Бодхез мавзеига келиб тўхтайди. Халил Султон Мирзонинг қўшини эса Шаҳрисабзда жангга тайёр ҳолда турарди. Шу аснода шимолда амир Худайдод бошчилигида қўзғолон кўтарилгани хақида хабар қелади. Халил Султон Мирзо асосий қўшинни Шаҳрисабзда қолдириб, 4000 аскар билан амир Худайдодга қарши боришга мажбур бўлади. 1409 йил 30 март куни Халил Султон Мирзо амир Худайдод томонидан асирга олиниб, Самарқандга келтирилади ва кейинчалик Фарғонага олиб кетилади. Унинг хотини Шодмулк бегимни эса Шоҳрух Мирзога топширадилар. Айрим маълумотларга қараганда, Шоҳруҳ Мирзо Шодмулк бегимни таҳқирлаб, кўп азоб-уқубатларга дучор қилади. Ниҳоят, Халил Султон Мирзони Фарғонадан Ўтрорга келтириб, амир Шайх Нуриддин воситачилигида Шоҳруҳ Мирзо билан Халил Султон Мирзо ўртасида битим тузилади. Битимга мувофиқ, Халил Султон Мирзо Мовароуннаҳр ҳукмронлигидан воз кечади. Бунинг эвазига Рай вилоятининг ҳокими этиб тайинланади. Хотини Шодмулк бегим қайтариб берилади. Кўп ўтмай, 1411 йил 4 ноябр чоршанба куни Халил Султон Мирзо Рай шаҳрида бетоб бўлиб, вафот этади. Айрим маълумотларга қараганда, у заҳарланиб ўлади. Шундан сўнг 1411 йилнинг охирида эридан кейин яшашни истамаган Шодмулк бегим заҳар ичиб оламдан ўтади.

Ҳуррам Ҳасаки Султон

Ҳуррам Ҳасаки Султон (усмонийча خرم سلطان‎, туркча. Hürrem Haseki Sultan), Европада Роксола́на исми билан машҳур (лотинча, Roxolana; ҳақиқий исми маълум эмас, адабий анъаналара кўра, туғилгандаги исми Анастаси́я ёки Александра Гаври́ловна Лисо́вская; таҳминан. 1502[1] ёки 1505[2] — 15 ёки 18 апрел 1558[3]) – Сулаймон Қонунийнинг жорияси, сўнг аёли, ҳасаки, султон Салим II онаси.

Ҳуррамнинг келиб чиқиши ҳақида маълумотлар жуда кам. Ҳарамга келиб тушишига қадар бўлган ҳаёти ҳақида ҳеч қандай ҳужжатли, ёзма ишончли манба йўқ. Унинг келиб чиқишига оид маълумотлар асосан бадий тўқима асарларда ҳамда ғарб манбаларига асосланади[4]. Замонавий тадқиқотларда ҳам унинг ёшлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, фақат унинг келиб чиқиши руслардан экани айтилади.[5] XVI асрда Буюк Литва князлигининг Қрим хонлигидаги элчиси Михалон Литвин, ўзининг 1548-1551 йил ёзган “Татарлар, литваликлар ва москваликлар ахлоқи”[6], деб номаланган асарида қуллар савдоси ҳақида зикр қилиб, “ҳозирги турк султонининг севимли хотини ҳамда валиҳад шаҳзоданинг онаси бизнинг ерлардан ўғирлаб кетилган” деб ёзган.[7]

1621—1622 йилларда усмоний султон ҳузурига ташриф қилган Речи Посполита элчилигини аъзоси, шоир Самуил Твардовскийнинг ёзишича, унга турклар Роксалана Рогатиналик[8] православ рухонийнинг қизи эканини айтишган экан.[9] Галина Ермоленконинг таъкидлашича, Твардовский хабари татарлар тарафидан ўғирлаб кетилган ва султон ҳарамига сотилиб юборилган Рогатиналик Настусенька исмлик соҳибжамол қиз ҳақидаги буковинанинг қадимий халқ қўшиқлари билан ҳам тасдиқланади.[10]

Султон ҳаромига тушишдан олдинги ҳаёти ҳақида тафсилотлар XIX аср адабиётларида ҳам пайдо бўлди. Полша адабиётида, унинг ҳақиқий исми Александра бўлгани ва у Рогатиклик руҳоний Гаврила Лисовского[11]нинг қизи бўлганлиги айтилади. XIX аср Украина адабиётида унинг исми Анастасия[12] экани айтилади. Бу талқинни совет тарихчилари ҳам қабул қилган.[13]

Михаил Орловскийнинг «Роксоланами ё Анастасия Лисовская»[14], деган тарихий асаридаги талқинига кўра, Роксолананинг Рагатинадан эмас, балки Чемеровец[15]дан экани айтилади.[16]

Ҳуррам Европада Роксолана исми билан машҳур бўлган. Бу исм 1589 йили Парижда нашр қилинган лотин тилидаги “Туркия қайдномаси”[17]да Муқаддас Рим империясининг Усмоний султонлигидаги элчиси Огер Гизелин де Бусбек тарафидан ўйлаб топилган.

Бу асарда у Ҳуррамнинг ҳозирги ғарбий Украинаданлиги, исми эса Роксолана бўлганини XVI асрда Реч Посполитадаги бу ҳудудлар Роксолания[18] деб номлангани билан асослаган.[19]

Султон рафиқаси

Қрим татарларининг босқинларининг бирида асирга олинган қиз Сулаймонга ҳадя қилинади. Ҳарамга тушган Роксолана Исломга қиради ва Ҳуррам деб янги исм олади. Жуда оз муддат ичида Ҳуррам султоннинг диққатини ўзига жалб қила олди. Сулаймоннинг бошқа маъшуқаси шаҳзода Мустофанинг онаси, Моҳидаврон султонни Хуррамдан рашк қила бошлади.[20] 1533 йили Венециянинг элчиси Бернардо Навагеро ҳам ўз ҳисобатида Моҳидаврон ва Ҳуррам ўртасидаги жанжални ёзиб қолдирган.[21]

1521 йили Сулаймоннинг уч фарзандидан иккитаси вафот қилди. Ягона валиаҳд шаҳзода бўлиб Мустофо қолади. Ўлим хавфи юқори бўлиб турган шароитларда бу холат сулола учун хавфли, хатарли эди. Шунинг учун ҳам Ҳуррамнинг шаҳзодаларни дунёга келтириши, унга саройда керакли қўллаб-қувватлашга эга бўлишига имкон берди. Султоннинг янги маъшуқаси билан Моҳидаврон ўртасидаги низони Сулаймоннинг онаси Ҳафса султон босди-босди қилиб турар эди. 1521 йили Ҳуррам Меҳмед, деб исм олган ўғлонни дунёга келтирди. Бир йилдан сўнг эса, Миҳримаҳ исмлик қизни дунёга келтирди. Ундан кейин туғилган Абдуллоҳ уч ёшида вафот қилган. 1524 Салим туғилди. Кейинги йил эса, Боязид дунёга келди. 1531 йили энг оҳирги ўғли бўлган Жаҳонгирни туғди.[22]

1534 йили волида султон вафот қилди. Бундан бир йил олдин, 1533 йили Ҳуррамнинг азалий рақибаси Моҳидаврон балоғатга етган ўғли Мустафо билан Манисга жўнаб кетди. 1536 йили вазири аъзам Иброҳим пошо султон Сулаймон буйруғига кўра қатл қилиниб, мулки мусодара этилди. Волида султоннинг ўлими ва вазири аъзамнинг қатл этилиши Ҳуррамнинг ўз иқтидорини кучайтириш учун йўл очди.

Хафса ўлимидан сўнг, Ҳуррам ҳали унгача ҳеч ким эришмаган нарсаларга эришишига муваффақ бўлди. У расман Сулаймон рафиқаси бўлиб олди. Султоннинг жорияга уйланишини ман қиладиган ҳеч қандай қонун бўлмаса ҳам усмонийлар сароий бунга қарши бўлди. Ўшанда ўсмоний султонлигида “қонун” ва “анъана” бир сўз – “қонун” деб аталар эди.[23] Никоҳ валиймаси, дабдабали бўлган бўлиши мумкин, бироқ бу ҳақида манбаларда ҳеч қандай маъумот учрамайди. Эҳтимол тўй 1534 йили бўлиб ўтган, бироқ аниқ сана маълум эмас.[24] Хуррамнинг ўзига хос ҳолатга эга бўлиши, султон Сулаймон тарафидан у учун махсус берилган хасаки унвонидан ҳам билинади.[25]

Жуда кўп вақтини сафарда ўтказадиган султон Сулаймон, саройда бўлаётган нарсаларни фақат Ҳуррам макублари орқали воқиф бўлар эди. Султоннинг Ҳуррамга бўлган муҳаббати ва соғинчи ифода қилинган мактублари сақланиб қолган.[26] Ҳуррам сиёсий масалаларда ҳам маслаҳатчи бўлган. Лесли Пирснинг айтишича Сулаймон аввалги босқичда онаси билан ёзишма хатларидан маълумот олиб турган, чунки Ҳуррам султон у вақтларда тилни яхши билмаган. Ҳуррамнинг аввалги мактублари расмий идора услубида ёзилгани ҳам саройдаги котибларнинг бири ёрдамида ёзилганидан дарак беради.[27]

Ўз даврининг илмли аёлларидан бўлган Ҳуррам Ҳасаки Султон ҳорижий мамлакат элчиларини ҳам қабул қилган, чет эл ҳукмдорларининг ва бошқа давлат арбоблари, рассомлари мактубларига ҳам жавоб берган. Унинг ташаббуслари билан Истанбулда бир нечта масжид, ҳаммом ва мадрасалар қурилган.

Эдирнадан қайтгач, бироз муддат ўтиб, 1558 йили 15 ёки 18 апрел куни узоқ давом этган касаллик ёки заҳарланиши оқибатида Ҳуррам Султон вафот қилади. Бир йил ўтиб унинг жасади Меъмор Синон тарафидан қурилган саккиз бурчакли муҳташам мақбара ичига олиб ўтилади. Ҳуррам қабри Сулаймон қабри яқинида Сулаймания масжидининг чап тарафида жойлашган. Ҳуррам мақабараси ичида, султон Сулаймон синглиси Ҳадича султон қизи Ханим Султон қабри ҳам бор. Фарзандлари уррам султонга 6 та фарзанд туғиб берган[28]:

Ўғиллари:Меҳмед (1521—1543)   Абдулла (1523—1526)   Салим (28 май 1524 — 13 декабр 1574)     Боязид (1525 — 25 сентябр 1561)  Жаҳонгир (1531—27 ноябр 1553)

Қизи:Миҳримах (21 март 1522— 25 январ 1578)  Сулаймон Қонуний ўғилларидан фақат Салимгина отасининг ўлимини кўрди. Қолганлари, ҳусусан Мустафо ҳам, тахт учун курашда ўлиб кетди. (Меҳмеддан ташқари, у 1543 йили вафот қилган). Баъзи тадқиқотчиларга кўра, у қора чечакдан[29] ўлган, бошқа талқинга кўра, у ўз ўлими[30] билан вафот қилган.[31] Ривоятларга кўра, Мустофанинг ўлимига айнан Ҳуррам султон фитналари сабаб бўлган: тахтга ўзининг ўғлини чиариш учун, отасини унга қарши қайраган. Сулаймон Қонунийнинг буйруғига[32] кўра, Мустафо бўғиб ўлдирилган. Укаси Жоҳонгир акасининг ўлмидан қаттиқ изтироб, қайғу-ҳасрат сабабли дунёдан кўз юмагани ҳақида ривоятлар бор.

Боязид акаси Салимни ўлдириш режаси мувоффақиятсизлигидан сўнг, ўзига тегишли 12 минг одам билан Эронга қочади. У усмонийлар султонлиги билан уруш ҳолатида бўлган Эрон тарафига ўтиб кетиши сотқинлик деб эълон қилинади. Кейинроқ, султон Сулаймон Қонуний Форслар билан тинчлик сулҳини тузади ва Эрон шоҳи Тахмас I билан 4 000 олтин танга эвазига Боязид тарафдорларини ўлдиришга, ўзини эса фарзандлари билан (кичик ўғли уч ёшда бўлган) султон элчиларига топшириш бўйича келишади. Сулаймон ўз ўғлини ўлимга ҳукм этади. 25 сентябр 1561 йили ҳукм ижро қилинади.

Тарих фани профессори, султон ҳарами бўйича асарлар муаллифи Лесли Пирс, Ҳуррамгача султонларнинг маъшуқалари маъшуқа-маҳбуба ва тахт учун валийаҳд шаҳзода онаси бўлиш каби иккиата вазифани адо қилиши керак эди, деб таъкидлайди. Ўғил туққач, аёлнинг маъшуқалиги қолмас эди. У ўғли билан маълум бир вилоятга бориб, шаҳзода отасининг ўрнини эгаллаганича, шу ерда қолиб тарбияланиши лозим эди.[33] Ҳуррам эса, ҳар иккала вазифанинг уддасидан чиққан биринчи аёл эди. Бу эса ўз-ўзнида анъалар таъсирида бўлган сарой аҳлининг қаттиқ ғазабини келтирар эди. Унинг ўғиллари балоғатга етгач, у фарзандлари билан маълум вилоятга бирга бормади, балки пойтахтда қолди.[34] Айнан шу билан Ҳуррам атрофида пайдо бўлган салбий тасаввурларни изоҳлаш мумкин. Бундан ташқари у яна бир усмоний султон саройининг битта маъшуқа битта фарзанд кўриши мумкин, деган одатини бузди. Замондошлари Ҳуррамнинг бу нарсаларга қандай эришганига изоҳ топа олмай, Сулаймонни сеҳрлаб олган дейишар эди.[35] Маккор ва риё параст образи баъзи ўзгаришлар билан ғарб тарихчиларининг китобларига ҳам кўчиб ўтган.

Ўз фарзандлари билан бирга яшайдиган, ўз вилоятларида қурилиш ишларини олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган, ўзидан олдингилар ҳамда бошқа шаҳзодаларнинг онаридан фарқли равишда Хуррам Усмоний султонлигининг йирик шаҳарлари ҳамда Истанбулда диний ва ҳайрия ишлари учун иншоатларни қуриш ҳуқуқига эга бўлди. У ўз номи билан аталган жамғармани ташкил қилди.[36] Мазкур жамғармага тушган маблағлар ҳисобидан Оқ Сарой ҳудудида аёллар (хасаки) бозори қурилди.[37] Булар ичида масжид, мадраса, бошланғич мактаб, шифохона ва фонтан бор. Бу Истамбулда бош меъмор ловозимини эгаллаган меъмор Синон тарафидан қурилган, катталиги жиҳатидан, Меҳмат II (тур. Fatih Camii) ва Сулеймание (тур. Süleymanie) комплексларидан кейин учинчи ўринда турган. Яна бошқа кўп ҳайрия ва диний иморатларни ҳам қурилишига сабабчи бўлган

Хадича бегим

Хадича бегим Султон Ҳусайн Мирзо Бойқаронинг суюкли хотини эди.

Хадича бегим 1451 йилда Ҳиротда туғилиб, 1457 йилда Султон Абусайид Мирзо Ҳиротни олгач, унга ҳадя этилган хос канизаклардан бири эди. Султон Абусайид Мирзо Хадича бегимни 1465 йилда ўз никоҳига киритади. Султон Абусайид Мирзодан Оқбегим исмли бир қиз ҳам бўлган. 1469 йилда Султон Абусайид Мирзо Ироқда ҳалокатга учрагач, Ҳирот тахтига ўтирган Султон Ҳусайн Мирзо Бойқаро марҳум Султон Абусайид Мирзо ҳарамида Хадича бегимни кўриб, уни севиб қолади ва шаръий иддаси (уч ой) тугагач, ўз никоҳига киритади.

Хадича бегим ёш, гўзал, димоғдор, енгил табиат аёл бўлиб, айни вақтда табиатан ичи қоралик ва макр-ҳийлага мойил эди. Заҳиридин Муҳаммад Бобур Мирзо (1483—1530) Хадича бегим ҳақида: «Ўзини оқила тутар эди, вале беақл ва пургўй (кўп гапирувчи, эзма) хотун эди, рофизия (шиийлик мазҳабининг бир оқими) ҳам экандур»,— деб ёзади. Дарҳақиқат, Хадича бегим тез фурсатда ўзининг жозибали ҳусн-латофати-ю маккорона илтифотлари билан Султон Ҳусайн Бойқарони ўзига ром қилиб, ҳарамда улуғ бекалик ўрнини эгаллайди.

Султон Ҳусайн Бойқаронинг хотинлари ва хос канизакларидан 14 ўғил ва 11 қизи бор эди. Шоҳғариб Мирзо (1471 — 1489), Музаффар Ҳусайн Мирзолар (1473— 1509) Хадича бегимдан туғилган эдилар. Хадича бегим ўз фарзанди — тантиқ ва шуҳратпараст Музаффар Ҳусайн Мирзони Султоннинг барча ўғилларидан устун қўйишга жон-жаҳди ила ҳаракат қиларди. Бинобарин, турли макр-ҳийлалар ишлатиб, ота билан ўғиллар ўртасида низо чиқаришга муваффақ бўлади. Бу низолар кўпинча қонли жангу жадаллар билан тугарди. Султон Ҳусайн Бойқаро тобора Хадича бегимнинг макрига учиб, Музаффар Ҳусайн Мирзодан бўлак ўғилларига унчалик илтифот кўрсатмас ва хавф-хатарда юрарди. Хадича бегим ўғли Музаффар Ҳусайн Мирзони ота тахтига валиаҳд қилиб тайинлатиш масаласида хуфиёна ҳаракатни бошлаб юборади. Аммо валиаҳдлик ҳаққи таомилга кўра, Султоннинг катта ўғли Бадиуз-Замон Мирзоники (1458—1511) эди. Гарчи Султон Ҳусайн Бойқаро Бадиуз-Замон Мирзони унчалик суймаса-да, ҳар ҳолда уни рози қилиши лозим эди. Айни вақтда, Алишер Навоий бошлиқ сарой аҳлининг кўпчилиги валиаҳдликка Бадиуз-Замон Мирзонинг 11 яшар ўғли — Мўмин Мирзони (1486—1497) муносиб ҳисоблар ва бу ҳақда мулоҳазаларини Султонга очиқ билдирган эдилар. Табиийки, аркони давлат орасида бўлаётган бундай мулоҳазалар Хадича бегимнинг ҳасад оловини алангалатмасдан қўймасди.

1497 йил баҳорида Султон Ҳисорга қарши юриш бошлайди. Султоннинг фармонига кўра, Астрободда ҳукмрон бўлиб турган Бадиуз-Замон ўз ўрнига ўғли Муҳаммад Мўмин Мирзони қўйиб, ўзи отасининг қўшинига келиб қўшилади. Жанг тугагач, Султон Ҳусайн Бойқаро ўғли Бадиуз-Замон Мирзони Балх вилоятига, суюкли ўғли Музаффар Ҳусайн Мирзони эса Астрободга ҳоким қилиб тайинлайди. Султоннинг бу фармони Бадиуз-Замон Мирзонинг ҳамиятига тегади. Чунки Астрободни ўғли Мўмин Мирзога инъом қилиш тараддудида эди. Бинобарин, Бадиуз-Замон ўз ўғлига Астрободни қўлдан бой бермаслик ҳақида хабар юборади. Бу можаро Султон билан Бадиуз-Замон Мирзо орасида қонли тўқнашувга сабаб бўлади. 1497 йил 2 майда Бадиуз-Замон қўшини тор-мор келтирилади. Айни вақтда Музаффар Ҳусайн Мирзонинг қўшини Астрободни забт этиб, Муҳаммад Мўмин Мирзони асирга олади ва Ҳиротга келтириб, Ихтиёриддин қалъасига қамайдилар. Кўпдан бери қулай вазиятни кутиб ётган Хадича бегим Мурғоб ҳарбий ўрдагоҳида вазир Низом ул-Мулк иштирокида Султоннинг мастлигидан фойдаланиб, Муҳаммад Мўмин Мирзони зудлик билан қатл этиш ҳақидаги фармонга муҳр бостириб олади ва ўша кечасиёқ ҳукм ижро этилади.

1506 йил апрелда Султон Ҳусайн Бойқаро вафот этади. Хадича бегимнинг калтабинлик ила салтанат ишларига аралашуви натижаси ўлароқ, тахтга икки шаҳзода — Бадиуз-Замон Мирзо ва Музаффар Ҳусайн Мирзо ўтирадилар. Шайбонийхон Хуросонга ҳужум бошлаганда, икки шаҳзода икки мавзеда — Бадиуз-Замон Қораработда, Музаффар Ҳусайн Мирзо Тарнобда турардилар. Биринчи зарбадаёқ икки шаҳзода икки тарафга — Бадиуз-Замон Қандаҳор орқали Туркияга, Музаффар Ҳусайн Мирзо Астрободга қочадилар. Ҳирот мудофаси эса Хадича бегим бошлиқ уч-тўртта истеъдодсиз аъёнлару хотин-қизларга қолган эди. Шайбонийхон Ҳиротни осонгина қўлга киритади. Хадича бегим Ҳиротдан ташқарига чиқмай, уй маҳбуслигида яшайди. 1509 йили ўғли Музаффар Ҳусайн Мирзонинг Астрободда эканлигнни эшитгач, Шайбонийхон тарафидан Ҳирот доруғаси (ҳокими) қилиб тайинланган Жон Вафо Мирзодан рухсат олиб, ўғлини кўргани Астрободга боради. Хадича бегим Астрободга етиб борганда, ўғли Музаффар Ҳусайн Мирзо тузалмайдиган касалга мубтало бўлиб, ўлим тўшагида ётарди. Қўп ўтмай — вафот этади. Хадича бегим ўғлининг таъзиясини ўтказгач, яна Хиротга қайтиб келади…

 

Хонзода бегим

Умар Шайх Мирзонинг (1456—1494) қизи, Заҳириддин Муҳаммад Бобур Мирзонинг опаси. У 1478 йилда Андижонда туғилган. Унинг онаси—Қутлуғ Нигор хоним Тошкент хони Юнусхоннинг қизи эди.

Тарихий манбаларнинг шоҳидлик беришича, Хонзода бегим дид-фаросатли, ўткир зеҳнли ва ақл-заковат соҳибаси бўлган. Хонзода бегим айни балоғат ёшига етганда отаси Умар Шайх Мирзо тасодифан жардан йиқилиб, оламдан ўтади. Ота тахтига ўтирган 12 ёшли Заҳириддин Муҳаммад Бобур Мирзонинг қисматида дарбадарлик даври бошланади. Ёш Бобур Мирзода бобокалони Амир Темур тахтини эгаллаш ҳаваси уйғониб, Самарқандга бир неча ҳарбий юришлар қилади. Ниҳоят, 1501 йили Самарқандни қўлга киритишга муваффақ бўлади. Аммо кўп ўтмай Шайбонийхон қўшин тортиб келиб, Самарқандни қамал қилади. Қамал кўпга чўзилиб, шаҳарда даҳшатли очарчилик ва ўлим авжига чиқади. Бобур Мирзонинг кўпгина одамлари шаҳарни ташлаб қочадилар. Бобур Мирзо ниҳоят даражада кучсизланиб, ҳатто қамални ёриб чиқиб кетиш имкониятига қодир бўлмай қолади. Ана шундай оғир вазиятда Шайбонийхон Бобур Мирзога сулҳ таклиф қилади. Кейинчалик ана шу воқеани Бобур Мирзо ўзининг машҳур «Воқеанома» («Бобурнома») асарида қуйидагича тасвирлайди: «Бу маҳалда Шайбонийхон сулҳ сўзини арога солди. Агар бир тарафдин умидворлик бўлса эди, ё заҳира бўлса, сулҳ сўзига ким қулоқ солар эди. Зарурат бўлди, сулҳгина қилиб, кечадин икки паҳр бўла ёвушиб эдиким, Шайхзода дарвозасидан чиқилди. Волидам хонимни олиб чиқдим. Яна икки хотин киши чиқди: бири Бичка халифа эди, бири Минглик кўгалтош эди. Менинг эгачим Хонзода бегим ушбу чиққанда Шайбонийхоннинг илкига тушди».

Аммо бу воқеа аслида бошқачароқ бўлган. Шайбонийхон Бобур Мирзога сулҳ таклиф қилиши билан бирга, Хонзода бегимни ўзига хотинликка сўраган. Агар Бобур Мирзо шунга розилик берса, у ҳолда ўз ҳарамини Самарқанддан саломат олиб чиқиб кетишига имконият яратиб беражагини айттан.

Бу воқеани Бобур Мирзонинг қизи — Гулбадан бегим, ўзининг «Ҳумоюннома» номли асарида қуйидагича тасзирлайди: «Ана шундай вақтда Шоҳибек (Шайбонийхон)хон «агар ўз эгачингиз Хонзода бегимни менга хотинликка берсангиз, орамизда сулҳ тузилади ва ҳамжиҳатлик алоқалари ўрнатилади»,— деб айтгизиб юборди. Охир Хонзода бегимни ўша хонга бериб, ўзларининг қайтишлари зарур бўлди». Гулбадан бегимнинг бу фикрини «Тарихи Рашидий» асарининг муаллифи— Ҳайдар Мирзо ҳам тасдиқлаб, «унинг қаршилик кўрсатишга ҳеч чораси қолмай, Шайбонийхон билан сулҳ тузиб, ўз эгачиси Хонзода бегимни унга хотинликка берди»,— деб ёзади.

Шундай қилиб, Хонзода бегим Шайбонийхон никоҳига киради ва ундан бир ўғил кўради. Исмини Хуррамбек деб атайдилар,

Шайбонийхон қатлидан сўнг Хонзода бегим укаси Заҳириддин Муҳаммад Бобуршоҳнинг саройи — Кобулга қайтиб келади. Кўп ўтмай ўғли Хуррамбек ҳам вафот этади. Хонзода бегим ўзининг ақл-идроклиги ва тадбиркорлиги натижаси ўлароқ, сарой маликалари орасида юксак эътиборга эга бўлади. Хонзода бегим Бобуршоҳ ва унинг тахт вориси Ҳумоюн шоҳ саройида маслаҳатчи вазифасини бажарган.1544 йили Хонзода бегим Кобулҳақ деган жойда оламдан ўтади. Орадан уч ой ўтгач, унинг хокини Кобулга келтириб, Бобуршоҳ мақбарасига дафн қиладилар

Нуржаҳон бегим

Нуржаҳон бегим Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган Бобурий шаҳзодалардан учинчиси — Жаҳонгиршоҳ (Салим, 1569—1627)нинг иккинчи хотинидир.

Тарихий манбаларнипг берган маълумотига кўра, Нуржаҳон бегимнинг ҳақиқий исми Меҳринисо бўлиб, асли келиб чиқиши Эрондан эди. Унинг ота-онаси йўқчилик оқибатида ўз ватанидан Ҳнндистонга кўчиб келиб, Акбар подшоҳ саройида хизматга ёлланади.

Кунлардан бир кун шаҳзода Салим (кейинчалик Жаҳонгир подшоҳ) Меҳринисони бозорда кўриб қолади ва унга ошуфта бўлиб, фироқида ўртанади. Бу даврда Меҳринисо балоғат ёшига етган, сарв қомат, ўн тўрт кунлик ойдек қиз эди. Шаҳзода Салим Меҳринисо ишқида куйиб, ҳаловатини йўқотади. Ниҳоят, унга уйланишга қарор қилади. У ўз қарорини отаси Акбаршоҳга (1542—1605) айтиб, ундан ижозат сўрайди. Акбаршоҳ эса ўз ўғлининг бу қизга уйланишига қатъиян қаршилик кўрсатади. Акбаршоҳ ўғлининг кўнглини совутмоқ учун Меҳринисони сарой аъёнларидан бири — Али Қули Истажлий (Шерафкан)га турмушга чиқишга мажбур қилади. Шерафкан Меҳринисога уйлангач, уни қўшинларга сардор этиб Бенгалияга кўчириб юборади.

1605 йилда Акбаршоҳ вафот этади. Тахтга унинг валиаҳд ўғли шаҳзода Салим ўтиради ва ўзини Жаҳонгиршоҳ деб атайди. Тақдир тақозосини қарангки, 1611 йилда Шерафканхон Бенгалия ҳокими Қутбиддиннинг қабулига кирганида муҳим масала устида ҳоким билан жанжаллашиб қолади ва уни пичоқлаб ўлдиради. Фожиа устига етиб келган соқчилар Шерафканхонни ҳам ўлдирадилар. Шундан сўнг бева қолган Меҳринисони Аграга — Жаҳонгиршоҳ саройига жўнатадилар. Шу воқеадан бир неча муддат ўтгач, Жаҳонгиршоҳ Меҳринисони ўз никоҳига олади.

«Мунтаҳаб ут-таворих» асарининг муаллифи Ҳакимхон тўра Меҳринисонинг Жаҳонгиршоҳ никоҳига кириши ҳақида олдиндан башорат қилинган бир қизиқ туш тафсилотини келтиради. Гўё Меҳринисо тунларнинг бирида туш кўради. Тушида осмондан қуёш тушиб келиб, кўрпаси ичига киради. Шунда уйғониб кетади ва кўрган тушини эри Шерафканхонга сўзлаб, ундан таъбиринн сўрайди. Шерафканхон туш таъбири бўйича билимдон бўлгани туфайли, дарҳол хотинининг тушига қуйидагича таъбир айтади: «Сенинг тўшагингга подшоҳ кирар экан».

Меҳринисо ўз гўзаллиги, зийраклиги, фаросатли ва тадбиркорлиги туфайли фақат Жаҳонгиршоҳнигина эмас, балки сарой аҳлини ҳам ўзига ром қилади. Эндиликда уни Меҳринисо эмас, Нурмаҳал (саройнинг нури) деб атайдилар. Кейинчалик эса жаҳоннинг нури, яъни Нуржаҳон деб атайдилар. Нуржаҳон бегим нозик таъб шоира ҳам эди. У Махфий тахаллуси билан ғазаллар битган. Жаҳонгиршоҳ салтанатида Нуржаҳоннинг отаси Эътимод-уд Давла номи билан бош вазирлик лавозимигача кўтарилган. Унинг ўғли, яъни Нуржаҳон бегимнинг акаси Осафхон эса сарой бошқарувчиси мансабида қойим бўлган.

Нуржаҳон бегим Жаҳонгиршоҳ салтанатида доно маслаҳатчи эди. Нуржаҳон бегим мамлакатнинг ижтимоий, маданий ҳаётига доир кўпгина эзгу тадбирларни бажарган. У ихтирочи ҳам эди, чунончи, гулоб ва «атри Жаҳонгирий»ни кашф этган. Шу билан бирга, бир неча хил хуш таъм, лазиз таомлару хона безакларини яратди. Сарой аъёнлари орасида унинг ҳурмат эътибори кун сайин ошиб борарди. Тарихий манбаларнинг берган хабарига кўра, Жаҳонгиршоҳ суюкли хотини Нуржаҳон бегим шарафига «Нури Жаҳонин» деб аталган 12 граммли олтин танга зарб эттирган.

«Мунтахаб ут-таворих» муаллифи Нуржаҳон бегимнинг шоҳ билан қилган мушоираларидан (Жаҳонгиршоҳ ҳам ғазаллар битган) бир нечасини кўрсатиб ўтган. Бу шеърларни ўқиган кишн Нуржаҳон бегим замонасининг истеъдодли шоираси бўлганлигига шубҳа қилмайди. Ғазаллардан бири қуйидагидир:

Ҳадиси ҳоли гу дар нома сабт мекардам,

Сикандвор куқат бар сари сухан месўхт.

Шаҳиди ишқи туро шаб ба хоб медидам,

Ки ҳамчу шуълайи фонус дар кафан месўхт.

Зи сўзи синайи Махфий шуд он қадар маълум,

Ки ҳамчу хас, мижааш дар гиристон месўхт.

Мазмуни: Сенинг номайи аъмолингни ёзарканман, сўз устидаги нуқталар исириқ доналаридек ёнарди. Ишқингда шаҳид бўлганларни кечалари тушимда кўрардим. Улар худди фонус шуьласидек, ўз кафанлари ичида ёнардилар. Махфий қалбининг ёниши шу қадар эдики, йиғлаганда киприклари худди хасдек ёнарди.

Сўнгги вақтларда Жаҳонгиршоҳ бот-бот касал бўлиб, давлат ишларига қарамай қўяди. Ана шундай пайтларда Нуржаҳон бегим салтанат ишларини бошқариб туради. Нуржаҳон бегимнинг салтанат ишларидаги фаолияти ва унинг тутган мавқеи Жаҳонгиршоҳнинг ўғилларига, айниқса шаҳзода Хуррам (Шаҳобиддин Шоҳ Жаҳон)га ёқмасди.

Жаҳонгиршоҳ саломатлиги ёмонлаша бошлагач, 1616 йилда шаҳзода Парвез (Жаҳонгиршоҳнинг иккинчи ўғли)ни тахтга валиаҳд этиб тайинлайди. Жаҳонгиршоҳнинг тўртинчи ўғли шаҳзода Шаҳриёр иродасиз ва қатиятсиз киши эди. Нуржаҳон бегим қўғирчоқ сифат шаҳзода Шаҳриёрни тахтга валиаҳд этиш мақсадида ўзининг авалги эри Шерафкандан бўлган қизи — Лодила бегимни шаҳзода Шаҳриёрга никоҳлаб беради. Жаҳонгиршоҳнинг учинчи ўғли шаҳзода Хуррам (Шоҳ Жаҳон) 1612 йилда 21 ёшида Нуржаҳон бегимнинг акаси Осафхоннинг 19 ёшли қизи Аржуманд бонуга уйланган эди. Бинобарин, Осафхоннинг мақсади, ўз куёвини шаҳзода Ҳуррамни валиаҳдликка тайинлатиш эди.

Шаҳзода Хуррам ўз отаси Жаҳонгиршоҳдан ҳам, валиаҳд акаси шаҳзода Парвездан ҳам, укаси шаҳзода Шаҳриёр ва унинг ҳомийси малика Нуржаҳон бегимдан ҳам хафа эди. Отасидан сўнг тахтга ўтиришга ҳаракат қиларкан, бу йўлда асосий ғов деб Нуржаҳон бегимни биларди. 1622 йилда Нуржаҳон бегимнинг отаси вазир Эътимод-уд Давлат вафот этгач, Нуржаҳон бегим билан шаҳзода Хуррам орасида аёвсиз зиддият кучайди. Бу даврда касалманд Жаҳонгиршоҳ салтанат ишларига қарамай қўйган, бинобарин, давлатни бошқариш асосан Нуржаҳон бегим қўлида қолган эди.

Шаҳзода Хуррам ўз келажаги ҳақида тараддудланиб, 1622 йилда отаси Жаҳонгиршоҳ томонидан ўз қарамоғига топширилган ногирон (кўр қилинган) акаси — шаҳзода Хусравни пинҳона бўғиб ўлдиртиради, отаси Жаҳонгиршоҳга эса «санчиқ азобидан вафот этди», деб хабар юборади. Шу зайлда сарой ичида гуруҳбозлик авж олиб, кундан-кун салтанатдан путур кета бошлайди. Ана шундай қулай вазиятни кўпдан бери кутиб турган Эрон ҳукмдори Шоҳ Аббос тўсатдан Қандаҳорни қамал қилади ва қирқ кунлик қамалдан сўнг шаҳарни қўлга киритади. Жаҳонгиршоҳ шаҳарни қайтариб олиш мақсадида шаҳзода Хуррам бошчилигида катта қўшин тўплаб, Қандаҳорга юбормоқчи бўлади. Лекин шаҳзода Хуррам саройдаги нотинч вазиятда тахтдан узоқлашишии истамай, Қандаҳорга боришдан воз кечади ва тез кунда отаси Жаҳонгиршоҳга қарши қўзғолон кўтаради. Қўзғолон бостирилади. Аммо саройдаги гуруҳбозлик, махфий фитналар мамлакатнинг ички ва ташқи мавқеига салбий таъсир кўрсатади.

Салтанатни вақтинча Нуржаҳон бегим бошқарарди. У ўз ниятларини амалга ошириш мақсадида Жаҳонгиршоҳга содиқ лашкарбоши Маҳобатхонни саройдан четлатиб, Бенгалияга жўнатади ва мол-мулкини рўйхатга олдиради. Бундан норози бўлган Маҳобатхон салтанатга қарши бош кўтаради. Шу воқеадан сал вақт ўтгач, Жаҳонгиршоҳ Нуржаҳон бегим билан бирга пойтахтдан Қобулга қараб сафарга чиқади. Маҳобатхов ражпутли қўшини билан йўлга чиқиб, Шоҳ қофиласини (карвон) ўраб олади. Маҳобатхоннинг барча шартлари Жаҳонгиршоҳ тарафидан ночор қабул қилинади. Нуржаҳон бегим Маҳобатхонга қаршилик кўрсатмоқчи бўлади, лекин кучлар тенг эмаслигига кўзи етгач, макр-хийла йўлини қидиради. Шоҳ карвони Маҳобатхон назорати остида Қобулга қараб йўл олади. Қобулга кирилгач, Нуржаҳон бегим Жаҳонгиршоҳни Маҳобатхон соқчилари қўлидан қутқариб олади ва Кобул қўшинини Маҳобатхонга қарши қўяди. Энди Маҳобатхон учун кочишдан бошқа чора қолмайди. У Қобулдан қочиб Деканга боради ва шаҳзода Хуррамга қўшилади.

Аммо бу вақтда шаҳзода Хуррамнинг аҳволи оғирлашиб, Эронга қочиб ўтиш фикрида юрарди. Бироқ, 1626 йил октябр ойида акаси валиаҳд шаҳзода Парвезнинг тўсатдан вафот этиши унинг сўнган умидларини яна жонлантириб юборади. 1627 йили Жаҳонгиршоҳ Кашмир бўйлаб саёҳатга чиқади. Саёҳатдан қайтаётиб, хасталаниб йўлда вафот этади ва Лоҳурда дафн этилади. Бу хабарни эшитган шаҳзода Хуррам тахтни эгаллаш учун Декандан Аграга йўл олади.

Шаҳзода Хуррам Аграга етиб келгунга қадар унинг қайнотаси Осафхон муваққат равишда марҳум шаҳзода Ҳусравнинг ўғли Довар Бахшни тахтга ўтқазади. Шаҳзода Шаҳриёрни ушлатиб, кўзига мил торттириб, кўр қилади. Куёви шаҳзода Хуррамнинг Аграга яқинлашгани хабарини эшитган Осафхон тахт соҳиби қўғирчоқ Довар Бахшни турли-туман васвасалар билан қўрқитиб, тахтдан воз кечиши ва ўзини панага олишини маслаҳат беради. Довар Бахш тахтни ташлаб қочади ва Эрон шоҳи ҳузурига паноҳ истаб боради.

Шаҳзода Хуррам 1628 йил феврал ойида Аграга кириб, айтарлик қаршиликсиз тахтга ўтиради. У салтанатни ўз тасарруфига киритгач, ўзини «Шоҳ Жаҳон» номи билан аташнн буюради. Ниятларига ета олмаган малика Нуржаҳон бегим 1645 йилда вафот этади ва қабри Лоҳурнинг Шоҳ Дара қабристонига қўйилади. «Тазкират ул-ҳавотин»да ёзилишича, Нуржаҳон бегимнинг қабр тошига ўзи битган қуйидаги байт ёзилган экан:

Бар мазори мо ғарибон на чароги, на гули,

на пар парвона ёби, на садойи булбули.

Мазмуни: Биз ғарибларнинг мозоримизда, на чироқ, на гул, на булбул садосию, на бирор парвонани топмайсан.

Жаҳолат қурбонига айланган шоира

1842 йили маърифатпарвар шоира Нодирабегим Бухоро амири Насруллохон томонидан икки фарзанди ва 14 ёшли набираси билан бирга қатл этилади. Айтиш керакки, Нодирабегим ва Насрулло қиёфасида жаҳолат ва маърифат тўқнаш келди. Ўз замонасининг илғор фикрли зиёлиси бўлган Нодирабегим миллат ҳаловати ва адолатни пеша қилган амирдан, табиийки, нафратланар эди. Шу боис амир Нодирабегимни Қўқон хонлигида энг хавфли душманларидан бири, деб билганди. Аммо Насруллохон шоирани тўғридан-тўғри қатл этолмасди. Шунинг учун, қатл воқеаси учун йўлдан адашган Муҳаммадалихоннинг хатоларини асос қилиб олишга уринди. Баъзи кимсалар эса бунинг учун унга ёрдам бердилар. Уйлаб топилган баҳоналар ўз навбатида амирнинг Хонпошшаойим учун келганига ҳам асос бўла олади.

1822 йили отаси Умархоннинг вафотидан кейин тахтга ўтирган Муҳаммадалихон ҳокимиятни онаси билан бирга бошқаришга киришади. Лекин у онасининг йўриғига кирмайди. Содиқ одамларидан осонликча воз кечиб, ёмонлар билан ошно бўлган тўнғич ўғил маишатпарастлик йўлини тутиб, онасига муттасил азоб беради. Кўп бузуқ ишларни қилган Муҳаммадалихон истеъдодли укаси Султонмаҳмудхоннинг ҳокимиятни тортиб олишидан қўрқиб, Шаҳрисабзга жўнатиб юборади. Нодирабегим бу воқеадан жуда қаттиқ изтироб чекади. Лекин Муҳаммадалихон онасининг бу изтиробларига парво ҳам қилмайди, аксинча, аянчли оқибатини ўйламай базмлар уюштиришда давом этаверади. Амир Умархоннинг вафотидан кейин кўпроқ Султонмаҳмудхонга суяниб қолган Нодирабегим учун ижод қилишдан бошқа бирон-бир чора ва суянчиқ топилмайди…

Нодирабегим, аввало, маърифатпарвар сифатида амир Насруллонинг қилмишларини ҳамиша кузатиб турган. Бироқ у амирнинг бунчалар шафқатсизлик қилишини кутмаган бўлса керак. Чунки Насруллохон Нодирабегимни қатл этишда бераҳм жаллодларга хос бир йўлни тутди. Қисқа вақт ичида етарлича ғаним орттиришга улгурган Муҳаммадалихоннинг душманлари у ҳакда «Иккита туғишган синглиси бўлгани ҳолда ўгай онасига уйланибди», деб иғво тарқатадилар. Натижада Муҳаммадалихонга қаттиқ айблов қўйишади. Аслида эса, Хонпошшаойим Муҳаммадалихоннинг ўгай онаси эмасди. Хонпошшаойим гарчи амир Умархоннинг саройидаги канизаклар қаторида юрган бўлсада, амир Умархон у вояга етмасданоқ оламдан ўтганди.

Хуллас, Бухоронинг Қўқондаги элчиси Муҳаммадалихон кофир деб эълон қилинган фатвони амир Насруллога келтириб беради. Бухоро амири ва Қўқон хони ўртасида жанг бўлиб ўтади. Жанг да Муҳаммадалихон енгилиб, амирга тобелигини тан олишга мажбур бўлади. Ғалаба қилган амир Ўратепа, Қорачуқум ва Қўқон шаҳарларини Нодирабегимнинг иккинчи ўғли Султонмаҳмудхон ихтиёрига ўтказади. Бироқ амир Бухорога қайтгач, Нодирабегим ўғиллари орасини ислоҳ қилади. Натижада Муҳаммадалихон Тошкентни ҳам укасига беради. Истилоҳ воқеасидан кўп ўтмай Муҳаммадалихоннинг навбатдаги хатолари туфайли Қўқонда яна қўзғолон кўтарилади.

Қўқондаги уламолар ўзларининг халоскори бўлган Бухоро амирини яна Қўқонга чақирадилар. Шундай қилиб, баъзилар амир Насруллога Нодирабегимни қатл этиш учун имконият яратиб берадилар. Ака-уканинг ўзаро келишувини эшитган амир яна Қўқонга қайтади. Унинг бостириб келаётганидан хабар топган Муҳаммадалихон суюкпи хотини Хонпошшаойим ва болалари билан бош олиб кетмоқчи бўлади, лекин қочишга улгурмайди.

Амир Насрулло Қўқонга бостириб кирган пайтда Муҳаммадалихон хон эмас, балки оддий фуқаро эди. У амирнинг биринчи босқинидан кейин, яъни 1841 йилнинг ноябр ойида тахтдан бутунлай воз кечиб, хонликни укаси Султонмаҳмудхоннинг ихтиёрига топширганди. Хўш, буни яхши билган амир Насрулло нима учун айнан Муҳаммадалихонни таъқиб остига олди? Айрим тарихчилар Муҳаммадалихон ҳокимият ишига аралашган бўлса керак, деб тахмин қилишади. Бироқ Муҳаммадалихоннинг Хонпошшаойимни олиб қочишга бунчалик ҳаракат қилиши асоссиз бўлмаса керак. У вақт тиғиз бўлишига қарамасдан, Марғилонда икки кун қолиб кетди. Бу бежиз эмас, албатта. Хотинини қаттиқ севган Муҳаммадалихон амирнинг ниятидан хабардор бўлган. У хотинини амирга топшириб қўйишни истамаган. Бундан кўринадики, Насруллонинг Муҳаммадалихонни таъқиб қилишига сабаб айнан Хонпошшаойим бўлган. Муҳаммадалихоннинг қатл этилишига эса унинг кофир деб эълон қилингани тўғрисидаги фатво баҳона бўлди. Ушбу фатво чиндан ҳам Муҳаммадалихонни қатл этиш ва унинг гўзал хотинига эга чиқиш ҳамда бошқа мақсадларига эришиш учун халойиқнинг кўз ўнгида етарлича асос яратарди. Шу ерда бир савол туғилади. Унинг мантиқий жавоби эса воқеани янада ойдинлаштиради. Муҳаммадалихон 1841 йил кофир деб эълон қилинган эди. Амир ўшандан кейин Қўқонга биринчи бор бостириб келди. Хўш, Муҳаммадалихон кофир бўлган экан, у нима учун ўша пайтда жазоланмасдан, айнан олти ойдан кейин қатл этилди? Ваҳоланки, у энг оғир гуноҳларни тахтдан воз кечгунига қадар содир этганди. Орадаги олти ой ҳақида ўйлар экансиз, амирнинг Хонпошшаойим учун келгани ҳақидаги маълумотни инкор қилолмайсиз. Агар амир Хонпошшаойимни Бухорога олиб келмаганида эди, бундай деб ўйлашимизга балки асос туғилмаган бўларди. Демак, Насруллохон Қўқонга бир эмас, бир неча мақсад билан келган. Унинг мақсадларига ғов бўладиган ягона душман Нодирабегим эди.

Эри билан қочишга рози бўлмаган Хонпошшаойимнинг қисмати ҳам аянчли кечган. Қизиғи шундаки, Қўқонни босиб олган Насруллохон анъанага кўра Хонпошшаойимни Бухорога олиб кетиши тайин эди. Муҳаммадалихоннинг аҳволини кўриб турган Хонпошшаойим буни яхши билган. Хўш, буни била туриб, нега эри билан қочишга рози бўлмади? Энди савол туғилади. Хонпошшаойим кўп аёллар билан маишат қилган Муҳаммадалихондан балки шу тариқа ўч олмоқчи бўлгандир? Балки, у кўз ўнгида бор-будидан айрилган Муҳаммадалихондан воз кечиб, амир Насруллонинг саройида малика бўлишни истагандир? Нима бўлганда ҳам, Хонпошшаойим уни аянчли қисматдан асраб қолиши мумкин бўлган эри билан қочишга рози бўлмайди.

Шундан кейин мудҳиш қатл бошланади. Марғилонда қўлга тушган Муҳаммадалихонни Қўқонга — ғолиб амирнинг олдига олиб келишади. Амир ва хон ўртасида қисқа савол-жавоб бўлиб ўтади. Амирнинг буйруғи билан Муҳамадалихон қатл этилади. Тўнғич ўғли қатл этилаётган пайтда Нодирабегимнинг қанчалар оғир мусибат остида қолганини тасаввур қилиш мумкин. Амир эса Нодирабегимни аввал руҳан азоблаб, заифаларча фарёд қилишини кутади. Бироқ Мутриб таъбирича, «мардлик ва олижаноблик бобида юз эрдин яхшироқ» бўлган Нодирабегим беҳад азоб чекаётганига қарамасдан фарёд солмайди. Буни кўрган амир шоиранинг иккинчи ўғлини ҳам ўлимга ҳукм қилади. Мутрибнинг «Шоҳномаи девона Мутриб» асарида келтирилишича, ёш ва умидли шаҳзода Султонмаҳмудхон жаллодлардан шафқат сўраб нола қилган пайтда ҳатто жаллодларнинг ҳам кўзларида ёш қалқийди. Аммо улар таассуф билан амирнинг амри вожиб эканлигини айтиб, шаҳзодани қатл қилишади.

Нодирабегим иккинчи фарзандининг қатлидан кейин телбавор бир ҳушсиз ҳолатга тушади. Насрулло эса онаизорнинг ҳушидан кетишини    фарёд қилишини

кутган эди. У кутгандек бўлмайди. Бундан ғазабланган амир Нодирабегимнинг 14 ёшли набираси Муҳаммадаминхонни ҳам қатлга буюради. Ниҳоят, шоира фарёд солади…

У амирнинг жамики ёвузликларини юзига айтиб, лаънатлайди. Туганмас дардларига малҳам ўрнига ўлимни ихтиёр этади. Нодирабегим аслида бу фарёди билан разолатга қарши исён кўтарган эди. Амир Насрулло эса жаҳолат ғалабасини тасдиқлаш учун Нодирабегимни ҳам жаллодлар қўлига топширади…

Шоира жаҳолатга қарши чиққани учун қатл этилди. Қотиллар бунинг учун шоиранинг ўғли Муҳаммадалихондан фойдаландилар. Унинг гўзал хотини Хонпошшаойим ҳам унга бир баҳона бўлди. Хуллас, Бухоро амири Насруллохон маърифатпарвар шоирадан жаҳолатнинг ўчини олди. Бироқ жаҳолат устидан маърифат тантана қилди. Нодирабегим қолдирган мерос ҳали ҳамон халқимиз маънавиятини бойитишга хизмат қилмоқца.

 

Малика шажар қисмати

Мусулмон Туркистон халқларининг тарихи Ислом олами тарихининг узвий бир қисмидир. Бошқача айтганда, умумжаҳон тарихининг шаклланишида аждодларимизнинг, муносиб ўринлари бор. Сиз бутун дунёда жиддий ўрганиладиган «Салиб юришлари» деб аталадиган машҳур тарихий урушларда салибчиларга қарши Турон қўшинлари фаол қатнашганини эшитганмисиз? Афсус.

XI аср ўрталарида вужудга келган ғазнавийлар, ўғузлар, қорахонийлар ва хоразмийларнинг қудратли давлатлари Ислом халифалигидан оқ фотиҳа олиб иш юритар эдилар. Ўғуз туркларининг бекдил уруғига мансуб Ануштегин, унинг ўғли Қутбиддин Муҳаммад, унинг ўғли Алоиддин Отсизлар салжуқ султони Санжар давлатига хизмат қилишарди. XI—XII асрларда салжуқ,лар давлати Ўрта Осиёдан Ўрта Ер денгизигача, Византия империяси ва Оврупо чегараларигача кенгайди. Салжуқлар ва хоразмийлар ҳужумидан, шиалар, қарматлар, ҳассасинлар исёнларидан заифлашган халифалик турли майда давлатларга бўлиниб кетди. Миср, Шом — Сурия, Аитиоҳия каби давлатлар ҳам ўзаро қирғин урушлар қилишар, бу урушларда Турон юртидан борган ёлланма жангчилар мамлуклар ҳам асосий ўрин тутар эдилар. Худди мана шу паллаларда сиёсий тарқоқлик, ўзаро қирғинлар туфайли заифлашган мусулмон давлатлари устига Византиё, Англиё, Олмониё, Испаниё, Фаранса каби шотирларидан иборат салиббардорлар — насроний қўшинлари бостириб келдилар.

Салиббардорлар Исо алайҳиссалом қабри жойлашган Қуддуси Шарифни «озод этиш» шиори билан жанг қилардилар. Ҳолбуки, бу шаҳар мусулмонларники ҳисобланиб, муқаддаслиги жиҳатидан мусулмонлар учун ҳам ғоят қадрли эди. Чунки расулиллоҳ Муҳаммад алайҳиссалом худди шу шаҳардаги ал-Ақсо масжиди айвонидан Оллоҳ таоло ҳузурига кўтарилган эдилар (машҳур Меърож воқеаси).

Салжуқлар саркардаси Отсиз 1070 йили Қуддуси Шарифни, кейинроқ Ҳалаб ва Дамашқни эгаллайди. XI аср охирроғида Мисрдаги фотимийлар халифалиги яна кучли давлатга айланади.

Миср флоти Ўрта Ер денгизининг Сурия-Фаластин соҳилларидаги обод шаҳарларни яна қайтариб олади…

1099 йилиинг 7 июнида шотир Болдуин бошчилигидаги 40 минг жангчидан иборат салиббардорлар қўшини Қуддуси Шариф остоналарига етиб келди. Шарқшунос олим И. Ю. Крачковский ёзишича, бу вақтда шаҳар мудофаачилари — мусулмон лашкари минг кишидан ошмасди. Салиббардорларнинг кучи қирқ баравар ортиқлигига, уларнинг шаҳар деворларини вайронага айлантирувчи жуда кўп қурилмалари бўлишига қарамай, мусулмонлар шаҳарни беш ҳафта мудофаа қилиб туришди. Салиббардорлар Қуддуси Шарифга босиб киргач, у ердаги яҳудийларни, мусулмонларни ва уларга қўшиб насроний аҳолини ҳам қириб юборишди. Фаранг шотирлари ўзлари эгаллаган ерларда Қуддуси Шариф султонлигини барпо этишди.

Туркия ва Ироқ оралиғидаги Мосул вилоятининг ноиби Отабек Зангги 1142—44 йилларда Ҳалаб ва Ҳарронни, сўнг Эдесса вилоятини фаранг шотирларидан тортиб олди. Эдесса графлиги фаранг шотирларининг танич марказларидан бири эди. Отабек Занггининг бу ғалабалари Оврупо давлатларини ларзага келтирди.

1147 йилда фаранг султони Людовик Саккизинчи ва олмон императори Қонрад Учинчи етакчилигида II Салиб юриши бошланди.

Отабек Зангги вафотидан сўнг унинг ўғли Нуриддин салибчилар шотирларига янада қақшатқич зарбалар бера бошлади. У 1151 йили Эдесса вилоятини узил-кесил салиббардорлардан тозалади. Граф Жоселен II ни асир олди. Бу пайт Дамашқ амирлари билан иттифоқ тузиб, мисрлик мусулмон қўшинларига қарши жанг қилаётган эдилар. 1154 йилда улар иттифоқчилари кўмагидан умидини узиб, Нуриддинга жангсиз таслим бўлишди. 1164 йили эса Нуриддин Антиохия ва Тароблус қўшинларини енгиб, граф Боэмунд III ва граф Раймунд III асир олди.

Турк муаррихи Баҳрия Учоқ ёзишича, Миср султони Малик ал-Комил (Нажмиддин Айюб) ҳам узоқ йиллар салиббардорларга қарши жанг қилган. Ал-Қомил беш ўғлидан энг каттаси — Малик Солиҳни тахт вориси ва Миср ноиби қилиб тайинлаб, ўзи салиббардорларга қарши курашни давом эттирган.

Қуддуси Шарифни салиббардорлардан тортиб олиш учун жанглар ниҳоятда чўзилиб кетгач, Миср султони ал-Комил 1229 йилда фарансузлар императори Фридрих II билан сулҳ тузди. Шартномага мувофиқ Қуддуси Шариф 10 йил муддатга салиббардорлар ихтиёрига берилади. Ал-Комил шундан сўнг Қоҳирага қайтди.

Шу вақтларда Миср давлатига қарам Сурия, Фаластин, Луб-нон (Ливан) ва Иордани вилоятларида ал-Комилнинг ўғиллари ноиблик қилишарди.

1232 йилда мўғуллар Мисрнинг Кичик Осиёдаги вилоятлари чегараларига келиб қолишди. Ал-Комил бундай вазиятда ўғли Малик Солиҳни Суриядаги қўшинларга бош қўмондон қилиб тайинлашни лозим топди. Вазият кескинлашган, Сурияга бир тарафдан салибчилар, иккинчи тарафдан мўғулларга қарши урушаётган хоразмийлар хавф солиб туришар эди. Малик Солиҳ донолик билан иш тутиб, хоразмликлар билан сулҳ. тузди ва шартномага мувофиқ Шарқдан келаётган мўғулларга ва Шимолдан келаётган салиббардорларга қарши курашни биргаликда давом эттиришди. Малик Солиҳ 1238 йилй отасининг рухсати билан хоразмийларнинг ўрдуларини Миср қўшинига қабул қилди. Араблар ва хоразмликлар биргалашиб, Санжар ва Нусайбин шаҳарларини мўғуллардан тортиб олишди ҳамда Ракка шаҳрини қамал қилишди (Зиё Бунёд: «Хоразмшоҳлар тарихи»). Аммо шу пайт унинг отаси Малик ал-Комил вафот этгани ҳақида нохуш хабар келди. Малик Солиҳнинг ўгай укаси Малик Одил Миср пойтахтини эгаллади. Малик Солиҳ шаҳар қамалини ташлаб, қўшинларини Қоҳирага бошлади. Ракка шаҳридаги мўл-кўл ўлжаларга кўз тикиб турган хоразмийлар бу қарорга норозилик билдиришди. Малик Солиҳни асир олишга уринишди. Бундан огоҳ бўлган Малик Солиҳ қочишга муваффақ бўлди. Малик Солиҳнинг аҳволи оғирлашганидан хабар топган Салжуқ султони ҳам уни асир олиб, давлатини эгаллашга аҳд қилди. Шу ниятда унинг қўшинлари Диёрбакирни қамал этди. Аммо Сурия ва Бобил амирлари эпчиллик билан Малик Солиҳнинг шаҳарларини ўзаро бўлиб олишди. Мосул ноиби Лўлу ҳам ўзига қулай фурсатдан фойдаланиб, Малик Солиҳ турган Санжар шаҳрини қамал қила бошлади.

Малик Солиҳ ўзига садоқатли бир аёл ёрдамида Лўлу қўшинларини тор-мор келтирди, сўнг Диёрбакирни ўраб олган салжуқ султонига қақшатқич зарба берди. Сўнг Бобилни эгаллади. Баҳрия Учоқ бу аёлнинг кимлигини айтмаган. Бизнингча, бу ишларда Малик Солиҳдан. сира айрилмайдиган малика Шажарнинг қўли бўлса керак.

1238—1240 йиллари Олтин Ўрда хонларига. бож-хирож тўлаб турган Новгород князи Александр Невский ҳам немис ва швед салиббардорларига қарши жангларда кетма-кет ғалаба қозонаётган эдиХудди шу даврда Қуддуси Шарнфни 10 йилга ижарага олган Фридрих II билан Ал-Комил тузган шартнома муддати охирлаган, лекин салиббардорлар Қуддуси Шарифни ташлаб кетишни хаёлга ҳам келтирмаётган эдилар.

Малик Солиҳнинг ўгай укаси, Қароқ шаҳрининг ҳокими Носир Довуд шартномага амал қилмаётган Қуддуси Шарифни қамал қилиб, салиббардорларни тор-мор келтирди. Шу йили (1239) Сурияни қайта эгаллаб, Мисрга қараб бораётган Малик Солиҳ амакиси Исмоилнинг сотқинлиги туфайли ўгай укаси, энди Қуддус амири Носир Довудға асир тушиб қолди. Лекин иккаласи ҳам Миср султони Малик Одилдан норозилиги туфайли ўзаро битим тузишди. Қуддусда 1240 йилнинг апрелида тузилган бу шартномага кўра, Малик Солиҳ Сурияни ҳамда бошқа шарқий вилоятларни Носир Довудга колдириб, ўзи Мисрга ҳукмронлик киладиган бўлди. Назаримизда, бу иттифоқда Солиҳнинг севикли хотини Шажарат-ад-Дур фаол таъсир кўрсатган.

Мазкур хабарни эшитган Миср султони Малик Одил ўз акалари Малик Солиҳ ва Носир Довудга қарши жангга отлана бошлади. Лекин Малик Солиҳни ҳурмат қиладиган мамлуклари (булар орасида Мовароуннаҳрлик амирлар ҳам бор эди) Малик Одилни тахтдан ағдариб, Қоҳира қалъасига қамаб қўйишди.

Малик Солиҳ 1240 йили 6 июн куни Миср тахтини эгаллади ва укаси қўлдан берган вилоятларни аста-секин қайтариб ола бошлади. Жумладан, Йаманга юборилган қўшинлар йўлда Маккаи Мукаррамани эгалладилар. Баҳрия Учоқ ёзишича, нисбий тинчлик даврида Малик Солиҳ ва Шажарат-ад-Дур қурилиш, ободончилик ишлари билан шуғулланишган. Шу дазрда Макка шаҳри (Каъбатиллоҳ) ҳам булар тасарруфида эди.

Чамаси, Хоразм қўшинларининг қутқуси билан бўлса керак, Малик Солиҳ Қуддуси Шариф шартномасини бузиб, укаси Носир Довуд қўлидаги шарқий вилоятларга қарши қўшин тортиб борди. 1244 йилда у Қуддуси Шарифга бостириб кирди, кўп ўтмай бутун Сурия унинг тасарруфига ўтди. «Мана шу зафарларнинг ҳаммасига, — деб ёзади баҳрия Учоқ, — мўғуллардан чекиниб келиб Малик Солиҳ қўшинига хизматга кирган хоразмий туркларининг сипоҳлари туфайли эришилди» (39-бет).

1248 йили Малик Солиҳ қўшинлари Шом пойтахти Ҳалабни забт этишучун чоғланиб турган вақтида Фаранса қироли Людовик IX бошчилигида салиббардорлар Мисрнинг шимолий соҳилидаги Дамиётта шаҳрига бостириб киришди — Учинчи Салиб уруши бошланди. Бу вақтда Малик Солиҳ оғир касал бўлиб, мураккаб давлат ишларини малика Шажарат-ад-Дурга ишониб топширган эди.

Тарихда Исмат-ад-Дунё ва-д-дин ал-муслимин Уммул-Шажарат-ад-Дур номи билан машҳур бўлган бу аёл эрининг вафотидан сўнг Мисрдаги мамлуклар султонлигининг ҳукмдори сифатида салибчиларга қарши жангларни муваффақиятли давом эттирди.

Аввал айтганимиздай, Миср мамлуклари орасида салжуқлар ва хоразмийлар, Мовароуннаҳр турк жангчилари бор эдилар. Улар Миср давлатининг қудратини оширишга, салиббардорлардан жуда кўп қалъаларни озод қилишда беқиёс куч-ғайрат сарфладилар. Миср отабеги ва бош қўмондон Иззид-уд-дин Ойбек Туркманий ҳам мамлукларнинг энг шавкатли етакчиларидан эди.

Олима Баҳрия Учоқ маълумотига кўра, малика Шажарнинг келиб чиқиши ҳам араблардан эмасди. У Абдуллоҳ деган туркнинг қизи бўлиб, чамаси, қирғин жангларда отаси ўлгач, чўри сифатида бадавлат хонадонларга сотилган. Ўрта аср одатларига кўра, энг гўзал чўрилар султонларга,. амирларга ва ҳатто халифага совға қилинган. Малика Шажар қудратли давлат раҳбари — малика-ал-муслиман даражасига етганида ҳам халифага чўрилик пайтларини унутмасдан, олтин, кумуш тангаларга ўзининг исми ёнига «ал-Мустасимия», деган сўзни қўшиб зарб эттиргаи. Эҳтимол, бу ишнинг маъноси бошқачадир. Яъни, бу билан малика Шажар ўз давлатининг ҳомийси халифа ал-Мустасим эканлигини ифодаламоқчи бўлгандир. Ҳар ҳолда, Баҳрия Учоқ ўз китобида Малик Солиҳ мазкур канизакнииг гўзаллигидан ҳайратланиб, сотиб олгани ва уни севиб қолгани ҳақида далиллар бор… «Кўп ўтмай, у (Малик Солиҳ) чўрисининг порлоқ гўзаллиги нозик ақл-фаросатига монанд эканини сезди,— деб ёзади Баҳрия Учоқ.— Ораларида фарзанд туғилгач, Малик Солиҳ унга расман уйланди ва маликага айлантирди. Фарзандларига Халил деб исм қўйишди. Малик Солиҳ малика Шажардан сира ажралмас, унинг ҳусн-жамоли ва ширин суҳбатига сира тўймас эди». Малика урушларда ҳам доимо эридан айрилмасди. Малик Солиҳ Қароқда укаси Носир Довудга асир тушганида, малика Шажар қамоқда ҳам у билан бирга машаққат ва муҳтожликларни баҳам кўрган эди.

1249 йил 12 ноябрда Малик Солиҳ Мансура шаҳрида вафот этгач, малика Шажар давлатда бебошдоқлик бошланмасин, деб бу хабарни бош қўмондон Фахриддин Юнусдан ва Солиҳия, Баҳрия, Ҳалқа мамлуклари лашкарининг бошлиғи Жамолиддин Муҳсиндан бошқа ҳеч кимга билдирмади. Султон жасадини пинҳона Мансурадан Қоҳирага олиб кетишди.

Малик Солиҳ вафоти олдидан, фарзандларим ёвлашмасии деган мақсадда бўлса керак, вазир Хусомиддинга: «Мендан кейин давлатим аббосийлар халифаси Мустасим-биллоҳга қолсин», деб фармон берган эди. Аммо малика Шажар амирлар билан маслаҳатлашиб, Малик Солиҳ номидан унинг ўғли Туроншоҳ тахт вориси, амир Фахриддин Юнус бош қўмондон этиб тайинланганлигини эълон қилди. Чамаси, малика бу ишларни амир Ҳусомиддин маслаҳати билан амалга оширган. Чунки, кўп ўтмай, маликанинг фармони билан барча амирлар Ҳусомиддинга содиқликка қасамёд этишган. Бош қўмондон Фахриддин Юнус қамоқлардаги маҳбусларни афв этиб, аввалги солиқларни бекор қилган. Султонликка хутбада эса Малик Солиҳ билан бирга Туроншоҳ Ғиёсиддин номи тилга олина бошланган.

Туроншоҳ Мансура шаҳрини пойтахт қилиб, улуғ вазири Ҳусомиддин билан бирга давлат ишларини юрита бошлади. У раҳматли султон Солиҳнинг Солиҳия мамлуклари ва малика Шажарат-ад-Дурнинг Баҳрия мамлуклари ҳамда ўзининг Ҳисун-Қайфа мамлукларидан иборат қўшинларга бошчилик қилиб, салиббардорларга қарши юриш бошлади.

Солиҳия ва Баҳрия мамлукларининг жасорати билан Туроншоҳ катта ғалабаларга эришди. Мансура остоналаридаги биринчи жангдаёқ 3 минг салибчи асир олинди. Катта талафот кўрган фарансалик шотирлар Мисрнинг барча ерларидан чиқиб кетишга ваъда бериб, сулҳ таклиф этишди. Аммо мамлуклар шартни қабул қилмадилар ва салиббардорларнинг 32 кемасини ёндириб юбориб, уларнинг денгиздан чекиниш йўлини тўсиб қўйишди. Фаранса қироли Людовик IX нинг ўзи ҳам асир олинди.

Туроншоҳ манманлик табиатига кўра, отасининг мамлуклари ва Шажарат-ад-Дур мамлукларининг ғалабага қўшган ҳиссаларини тан олмай, ютуқларни фақат ўзиники қилиб кўрсатишга киришди. Ўрта Осиёдан ва Қурдистондан келган мамлукларни ҳар қадамда хўрлай бошлади. Туроншоҳ масталастлик пайтида Солиҳия ва Баҳрия мамлукларининг паҳлавонларини ҳамманинг олдида калтаклаб, сазойи қилишга тушди. У ўзининг Ҳисун-Қайфа мамлуклари билан айш-ишратга, наҳс ишларга берилди. Унга тож-тахтни топширган малика Шажарат-ад-Дурга ҳам қўполлик қила бошлади.

Бир куни Туроншоҳ Баҳрия мамлукларини сазойи қилаётганида, сабр косаси тўлган малика жангчилари унга ташланиб, ўлдиришга уринишди. Қутилмаган ҳужумдан эсанкираган Туроншоҳ ўзи қурдирган ёғоч минорага кириб яширинди. Мамлуклар минорани ўраб, ёндириб юборишди. Тириклай ёнишдан қўрққан султон ўзини минорадан Нил дарёсига ташлади. Аммо Баҳрия мамлуклари уни тутиб олйб, ўлдиришди. Такаббур ва маишатпараст Туроншоҳ Ғиёсуддин бор-йўғи 70 кун султонлик қилди.

81 йил давом этган Мисрдаги айюбий султонларининг сулоласи Туроншоҳ ўлими билан тугади. Солиҳия ва Баҳрия мамлуклари давлатни ўз қўлларига олишди ва султон саройидаги маслаҳат кенгаши —машваратида якдиллик билан малика Шажарат-ад-Дурни султон қилиб кўтаришди. Марҳум Малик Солиҳнинг содиқ лашкарбошиси Иззиддин Ойбек улуғ вазир ва бош қўмондон этиб тайинланди.

Ислом давлатлари тарихини ёзган атоқли адиб ва муаррих Журжи Зайдон, шунингдек, фаранса шарқшуноси Мишел Марсел Малика Шажар илгари ҳам Ойбек билан яширин яқинлиги бор эди, деган фикрни билдиришада. Турк олимаси Баҳрия Учоқ бу тахминни рад этади. У, шариат қонунларини яхши билгани учун, султон амирлари Малика Шажарнинг табиатида заррача нопокликни сезишганида, унга бунчалик юксак ихлос, эътиқод қўймаган бўлардилар, деган мантиқий хулосага келади. (44- бет). Бизнингча ҳам, бу гап-сўзларни унга ҳасад қилган Туроншоҳ кишилари тарқатган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, гўзал ва оқила малика ширин муомаласи, жозибадорлиги билан барча амирларни мафтун этган ва ҳурматини қозонгани ҳақиқатга яқиндир.

Акс ҳолда, исёнкор ва ўжар мамлуклар маликани қувватламаган бўлур эдилар.

Малика Шажар ҳукмдорлик тахтига ўтиргач, Баҳрия мамлуклари лашкарбошиларининг мавқеи ошганлиги ҳам табиийдир.

Давлат раҳбари бўлган маликанинг биринчи иши Фаранса шотирларини Ўрта Ер Денгизидан Мисрга дарвоза ҳисобланган Дамиётта шаҳридан катта жарима эвазига ватанларига қайтариб юбориш бўлди. Салиббардорлар уруш вақтида ва 11 ой шаҳарни эгаллаб туришган пайтда етказган зарарлари учун 40 минг динор жарима тўлашди. Шундан сўнг 1250(648) йил сафар ойида мусулмонлар Фаранса подшоси Людовик IX ни, малика Маргаритани, подшонинг укаси Алфонсни ва 12 100 салиббардорни асирликдан бўшатишди.

Уларнииг кетиши Мисрда бир ҳафтача байрам қилинди. Шоирлар Ватан озодлиги шарафига шеърлар ва қасидалар ёздилар. Дамиёттани озод қилиб қайтган қўшинлар 14 май куни Малика Шажарат-ад-Дурга содиқликка қасамёд қилдилар. «Фарангларнинг кетиши, мамлакатда тинчлик ва тартиб ўрнатилиши Миср халқининг доно ва саховатли маликасига меҳрини оширди», деб ёзади Баҳрия Учоқ (46-бет).

Шажарат-ад-Дур ҳар куни вазирларини девонхонага чақиртириб, ўзи ҳарир парда ортидаги тахтда ўтирганича, давлат ишларини керакли одамлар билан маслаҳатлашиб ҳал этарди. «Бир қарорга келишдан аввал, — деб ёзади Баҳрия Учоқ, — малика бу тўғрида вазирлар ва амирларнинг фикр-мулоҳазасини эшитиб, сўнг фармон ва йўл-йўриқларга имзо чекар эди. Фуқароларга тегишли масалаларни… Отабек Ойбек билан муҳокама қилишарди».

Доно маликаиинг шон-шуҳрати кун сайин ошиб боришига ҳасад қилган душманлари (булар орасида мамлуклар ўлдирган маишатпараст Туроншоҳнинг. Сурияга қочган тарафдорлари кўп. эди) унга қарши иғво, фитналар тўрини тўқий бошладилар. Иғвогарлар айрим нопок руҳонийларни ишга солиб, халифа Мустасимга маликани ёмонлай бошладилар. Шажарат-ад-Дур халифа номини доимо хутбаларда улуғлаб, ҳурматини жойига қўйса ҳам, барибир иғвогарлар орани бузишди. Ҳасадгўйлар: «Миср тахтининг қонуний ворислари айюбий шаҳзодалар ҳали тирик бўлса ҳам, нега султонликни аёл киши бошқаради?» деган мазмунда Бағдодга хат кетидан хат йўллай бошладилар. Шикоятномалар ниҳоятда кўпайиб кетгач, халифа Мустасим: «Давлат ишларини аёл кишига топшириб қўйган қабилага нажот йўли ёпилур», деган ҳадисни қидириб топди ва: «Агар ўзингиз султонликка муносиб бир одамни топмасангизлар, биз топиб берурмиз», деган мазмунда жавоб юборди. Бизнингча, халифа Мустасимнинг ё малика Шажарга шахсий иддаоси бўлган ёки бундай жавобни айюбий шаҳзодалар ўзлари ташкил этишган.

Мисрга тобеъ бўлган Ҳалабдаги айюбийлар вакили Доифа хотуннинг невараси Носир Юсуфга Дамашқ амирлари дарвозани очиб, султонлик хазинасини топширишди. Носир Юсуф хазинани амирларга бўлиб берди, деган гап тарқади. Кейинроқ айюбий шаҳзода Носир Юсуф Дамашқни ва бутун Сурияни эгаллаб, Солиҳия амирларини ва уларнинг мамлукларини тутиб ўлдира бошлагани, Шажарат-ад-Дурга тобеликда бўлган Қароқ, Шубоқ, Сабиба қалъалари бошлиқлари исён кўтаргани ҳақида хабарлар кучайди.

Бундан Миср аҳолиси қаттиқ ташвишга тушиб қолди. Хавфни бартараф этиш учун малика Шажар барча вазирлари ва амирларини йиғиб, фавқулодда машварат ўтказди. Бағдод халифасининг норозилигига баҳона қолдирмаслик учун малика султонлик тахтини бош вазир Ойбекка топширди. Энди тахтга эркак киши ўтирди. Амирлар маслаҳатлашиб, маликани ҳам давлатдан узоқлаштирмаслик учун, беваликдан кечиб, султон Ойбекка турмушга чиқишни таклиф этишди.

Туркман жангчиси Ойбек султон Малик Солиҳ ва Шажарат-ад-Дур тўплаган Баҳрия мамлукларининг йўлбошчиларидан эди. У Малик Солиҳ даврида жасоратлар кўрсатгани учун катта мартабаларга эришди. Энди эса, фалакнинг гардиши билан, устози Солиҳнинг тахтига ўтирди, маликага уйланди. Малик Солиҳ амир Ойбекка ортиқ ишонганидан. султон матбахига — ошхонасига ҳам мутасадди қилиб қўйган ва чашнигир-деган унвон берган эди. Шунинг учун, чамаси, халифа таклифи билан бўлса керак, Ойбекка Ал-Малик ал-Муизз (Иззатли) ал-Чашнигир-ат-Туркмоний, деган унвон берилди. Ойбек малика Шажарни аввалдан ҳурматлагани (эҳтимол севгани) учун, султонлик тахтига ўтирганида ҳам бу оқила паривашнинг ҳар бир маслаҳатини жон қулоғи билан тинглар эди.

Султон Туркман Ойбек маликага уйлангач, Баҳрия ва Солиҳия мамлукларини бирлаштиришни мақсад қилди. Аммо, Баҳрия Учоқ айтганидек, бу мақсадига етолмади. Бизнингча, Баҳрия мамлуклари ўзларининг гўзал маликаларини Ойбекдан рашк қилиб, тўнларини тескари кийиб олишган. Аксинча, Солиҳия ва Баҳрия мамлукларининг гуруҳлари ўртасида адоват, низолар бошланди. Бизнингча, марҳум Туроншоҳ тарафдорлари қасддан бу икки гуруҳ мамлуклар ўртасига адоват уруғларини сепа бошлаган.

Малика Шажар ва Султон Ойбек ғалаёнларга чек қўйиш мақсадида йаманлик шаҳзода 8 ёшли Малик Ашрафни ҳукмдор деб эълон этишди. Миср тарихида жуда кам учраган ҳодиса — икки султонлик даври бошланди. Агар малика Шажарнинг асосий мавқеъ тутишини эсласак, давлатга энди ўч султон раҳбарлик қилганини эътироф этишимиз керак. Туркман лашкарбошининг Миср давлати тахтида ўтириши ҳам тарихда ноёб ҳодисадир.

Тарихий манбаларда (Ал-Макриза,   Ас-Сулук,   1-жилд; Ибн Халдун, Тарих, V жилд; Журжи Зайдон. Тарихи Миср. Ал-Ҳадис. II қисм) айтилишича, бу даврда Миср тангалари шаҳзода Малик Ашраф ва Ойбёк туркман номига зарб этилган. Асосий давлат ишларини Ойбек ҳал эта бошлаган.

Сурия ноиби шаҳзода Носир Юсуф   Миср тахтини   эгаллаш мақсадида Акка шаҳрида турган қирол Людовик IX билан шартНОМа тузиб, Қоҳирага қўшин тортиб келган. Султон Ойбек ва СолИҲИЯ мамлукларининг етакчиси Форис Уктой бошчилигидаги қўшинлар Қоҳирадан чиқиб, душманни қарши олган. Ҳар иккала тамон галма-галдан ғолиб келгаи оғир жанглардан сўнг-Миср қўшинлари Сурия қўшинларини енгган. Бу орада Қоҳирада ғалаён кўтарилиб, жанг оқибатини   тушунмаган   фуқаро   Носир Юсуфни енгди деб ўйлаб, уни тантанали кутиб олишга тайёрланишган. Бундан хабар топган Ойбек айбдорларни излаб, қирғин уюштирган. Кексалар ва болаларни ҳам аямаган. Форис Ўктой асосий ғалабани қўлга киритгани учун Солиҳия мамлуклари уни, султонликка шерик бўлсин, деб талаб қила бошладилар. Бундан жаҳли чиққан Ойбек амирлари Форис Ўктойни тутиб, ўлдиришди. Унинг қўл остидаги Солиҳия мамлуклари ҳам зиндонларга ташланди. Бу адолатсизликларни малика   Шажар   қувватламаган, албатта. Тарихчилар одатда оилавий низоларни ёзишмайди, аммо тасаввур қилса бўладики, Шажарат-ад-Дур билан Иззиддин Ойбек ўртасида аввалгичалик дўстона муносабат қолмаган. Баҳрия Учоқ ёзишича, малика Шажарнинг давлат ишларида фаол аралашувини Ойбек ёқтирмай қолган. Бунинг устига, Ойбек мунажжимга фол очирганида, сен аёл киши қўлида ўлим топасан, деб башорат қилган экан. Шундан сўнг Ойбек Туркман йўлини топиб Шажарат-ад-Дурни ўлдириш пайига тушган. Аммо нозик фаросатли малика султоннинг бу ниятини олдиндан сезиб, нима қилсам экан, деб изтироб чека бошлаган.

Султон Ойбек мағрур маликадан қутулиш ниятида Мосул ҳокими Бадриддин Лулунинг қизига совчи юборган. Бу ҳам етмагандай, аввало, малиқа Шажарни хўрлаш учун, иккинчидан, уни ҳарбий таянчидан айириш учун, учинчидан, ўз куч-қудратини наМОЙиш қилиш учун Баҳрия мамлукларини тутиб, зиндонга ташлаган.

Ҳукмронлик ғурури ва аёллик шаъни поймол этилган Шажарат-ад-Дур султон Ойбекдан ўч олиш пайига тушади. Шу ниятда малика Ҳалабга чопар юбориб, Носир Юсуф билан тил бириктирмоқчи бўлади. Аммо Носир Юсуф маликани айёрлик қилаяпТИ деб ўйлаб, бу таклифга кўнмаган. Ойбекнинг Мосулдаги қайнотаси Бадриддин Лулу бу ишдан айғоқчилари ёрдамида хабар топиб, куёвини огоҳлантирган.

Малика 1257 йилнинг роббиал-ало ойининг 24-куни Боб-ал-Лавҳдаги янги қароргоҳида яшаётган султон Ойбекни Қалъаи Жиболга — ўз саройига меҳмонга таклиф этади. Султон чавгон ўйинида терлаганидан ювиниш учун ҳаммомга кирганида, малика одамлари унга ташланиб, бўғиб ўлдиришади.

Аммо шундан сўнг малика Шажар жуда ноқулай вазиятда қолди. Амирлар султонлик тахтини кимга бериш масаласида икки гуруҳга бўлинишди. Охири Ойбекнинг ўғли Нуриддин Али «Малик Мансур» номи билан тахтга ўтиради. Малик Мансур узоқ ҳукм сурмади. Кейинроқ Миср тахтига хоразмшоҳлар сулоласидан Сайфиддин Кутуз ўтирди (3. Бунёд. «Хоразмшоҳлар тарихи»).

Марҳум Ойбекнинг мамлуклари қотиллардан ўч олиш баҳонасида Қалъаи Жиболга бостириб кирдилар. Солиҳия мамлуклари малика Шажарни ҳимоя қилишди. Жиноятга аралашган одамларнинг кўпи дорга осилди. Аммо Ойбек мамлуклари маликани қатл этишга журъат этишмади. Шундан сўнг Ойбекнинг бошқа хотини (Нуриддин Алининг онаси) чўриларига буюриб, малика Шажар чўмилаётганда уни калтаклатиб ўлдиртирди. Чалажон маликани минорадан қалъа ташқарисидаги ҳандаққа ташлаб юборишди…

Баҳрия Учоқ атоқли муаррих Ан-Нувайрийнинг «Ниҳоят-ул-араб» асарига суяниб бундай ёзади: «Султонлик тахтида ўтирган, гўзаллиги, оқилалиги, мулойимлиги, ўткир зеҳни билан барчани мафтун этган, юлдуздай чақнаган мусулмонлар маликасининг жасади бир неча кунгача қалъа ҳандағида ётиши тақдир кинояси эмасми?» (Ан-Нувайрий, «Ниҳоят-ул-араб», 27-жилд, 266- бет).

Баҳрия Учоқ ёзишича, маликанинг. ҳасадгўй душманлари уни Бағдод халифасига ёмонлаб кўрсатмаганида, Суриядаги шаҳзодалар исён кўтармаганида, Шажарат-ад-Дур Мисрда узоқ йиллар фаровонлик билан давр суриши мумкин эди. Миср ва Суриядан салиббардорларнинг қувиб чиқарилишида туркман Ойбек ва туркий халқ вакиласи — малика Шажарнинг катта ҳиссаси бор. Маҳмуд Бадавийнинг «Шажарат-ад-Дур» саҳна асари, мумтоз адиб ва муаррих Журжи Зайдоннинг шу номдаги тарихий рўмони ана шу ёрқин шахс тарихига бағишланган.

Хоразм, Шош, Ироқ ва Миср тарихидаги муҳим воқеаларнинг илдизлари анча терандир. Ҳали мўғул истилочилари Моварауннаҳрга босиб келишидан муқаддам 1218 йилда Миср ва Шом ҳокими Малик-ул-Одил вафот этгач, унинг уч ўғли ота мулкини бўлиб олишган эдилар. Мисрда — Малик-ул-Комил; Дамашқ, Қуддус ва Табаристонда — Малик-ул-Муаззам; Жазира, Хилот ва Майофариқинда — Малик-ул-Ашраф ҳукмронлиги ўрнатилди. Ал-Комил ва Ал-Ашраф акалари Ал-Муаззамга қарши иттифоқ тузиб туришган пайтларида хоразмшоҳ Жалолиддин Мангуберди қўшинлари Малик ул-Ашраф ҳудудларига кириб келди ва Хилотни қамал қилди.

Зиё Бунёд Мусо ўғли ёзишича, Малик-ул-Муаззам биродарлари Ашраф ва Комилга қарши султон Жалолиддин билан иттифоқ тузиш ниятида унинг ҳузурига Садри аъзам ал-Бакрий раҳбарли сўфий уламоларини юборган. Қизиғи шундаки, бу хабарга кўра мўғулларнинг Хоразмга истилоси бошланган пайтлардаёқ (1220) султон Жалолиддин катта қўшин билан Бағдод халифалигига ҚарШИ жанг қилаётган бўлиб чиқади. Кейинроқ, яъни, 1225 йилда султон Жалолиддин Озарбойжонни фатҳ этганида ҳам Малик ул Муаззам яна Хоразмшоҳ ҳузурига   элчиларини   юборган.

Ўша  йилнинг бошида Жалолиддин мўғуллар босқинига қарши Ислом кучларини бирлаштириш ниятида Бағдод халифаси ҳузурига ҳарбий девони бошлиғи Зиё ул-Мулк раҳбарлигида элчиларини юборган. Аммо, афсуски  халифа ан-Носир султон Жалолиддин отаси Алоуддин  Муҳаммаднинг авваллари Бағдод халиФалигига қарши курашганлигини эслаб, иттифоқ тузишни хоҳламаган.

Аксинча, у Ҳоразм қўшинларига қарши Қуш Темур етакчилигида 20 мингли катта қўшин юборган.

Ислом давлатлари раҳбарларининг   бу ноаҳиллиги оқибатида Ҳоразм ҳам, Боғдод  халифалиги ҳам мўғул кофирлари тарафидан тор-мор келтирилди ва узоқ асрлар мусулмон халқлари асоратда яшашга мажбур бўлдилар.

Икки шох орасидаги малика

Амир Ҳусайн Мовароуннаҳр тахти учун асосий даъвогар бўлиб турган бир дамда унга ишончли суянчиқ лозим бўлган ва бундай номга   барлос   уруғидан бўлган Тарағай Баҳодирнинг ўғли Темур энг муносиб номзод сифатида эътироф этилган. Икки ўртадаги иттифоқни мустаҳкамлаш учун никоҳ энг мақбул чора ҳисобланган. Темур ва Амир Ҳусайн иттифоқини мустаҳкамлашга   амирнинг   синглиси Ўлжой Туркон оға сабабчи бўлган.

Энг муносиб куёв

Бу иттифоқнинг келажаги порлоқ бўлишини Мовароуннаҳр ҳукмдори, Амир Қозағон олдиндан кўра билган. Бунга бир қатор ҳодисалар замин яратган. Ҳирот амири Малик Ҳусайн Мовароуннаҳр тахтини амир Қозағондан тортиб олиш умидида Самарқанд томон юриш бошлаган. Амир Қозағон Нурмушк оғага уйланаётган Темурни бошқа беку ноиблари қаторида хизматига чорлаган. Малик Ҳусайн ва Қозағон орасидаги қирғинбарот жангда Темур ўзини намоён этган. Урушдан сўнг Амир Қозағон ўз набираси Амир Ҳусайнни Ҳирот ҳокими этиб тайинлаган, Темур эса Кешга қайтиб тўйини давом эттирган. Саккиз ой ўтиб Малик Ҳусайннинг укаси Амир Бақара Ҳиротда исён кўтарган ва Амир Ҳусайнни зиндонга ташлатиб, ўзи тахтни эгаллаган. Амир Қозағон вазиятни тиклашни Темурга топширган ва у уч минг қўшин билан зиммасига юклатилган вазифани аъло даражада адо этган. Бундан кўнгли тоғдек кўтарилган Амир Қозағон Темурни илиқ кутиб олган ва барча саркардалари олдида Тарағай Баҳодирнинг ўғлига суюкли набираси — Ўлжой Турконни никоҳлаб берган. Набирасига сеп сифатида йигирма уюр туя, от ҳамда қирқ отар қўй қўшиб берган. Бундан ташқари, тўйга совға-салом сифатида қимматбаҳо гиламлар, уй-рўзғор анжомлари ва бошқа нодир буюмлар туҳфа этилган. Амир Ҳусайн эса синглисига, тилла зеб-зийнатлар ҳадя қилган. Қозағоннинг севимли куёвига айланган Темур Мовароуннаҳр ҳукмдорини бир неча бор хавф-хатардан сақлаб қолган ва бунинг эвазига Қозағон барлос уруғидан бўлган бекни Шибирғон шаҳрининг ҳокими этиб тайинлаган. Шу тариқа ҳали ўттиз ёшга тўлмаган Темур қўп нарсага эришган: ҳукмдорнинг набирасига уйланган ва якка ўзи шаҳарни бошқара туриб, давлатни юритиш ҳақида билим ва кўникмаларга эга бўлган.

Ўлжой Туркон оғанинг қадди-қомати расо, қорачадан келган, киприклари узун, кўзлари эса тим қора бўлган. Темурнинг ҳарбий зафарлари хусусидаги гаплар Ўлжой Турконнинг ҳам қулоғига етиб борган ва у оғасининг Сароймулкхонимга уйланганида иштирок этган Темурни кўрган, лекин унга турмушга чиқиши қизнинг хаёлига келмаган. Темур ва Ўлжойнинг тўйига Қозағоннинг барча амиру беклари ташриф буюришган. Тўй бир ҳафта давом этган. Орадан бир йил ўтиб, Темур хонадонида ўғил -Умар Шайх дунёга келган. «Бир томонда оғам, бир томонда турмуш ўртоғим…» Кутилмаганда Мовароуннаҳр ички низолар майдонига айланган. Бунга кекса Амир Қозағоннинг шикорда фитна сабаб қатл этилиши замин яратган. Бу фитнанинг ортида мўғул хони Туғлуқ Темур турган. Қозағоннинг ўғли — Мирзо Абдуллоҳ ҳокимиятни бошқаришга уқуви бўлмаган ва саройни ишратхонага айлантирган. Бунинг оқибатида маҳаллий бек ва амирлар унга қарши исён кўтаришган ва маишатпараст Абдуллоҳ Ҳиротга қочиб, умрининг охиригача ўша ерда яшаган. Бўшаб қолган тахт учун хон ва амирлар ўзаро кураш олиб боришган. Улар орасида Амир Ҳусайн ва Шибирғон ҳокими Темур ҳам бўлган. Бу иккала амирнинг ниятидан хабардор бўлган беклар уларни бир-бирига қарши қайрашган. Бу миш-мишлар ва фисқу-фасоддан энг кўп Ўлжой Туркон азият чеккан. Тарозининг бир палласида оғаси, иккинчисида севимли эри турган. Уларнинг иккиси ҳам холис ҳакам сифатида Ўлжойга мурожаат этишган. Бу борада Темурга омад кулиб боққан. У навниҳол завжасининг ақли ва фаросатига таяниб иш кўрган. Хон оиласида тарбияланган бу аёл кўпчиликни таниган ва уларнинг феъл-атвори ҳамда насл-насаби (тахт учун курашда бу катта аҳамият касб этган) тўғрисида эрига қимматли маълумотларни етказиш баробарида Темурга у ёки бу зодагон билан қандай муомала қилишда маслаҳатлар бериб турган.

Икки хукмдорни бирлаштирган сингил

Икки ўртадаги келишмовчилик Темурнинг мўғул хони Туғлуқ Темур хизматига ўтгач, тобора кескинлашган. Туғлуқхон Мовароуннаҳрни Мўғулистон таркибига қўшиб олиш учун юз минглик қўшин билан бостириб келган. Темур ўша пайтда Самарқанд ҳокими бўлган бўлса-да, хоннинг кўп сонли қўшинига қарши чиқа олмаган. Амирлар ёвга қарши иттифоқ тузишдан бош тортишган ва ҳар бири тарқоқ тарзда ўзига бириктирилган жойни бошқаришни афзал деб билган. Туғлуқ Темурга қарши урушда енгилишига кўзи етган Темурнинг мўғул хонига таслим бўлишдан ўзга чораси қолмаган. У шу ҳаракати билан Мовароуннаҳрнинг талон-тарож бўлишининг олдини олган. Энг аҳамиятли томони, Туғлуқ Темур Мовароуннаҳрни ўзининг номидан бошқариш ҳуқуқини Амир Темурга берган. Ўлжой Туркон эрининг бу хатти-ҳаракатини оғасига тушунтириб, уларни яраштиришга уринган ва уринишлари самара берган. Амир Ҳусайн ва Темур мўғулларни ватандан қувиб чиқариш учун бир туғ остида бирлашишган. Ҳарбий юришлар асносида Темур биринчи хотини Нурмушк оға билан ўғли Жаҳонгирни Қаршига, иккинчи хотини Ўлжой билан Умар Шайхни Бухоро яқинида катта қўрғони бўлган тоғаси Абдулла мерганникига юборган. Дастлабки юришларда иттифокдошларга омад кулиб боққан, кейин тарих зарварақларида «Лой жанги» номи остида киритилган жангда Амир Ҳусайн ва Амир Темур қақшатқич зарбага дуч келишган. Бунга ягона лашкарбошининг йўқлиги ва Амир Ҳусайннинг Темур айтган маслаҳатларга қулоқ солишни истамагани сабаб бўлган. Мағлубиятдан сўнг Темур ва Ҳусайн ўртасидаги иттифоқ барҳам топган.

Соҳибкироннинг обрўсини оширган малика

Бироқ бу жангдаги ғалабадан мўғуллар ҳеч нарса ютишмаган. Самарқанд аҳли она шаҳарларини душмандан ҳимоя қилиш учун оёққа турган. Уларга сарбадорлар раҳнамолик қилишган. Ҳокимиятни кўлга олган сарбадорлар беклар ва амалдорларнинг мулкини талонторож қилишга киришган оломонни тўхтатиб қолишган. Самарқанд ҳокими ва Амир Темурнинг куёви Довуд Барлос қайноғаси билан Кешдалигида унинг қалъасига тажовуз бошланган. Қалъада фақат Темурнинг синглиси Қутлуғ Туркон оғанинг ўзи бўлган. Сарбадорлар етакчиси Мавлонозода оломонни амир Довуд Барлоснинг қалъасини хонавайрон қилишдан сақлаб қолган. Орадан қисқа вақт ўтиб, Темур ва Ҳусайн шаҳар остонасида пайдо бўлишган ва сарбадорларнинг пешволарини ёлғон эвазига қўлга туширишган. Сарбадорларнинг етакчилари қатл этилган. Амир Темур хотинининг маслаҳатига қулоқ тутган ҳолда қатл ишларидан нарида турган. Темур синглисининг хонадонини талончиликдан асраган Мавлонозоданинг ҳаётини сақлаб қолган. Бу ҳолат Темурнинг эл орасидаги обрўсига обрў қўшган.

Ё муҳаббат, ё ришта…

Ўлжой Туркон эрига яна бир марта яқиндан ёрдам берган. Фақат бу гал маслаҳати билан эмас. Гап шундаки, Амир Ҳусайн Мовароуннаҳр тахтига яна бир одим яқинлашиш учун мўғул маликасига уйланмоқчи бўлган, лекин бу истакни рўёбга чиқариш учун катта маблағ зарур бўлган. Амир Ҳусайн мўғулларга қарши урушда катта талафот кўрганини рўкач қилиб, мамлакат аҳолисига катта солиқ солган. Солиқни йиғиш вазифаси Темурнинг куёви Довуд Барлос зиммасига юклатилган. Куёви солиқни тўплай олмаслигини билган Темур бу муаммонинг ечимини излай бошлаган. Ечимни топишда Ўлжой Туркон жонбозлик кўрсатган. У Қутлуғ Туркон оға ҳамда унинг эрига ёрдам бериш учун бор зеб-зийнатлари, шу жумладан, Амир Ҳусайннинг ўзи тортиқ қилган тақинчоқларни ҳам Темурга топширган. Ўлжой Турконнинг фикрига Нурмушк оға ҳам қўшилган. Амир Темур тақинчоқларни куёвига берган. Темур агар Амир Ҳусайн бу тақинчоқлар синглисиники эканлигини билса, фикридан қайтар деб умид қилган, бироқ очкўз Амир Ҳусайн буни билса ҳам ўзини билмаганга олган. Амир ва унинг хо-тинлари амалга оширган тадбир

Самарқанд халқида Темурга нисбатан илиқлик уйғотган, Амир Ҳусайннинг обрўси эса тушиб бор-ган. Шундай кунларнинг бирида Темур қизлик бўлди ва унга Сул-тон Бахт Бегим деб исм қўйишди.

Амир Ҳусайн ўз синглисининг қотилими? Бироқ қизалоқнинг туғилиши Амир Ҳусайнни инсофга чақирмади, аксинча уни ғазаб отига миндирди. У Темурни синглисига зуғум қилаяпти, деб ўйлаган ва тақинчоқларини топширишга эри мажбур қилган деган хулосага келган. У синглиси ва жиянларини саройга таклиф этган. Синглисини ўзи томонда деб ўйлаган Ҳусайн куёвига қарши фитна уюштиришни кўзлаган. Дастлаб у режалари ҳақида ҳеч нарса демаган, лекин кунлар ўтиши билан Ўлжой Турконни ўзи томон оғдиришга уринган. Эрининг қарорларини оғаси нотўғри тушунганлигини англаган Ўлжой Темурни бошқача йўл тутишга ундаган вазиятларни Амирга тушунтиришга ҳаракат қилган. Ўлжой Туркон ҳар қанча уринмасин, оғасини фикридан қайтара олмаган. Натижада Ўлжойнинг ҳеч нарса демай, уйга кетишга ҳозирлик кўришдан бошқа чораси қолмаган. Ҳусайн синглисига Темурга оғу беришни маслаҳат берган. Ўлжой оғасининг илтимосини рад этган ва йўлга тушган. Ўлжой олти ёшли ўғли Умар Шайх ва бир ёшли қизи Султон Бахт Бегим ҳамда оғаси бириктирган хизматкорлар ҳамроҳлигида йўлга чиққан. Амир Ҳусайн синглисини сотиб қўйишидан қўрқиб, Ўлжойни ўлдиртирган. Синглисининг ўлимида Амир Ҳусайннинг қўли борлигини тасдиқловчи далил йўқ, лекин унинг беайблиги ҳам исботланмаган. Умар Шайх онасининг ўлими учун тоғаси — Амир Ҳусайндан қасос олишган урингани тўғрисида маълумотлар бор. Буни қарангки, Балх шаҳрини бошқараётган Амир Ҳусайн қўшинининг тор-мор келтирилишида Умар Шайх Мирзо етакчи бўлган. Бу қонли жангда Ҳусайн билан бирга унинг икки ўғли ҳам ҳалок бўлган.

Ўлжой Туркон оға икки ўт орасидаги қисқа умри мана шундан иборат. У эрига содиқ қолиш учун ўлим билан юзма-юз келган ана шундай қаҳрамон аёл бўлган.

Зебуннисо бегим

Заҳириддин Муҳаммад Бобур подшоҳнинг панневараси Абу Зафар Муҳийиддин Муҳаммад Аврангзеб (тахтбезаги) Оламгирнинг қизи. Унинг онаси Дилрасбону Шоҳнавозхоннинг қизи бўлиб, Бобурнинг Гулбадан бегим исмли қизига бориб туташади. Зебуннисо бегим (1048 ҳижрий йил шаввол ойи) 1639 йил милодий, феврал ойида Деҳлида туғилган. Унинг отаси Аврангзеб (1618—1707) ёшлигиданоқ диндорлиги билан ном чиқарган эди. У риёкорлик билан «умримни ибодатда ўтказмоқ учун Маккага бориб, бу дунё ишларидан қўл юваман», деб юрар ва оддий халққа ўзини авлиё қилиб кўрсатарди. У отаси Шоҳ Жаҳон (шаҳзода Хуррам) қўл остидаги Декан вилоятининг ҳокими эди. Аммо Шоҳ Жаҳонга қарши бир неча марта исёнлар кўтаради. Ниҳоят, 1657 йилда, отаси Шоҳ Жаҳоннинг касаллигидан фойдаланиб, катта акаси Доро Шукуҳни ҳокимиятдан азл қилмоқ учун кичик акаси Шоҳ Шужў ва укаси Мурод Бахшлар билан иттифоқ тузади. 1658 йилда акаси Доро Шукуҳни асирга олгач, отаси Шоҳ Жаҳонни ҳам тахтдан тушириб, қасрда маҳбусликда сақлайди. Кўп ўтмай укаси Мурод Бахшни ҳам ушлаб зиндонга ташлайди ва ўша ерда бўғиб ўлдиртиради. Кичик акаси Шоҳ Шужў дарбадарликда Бирма тупроғига ўтиб, ўша ерда бутун оила аъзолари билан бирга қароқчилар қўлида ўлиб кетади. Катта акаси Доро Шукуҳни динсизликда айблаб, зиндондан олиб чиқади ва шаҳар майдонида бошини кестиради. Ўша куниёқ Доро Шукуҳнинг кесилган бошини лаганга солиб маҳбусликда ётган касал отаси Шоҳ Жахон олдига киритади. Шоҳ Жаҳон эса маҳбусликда саккиз йил йиғлаб-йиғлаб кўзи кўр бўлиб, оламдан ўтади.

Аврангзеб Қуръонни ёд билар, талайгина шеърларни ёддан ўқир, ўзи ҳам шеър ёзарди. Аммо қаттиққўл, бировнинг ҳақидан хазар қилмайдиган, қон тўкишни оддий бир зарурат деб билувчи тошбағир бир киши эди. У қирқ тўққиз йил ҳукмронлик қилиб, 1707 йилда 89 ёшида Аҳмадобод шаҳрида вафот этади. Аврангзеб кўп йиллик ҳукмронлик даврида ота-боболарига ўхшаб меъморлик, адабиёт ва санъатнинг ривожи учун қайғурмади.

«Тазкират ул-ҳавотун»да айтилишича, Аврангзебнинг беш ўғли ва беш қизи бўлган. Ўғиллари: Муҳаммад Султон, Муаззам Шоҳ (кейинчалик Баҳодир Шоҳ), Аъзам Шоҳ, Муҳаммад, Амин Ком Бахш; қизлари — Бадринисо бегим, Зебуннисо бегим, Зийнатнисо бегим, Зубдатнисо бегим ва Меҳринисо бегимлардир.

Зебуннисо бегим ўз замонасининг фозила аёлларидан Ҳафиза Марям Бону қўлида савод чиқарган. Отаси Зебуннисонинг шоирлик истеъдодини пайқаб, унга ўз даврининг етук олимларидан Мулло Муҳаммад Ашраф Исфаҳоний ва Мулло Жовонни муаллим қилиб тайинлайди. Зебуннисо бегим забардаст шоира, етук олима, уста танбур чертувчи созанда ва моҳир хаттот бўлиб етишади. Араб-форс тилларининг сарфу наҳв (морфология ва синтаксис)ини, фиқҳ (қонуншунослик), мантиқ, фалсафа, тарих фанларини пухта ўзлаштиради. у настаълиқ, нақш ва шикаста хатларини зўр маҳорат ила битган. Қуръонни бир неча маротаба ҳуснихатда кўчирган ва ёддан қироат билан ўқиган. Зебуннисо бегим араб ва форс тиллари сарфу наҳвини эгаллаб, шу тилларда ҳам ижод қилди.

Зебуннисо бегим олимларга, шоирларга ва санъат аҳлларига ҳомийлик кўрсатиб, уларга маош тўлаб турган. «Олами Ислом» тазкирасидаги «Зебуннисо бегим отаси ҳукмдорлик билан қозонолмаган шуҳратни илм ва одоб билан қозонган» жумлалари фикримизни тасдиқлайди.

Зебуннисо бегим бир қатор шогирдпешаларни илм-маърифат, одоб ва ғазалиёт бобида тарбиялаб, камолотга етказган, Шарқнинг машҳур шоири Мирзо Абдуқодир Бедил ўз қизини Зебуннисо бегим тарбиясига топширган. Натижада у шоиралик даражасигача етишган. «Мунтахаб ат-таворих» ва бошқа асарлардаги байт Мирзо Бедил қизига нисбат берилган:

Ёрам маро баҳонайи танҳо нишонду рафт,

Гуфтам, ки ман ғуборам, доман фишонду рафт.

Мазмуни: Ёрим мени ёлғиз ташлади-ю, кетди, ҳатто йўлингда ғуборингман десам ҳам этагини қоқди-ю кетди.

1922 йилда чоп этилган «Кобул» журналининг 10-сонида Зебуннисо бегим ҳақида шундай маълумот учрайди: «Зебуннисо бегимнинг чиройли бир девони бўлган. Яна тасаввуф фалсафасига оид «Мунис ул-арвоҳ» асари ҳам бор. Тафсир соҳасида 769 варақли «Зеб ат-тафсир» («Гўзал тафсирлар)ни ёзди. Бундан ташқари илоҳиётга доир «Зеб ан-нашаот» номли асар ёзиб, уни устози хотирасига бағишлади. Ҳиндистон мусулмонлари орасида дастуруламал бўлиб қолган «Фатавойи оламгирий» («Шариат қонунлари мажмуаси») асарини форс тилига таржима ҳам қилдирди». Кўриниб турибдики, Зебуннисо бегим ўз замонасининг оқила ва зукко қизи, ўша муҳитнинг баркамол зиёлиси эди.

У отаси шоҳ Аврангзеб Оламгирнинг яқин маслаҳатчиси эди. Лекин Зебуннисо бегим маслаҳатларининг ҳаммаси ҳам шоҳга маъқул бўлавермаган. Айниқса, адолат ва маърифат бўйича берган маслаҳатлари, эркин фикрлари шоҳга ёқмаган.

Зукко олима, ҳассос шоира бўлмиш гўзаллар гўзали Зебуннисо бегимга умр йўлдоши бўлишни истаган кишиларнинг сон-саноғи бўлмаган. Бироқ, Зебуннисо бегим уларнинг ҳеч бирини ўзига муносиб топмаган. Зеро, Зебуннисо бегимга илҳақ бўлганларнинг аксари шаҳзодалар, амирзодалар, бекзодалар ва йирик мулкдорлар эди. Ўз замонасининг шоирларидан ҳам Зебуннисо бегимга ёстиқдош бўлишга орзумандлар кўп бўлган.

Кўпгина тарихий асарларнинг гувоҳлик беришича, Зебуннисо бегим ёшлигида Оқилхон Розий исмли шоиртабиат бир йигитга кўнгил қўяди. Оқилхон Розий ҳам Зебуннисо бегимга ишқий мисралар йўллаб турган. Шоҳ Аврангзеб ошиқ-маъшуқнинг махфий учрашувларидан хабар топгач, уларни таъқиб остига олади. Ривоятлардан бирида айтилишича, кунлардан бир кун Зебуннисо бегим билан Оқилхон Розий боғда учрашиб турганларида боққа шоҳ Аврангзеб кириб келади. Дарҳол ошиқ-маъшуқлар ўзларини панага оладилар. Оқилхон шоҳнинг ғазабидан чўчиб, беркиниш учун бирор панароқ жой излайди. Иттифоқо, боғнинг бир четидаги катта зиёфатлар учун қазилган ерда ўчоққа ўрнатилган катта дош қозон мис қопқоғи билан турарди. Оқилхон ана шу қозон ичига тушиб олиб, устидан қопқоғини ёпиб олади. Албатта, унинг бу шошилинч ҳаракати шоҳ Аврангзебнинг назаридан четда қолмайди. Шоҳ Аврангзеб қизи Зебуннисо бегимга боғдан чиқиб кетиш ҳақида амр қилгач, тўғри юриб келиб, дош қозон қопқоғи устига чиқади

ва баковулни чақириб, ўчоққа олов ёқишни буюради. Ўчоққа олов ёқилгач, қозон қизийди. Қопқоқ остидан жизғанак ҳид билан тутун чиқади-ю, аммо ҳеч қандай нидо эшитилмайди. Аврангзеб қопқоқдан тушиб, баковулга қозон қопқоғини очишни буюради. Қопқоқ очилганда қозон ичида ярим қорайган Оқилхоннинг жасади кўринади…

Бенгал классик адабиётининг билимдони ва ҳозирги замон бенгал адабий тилини яратувчиларидан бири Бонкимчондор Чоттопаддхайнинг (1838—1894) «Радж Сингх» номли тарихий романида Зебуннисо бегимнинг севган маҳбуби Оқилхон Розий — Муборак Али номи билан талқин қилинади. Муаллифнинг ҳикоя қилишича, Муборак Алининг Зебуннисо бегимни яхши кўриши ва усиз яшай олмаслигини ўз оғзидан эшитган шоҳ Аврангзеб Муборак Алини ушлатиб, махсус жазога мустаҳиқ қилади. Муборак Али олдига кўз ойнакли илон (кобра) солинган иккита темир қафасни келтириб қўядилар. Муборак Али бу жазонинг тартибларини аввалдан биларди. Чунончи, бу даҳшатли жазодан қутулишнинг чораси йўқлигига ишончи комил бўлгани туфайли, ўлимни бўйнига олиб, дарҳол этикни ечиб, оёғини қафасга яқинлаштиради. Ғазабланган илон яшин тезлигида оёқни тишлайди. Муборак Али даҳшатли оғриқдан инграб, жаллодга боқади. Жаллод илон заҳрининг зўрлигидан юзлари кўкара бошлаган Муборак Алига қараб, иккинчи қафасга ишора қилади. Қондага мувофиқ, биринчи қафасдаги илон чаққан оёқни иккинчи қафасдаги илонга хам чақдириш лозим эди. Бундан мақсад, биринчи қафасдаги илон яхши чақа олмаган бўлса ёки етарли даражада заҳари бўлмаган бўлса, иккинчи қафасдаги илон меъёрига етказарди. Бинобарин, Муборак Али яраланган оёғини иккинчи қафасга тегизади. Шу лаҳзада илон чақиб, ҳушдан кетади ва оламдан ўтади.

«Тазкирати шоироти урду»да нақл қилинишича, Оқилхон Розийни қатл қилаёттанларида, у қуйидаги ғазални ўқиган экан:

Баъдаз мурдан зи жафойи ту агар ёд кунам,

Аз кафан даст берун орам ва фарёд кунам.

Мазмуни: Агар сенинг жафоларингни эсласам, ўлганимдан кейин ҳам кафандан қўлимни чиқариб, фарёд чекаман.

Юқоридаги ривоятлардаи кўриниб турибдики, Зебуннисо бегимнинг ҳар ҳолда севган кишиси бўлган. Аммо шоҳ Аврангзеб бу йигитни ўзига куёв қилишдан ор қилиб, унинг бўйнига туҳмат тошини осиб, қатл қилдирган.

Оқилхоннинг ўлимидан сўнг, Зебуннисо бегим қалбида янги ёр учун ўрин қолмайди. У поёнига етмаган ишқни достонини куйлаб ўтади. Зебуннисо бегим камтарлик ила ўзи ҳақида қуйидаги мисрани ёзган:

Ҳар матоеро харидор аст дар бозори ҳусн,

Пир шу-д Зебуннисо ўро харидоре нашуд.

Мазмуни: Ҳусн бозорида ҳар матога бор харидор, аммо Зебуннисо қариди-ю унга харидор топилмади.

«Олами Ислом»да ёзилишича, эрон шаҳзодаларидан бири Зебуннисо бегимнинг ҳусн-латофатда танҳолигини эшитиб, уни ғойибона севиб қолади. Унинг фироқида куйиб, ошиқона ғазаллар ёзиб, улардан бир мисрани Зебуннисо бегимга юборади.

Туро, эй гулбадан, бепарда дидан орзудорам,

Латофатҳойи ҳуснатро расидан орзудорам.

Мазмуни: Эй гулбадан, сени пардасиз кўриш, ҳусну латофатларингга етишиш орзусидаман.

Бунга Зебуннисо бегим қуйидаги жавобни ёзади:

Булбул аз гул бигузарад гар дар чаман бинад маро,

Вутпарасти кай кунад гар барахман бинад маро?

Дар сухан пинҳон шудам монанди бў дар барги гул,

Майли дидан ҳарки дорад, дар сухан бинад маро.

Мазмуни: Агар булбул мени чаманда кўрса, гул баҳридан кечарди, агар бараҳман мени кўриб қолса, бутга сажда қилмасди. Гул ўз ҳидини япроқларига яширгандай, мен ҳам сўзда яширинганман, кимнинг хоҳиши меии кўрмоқ бўлса, мени сўзда кўрсин.

Бу байт Зебуннисо бегимнинг Эрон шаҳзодасига моҳирона берган жавоби эди.

«Ҳунар ва мардум» (Эрон) ойномасида ҳикоя қилинишича, Аврангзеб Оламгирнинг етти вазири бўлиб, шулардан бири Оқилхон Розий эди. У ёш, шўх, етук сухандон, шоир табиатли йигит бўлган. Тақдир тақозоси билан Зебуннисо бегим Оқилхон Розийни ёқтириб қолади. Ниҳоят, ҳар икки дилдор бир-бирлари билан махфий равишда учрашиб, аҳду паймон қиладилар. Аммо шоҳ Аврангзеб қизи Зебуннисо бегимни унча-мунча одамга раво кўрмас, шаҳзодалару, аслзодалардан куёв қилишни ният қиларди. Зебуннисо бегим билан Оқилхон Розий кўпинча бир-бирларига мушоира тарзида шеър ёзишиб, сўзлашардилар. Уларнинг бир-бирларига кўнгил қўйганлари ва махфий учрашувлари ҳасадчи ва иғвогарлар назаридан четда қолмади. Улар бу воқеани шоҳ Аврангзебга етказадилар. Шоҳ Аврангзеб аввалига қаттиқ ғазабланади ва Оқилхонга нисбатан жазо чорасини қўллашни ўйлайди. Бироқ, хабарчилар келтирган миш-мишдан бошқа қўлда амалий далил-исбот йўқлиги туфайли, жазони бир оз кечиктиришга қарор қилади. Зеро, бу соҳада Аврангзеб узоқни ўйлаб иш тутади. Чунки Оқилхонга бериладиган жазонинг бир учида ўзининг суюкли қизи Зебуннисо турарди. Шунинг учун жазо беришда шошилмасдан, аввал уларнинг хатти-ҳаракатларини текшириб кўришга жазм қилади ҳамда вазирларига қуйидагича кўрсатма беради: ҳар бир вазир бир кеча-кундуз, яъни 24 соат давомида саройда бўлиши керак. Ҳафтанинг етти кунини етти вазирига тақсимлайди. Ушбу тақсимотда Оқилхонга ҳам бир кечаю кундуз саройда салтанат ишлари билан шуғулланишга фармон беради. Ўз-ўзидан маълумки, Оқилхон навбатчилик қиладиган тунда Зебуниисо бегим билан Оқилхоннинг дийдор кўришмакларига имкон туғиларди. Аммо, шоҳ Аврангзеб ўзининг воқеанависларини (жосус) йиғиб, шу бир ҳафта давомида кечаси-ю кундузи Оқилхон Розиннппг хатти-ҳаракатидан воқиф бўлишни ҳамда ким билан нима ҳақда сўзлашганини назардаи қочирмасликни тайинлайди.

Оқилхон Розий фаҳм-фаросатли, ҳар ишнинг оқибатини ўйлайдиган ақлли йигит эди. У навбатчилик шоҳга нима учун зарур бўлиб қолгани сабабини фаросат юзасидан ўйлаб топади. Ишнинг оқибати яхши бўлмаслигига кўзи етган Оқилхон ўзини касалликка солиб, ўша кун ва тун ўз манзилидан ташқарига чиқмайди. Зебуннисо бегим эса Оқилхон Розийнинг навбатчилик кечасини зўр иштиёқ ва сабрсизлик билан кутади. Зеро, ўша кеча маҳбубининг висолини кўришга мушарраф бўлишдан умидвор эди…

Зебуннисо бегимнинг ҳаёт йўли афсонавий воқеаларга бой. Унинг насли ота тарафидан ҳам, она тарафидан ҳам Бобур подшоҳга бориб туташади. Демак, шоҳ қизи, боз устига ақл ва идрокда тенгсиз, юксак шеърий истеъдод соҳибаси, назм мулкининг маликаси, маликалар ичра гўзали… Зебуннисо бегим ҳусну латофат ва малоҳатда беназир, фазилатда беқиёс бўлса-да, ўзининг 63 йиллик умри давомида ўзига муносиб, ҳамдард ёр топа олмади. У 1702 йилда 63 ёшида Деҳлида вафот этди. Уни Деҳлидаги «Зарзарий» қабристонига дафн қилишган.

«Олами Ислом»да ёзилишича, Зебуннисо бегимнинг вафотига бағишлаб, абжад ҳисобида қуйидаги ғазал билан таърих ёзганлар.

Оҳ, Зебуннисо ба ҳукми қазо ногаҳон аз нигоҳ махфий шуд.

Манбаи илму фазл ва ҳусну жамол, Ҳамчу Юсуф бачоҳ Махфий шуд.

Соли таърих аз ҳирад жустам, гуфт ҳотиф ки моҳ Махфий шуд.

Мазмуни: Оҳ, Зебуннисо, қазо ҳукми билан ногаҳон кўздан яширинди. Илму фазл ва ҳусну латофат манбаи Юсуф каби чоҳга яширинди. Таърих (вафот) йилини ақлдан қидирдим, ой яширинди деб ғойибдан овоз келди.

Ғазалда «Зебуннисо бу ҳукми қазо» таърихи бўлиб, араб алифбосида ҳарфларнинг рақами 1132 ни ташкил қилади. Унда «зеб» ҳарфлари— 19 дир, демак 1132дан 19 ни олиб ташланса, 1113 қолади. Бу сон ҳижрий йилда Зебуннисо бегимнинг вафот қилган йилидир. Ҳижрий 1113 йилни милодийга ўгирилса — 1702 йил келиб чиқади

Гулбадан бегим

Гулбадан бегим Заҳириддин Муҳаммад Бобуршоҳнинг Дилдор бегим номли хотинидан туғилган учинчи қизидир. Гулбадан бегим 1523 йили Кобулда туғилган. Унинг онаси Дилдор бегимнинг ҳақиқий исми — Солиҳа Султон бегим бўлиб, Заҳириддин Муҳаммад Бобур Мирзонинг амакиси Султон Маҳмуд Мирзонинг қизи эди. Гулбадан бегим отаси Бобур подшоҳнинг фармонига кўра катта онаси, яъни Ҳумоюн Мирзонинг онаси — Моҳим бегим қўлида тарбияланади. Моҳим бегим Бобур подшоҳнинг энг севикли катта хотини, ҳукмдорнинг хотинлари орасида энг оқила ва билимдони эди. Бинобарин, 1525 йили Гулбадан бегимни Моҳим бегим ўз тарбиясига олади. Гулбадан бегим ҳар иккала онасини ҳам самимий эъзозлаган. У ўз асарида онасини «Дилдор бегим» деб, Моҳим бегимни эса «онам ҳазратлари» деб тилга олади.

Гулбадан бегим 1529 йилгача Кобулда яшайди. Бобур Ҳиндистонни қўлга киритгач, Моҳим бегим билан бирга подшоҳ отасининг ҳузурига—Аграга боради. Отаси Бобур вафотидан сўнг, акаси Ҳумоюн подшоҳ саройида яшайди. 1539 йилда Гулбадан бегимни Хизр Хўжахонга турмушга чиқарадилар. У бир ўғил кўради, исмини Саодатёр деб атайдилар. 1556 йили Ҳумоюн подшоҳ вафотидан сўнг салтанат тахтига унинг ўғли Жалолиддин Акбаршоҳ (1542—1605) ўтиргач, шоҳнинг онаси Ҳамида бону билан Гулбадан бегим саройга — Деҳлига қайтиб келадилар. Ана шундан сўнг, Гулбадан бегим то умрининг охиригача жияни Акбар подшоҳ саройида яшайди.

Гулбадан бегим ўз замонасининг оқила, донишманд аёлларидан эди. У жияни Жалолиддин Акбар подшоҳнинг «Фирдавс макон ва жаннат ошён Ҳазрат ҳақидаги воқеалардан нимаики билсангиз, ёзингиз»,— деган ишорасига мувофиқ, «Ҳумоюннома» номли ажойиб ва муҳим тарихий асарини ёзишга киришади. «Ҳумоюннома» Бобур подшоҳ билан Ҳумоюн подшоҳнинг ҳаёт тарзи ва саргузаштларининг мухтасар тарихи бўлиб, мантиқан «Бобурнома»нинг давомидир. Бу асарнинг муҳимлиги яна шундаки, «Бобурнома» асаридаги айрим воқеаларнинг келиб чиқиш сабаблари мукаммал очиб берилади.

Гулбадан бегим ўз асарида сарой аҳлининг ҳаёт тарзи, шунингдек, тарихий асарларда учрамайдиган Бобур подшоҳ хонадонининг нозик хусусиятлари, оилавий шароитлари, тўй ва аза билан боғлиқ удумлар, уй-рўзғор асбоблари, кийим-кечак турлари каби жиҳозлар ҳақида муфассал ҳикоя қилади. Аммо, афсуски, асарнинг охирги қисми ўша замоннинг суронли йилларида йўқолиб кетган.

Мир Маҳди Мирзонинг «Тазкират ул-ҳавотин» асарида келтирилган «Севгисиз ҳаётда маъно йўқ» мазмунидаги икки байтига қараганда, Гулбадан бегимнинг ғазалиётдан ҳам хабари бўлган.

«Акбарнома» асарининг муаллифи Абул Фазлнинг берган маълумотига қараганда, 1575 йилда Гулбадан бегим Каъбатулло зиёратига жўнаб кетади ва 1582 йилда кўп қийинчиликлар билан зиёратгоҳдан қайтиб келади. Абул Фазлнинг ёзишича, Гулбадан бегим 1603 йилда 80 ёшида вафот этади. Акбар подшоҳ уни катта ҳурмат ва эҳтиром билан дафн этдиради. Акбар подшоҳнинг ўзи Гулбадан бегим тобутини ўғил сифатида кўтариб, дафн маросимида ўғиллик бурчини эътимомига етказади.

Гавҳар Шод бегим

Гавҳар Шод бегим Амир Темурнинг тўртинчи ўғли Шоҳруҳ Мирзонинг суюкли катта хотини эди. У Чиғатой зодагонларидан Ғиёсиддин Тархоннинг қизи эди. Ривоят қилишларича, Ғиёсиддин Тархоннинг бобокалони — Қушлик бир вақтлар Чингизхон мулозиматида бўлиб, бир жанг асносида уни ўлимдан сақлаб қолган экан. Шундан буён Чиғатой улусида бу авлод юксак эътибор ва ҳурматга сазовар бўлган.

Гавҳар Шод бегим 1379 йилда туғилиб, 1393 йилда Шоҳруҳ Мирзо никоҳига кирган. Ундан уч ўғилу икки қиз кўрган. Тўнғич ўғли —Улуғбек Мирзо кўрагон (Муҳаммад Тарағай, 1394— 1449), ўртанча ўғли — Бойсунғур Мирзо (1397—1433) ва кичик ўғли — Муҳаммад Жўки Мирзо (1401 —1445) лардир.

Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, Гавҳар Шод бегим юксак дид-фаросатли, оқила, тадбиркор, сухандон, бир сўзли — қатъиятли, ҳусн бобида ҳам беназир аёл бўлган. Табиатан диндор Шоҳруҳ Мирзо кўп вақтини тоат-ибодат ва китоб мутолаасига сарфларди. Салтанат, девон ишларини ўктам ва тадбиркор хотини Гавҳар Шод бегим бошқарарди. Бу зийрак аёл қайнотаси Амир Темур вафотидан сўнг, секин-аста салтанат ишларини ўз қўлига олди. Зотан, Шоҳруҳ Мирзонинг ўзи ҳам хотини Гавҳар Шод бегимнинг донолигига тан берар, салтанатни бошқаришда оқилона ва тадбирли маслаҳатларига эҳтиёж сезиб турарди. Шу боис, салтанатга доир кўпгина ишлар маликанинг назар-эътиборига ҳавола қилинган. Вилоятларга ҳоким тайинлаш, қўшинга саркарда белгилаш, ҳатто кимга қандай инъом ва кимга қандай жазо бериш масалалари ҳам маликанинг инон-ихтиёрида эди. Масалан, 1440 йил 6 майда машҳур Ҳирот тарихчиси (кейннчалик сарой тарихчиси) Фасиҳ Аҳмад ибн Жалолиддин Муҳаммад Хавофий (1375—1442) малика Гавҳар Шод бегимнинг ғазабига учраб, икки маротаба қисқа муддатли қамоққа ҳукм қилинади.

Гавҳар Шод бегпм Шоҳруҳ Мирзонинг ҳарбий юришларида иштирок қиларкан, шаҳзодаларнинг феъл-атвори ва ҳарбий бошлиқларнинг хатти-ҳаракатидан воқиф бўлиб турарди. Тахтга валиаҳд тайинлаш масаласида ҳам Гавҳар Шод бегим ўз иродасипи ўтказишга уринади. Чунончи Шоҳруҳ Мирзо ўзининг кенжа ўғли Муҳаммад Жўки Мирзони валиаҳд этиб тайинлашга ҳаракат қилади. Бироқ, Шоҳруҳ Мирзонинг бу режаси маликага ёқмайди. Малика ўз ўғли Муҳаммад Жўки Мирзога нисбатан набираси Алоуд Давла Мирзо (1417 — 1461) ни валиаҳдликка муносиб, деб биларди. Аммо ўртанча ўғли марҳум Бойсунғур Мирзонинг ўғли Алоуд Давла Мирзони ошкора валиаҳд этиб тайинлашга тўнғич ўғли Улуғбек Мирзо кўрагондан ҳайиқар, бу масалани Шоҳруҳ Мирзо қўли билан ҳал қилишга уринарди.

1444 йилда Шоҳруҳ Мирзо оғир хасталаниб, ўлим тўшагида ётганида, аркони давлат ҳукмдорнинг тез фурсатда оламдан кўз юмушига ишончлари комил бўлгач, Балх вилояти ҳокими бўлиб турган Муҳаммад Жўки Мирзога шошилинч хабар юборадилар. Шаҳзода зудлик билан Ҳиротга етиб келади. Бироқ шаҳзода етиб келгунча, онаси малика Гавҳар Шод бегимнинг фармонига мувофиқ, ҳарбий қўшинлар сардори Жалолиддин Ферузшоҳнинг валиаҳдликка тайинланган Алоуд Давла Мирзога байъат (ишонч ёрлиғи) бериб, қасамёд қилгани ҳақидаги хабарни эшитади. Муҳаммад Жўки Мирзо онаси Гавҳар Шод бегимнинг бундай «марҳамат»идан қаттиқ ранжийди ва отасини зиёрат қилгач, Балхга қайтиб кетади. Шу воқеадан сўнг тез кунда Шоҳруҳ Мирзо касалдан фориғ бўлиб, ўрнидан туради. Бўлиб ўтган воқеа учун малика Гавҳар Шод бегим эмас, Жалолиддин Ферузшоҳ жазоланади. Маликанинг режаси тақдир тақозоси билан бир неча йилга орқага сурилади. 1445 йилда шаҳзода Муҳаммад Жўки Мирзо касалланнб вафот этади. Шундан сўнг Шоҳруҳ Мирзо ўзига валиаҳд тайинлаш масаласида умрининг охиригача бир қарорга келолмайди.

Шоҳруҳ Мирзо даврида Хуросон сиёсий-ижтнмоий ва маданий жиҳатдан анча гуркираб ўсди. Мамлакат пойтахти Ҳирот иқтисодий ва маданий юксалишда Шарқнинг эпг нуфузли шаҳарларидан бирига айланди. Табийки, мамлакатнинг бундай юксалишида «амалий ҳукмдор» малика Гавҳар Шод бегимнинг ҳиссаси беқиёс. Бу даврда Ҳиротда ва мамлакатнинг бошқа вилоятларида қурилиш ишлари авж олган эди. Масжид-мадрасалар, хонақоҳ, мақбара, даҳма, мусофирхона, шифохона, равот, кўнрик ва сардобалар қуриб битказилди.

Шоҳруҳ Мирзонинг Хуросонда ҳукмронлик қила бошлаган илк йилларидаёқ, у Ҳирот қалъасининг жанубий томонидан мадраса ва хонақоҳ (1410—1411) бино қилдиради. Ана шундан сўнг Шоҳруҳ Мирзо авлодига мансуб шаҳзодалар ва маликалар ҳам мадраса, масжид, хонақоҳ, шифохона ва шунга ўхшаш иморатлар бунёд этиш билан шаҳар ободончилигига ўз ҳиссаларини қўшадилар.

Табиатан ватанпарвар, билимдон ва зукко Гавҳар Шод бегим мамлакат равнақи йўлида тинмай ғамхўрлик қилади. Унинг дастурида маданий ва маърифий ҳаёт биринчи ўринда бўлган. Шу боисданми, фарзандлари ҳамда барча набиралари илм-фан мухлислари бўлиб, ҳатто ғазал ҳам битганлар.

Гавҳар Шод бегим Ҳиротдаги жуда кўп қурилиш ишларига раҳномалик қилди. Унинг ўзи ҳам Ҳиротда иккита катта мадраса қурдирган. Гавҳар Шод бегимнинг кундоши малика Милкат Оғо (бу маликанинг асли номи Мулк Оғо бўлиб, Амир Темурнинг иккинчи ўғли Умар Шайх Мирзонинг хотини эди. 1394 йилда Умар Шайх Мирзо вафотидан сўнг, қайинотаси Амир Темурнинг иродасига бўйсуниб, Шоҳруҳ Мирзо никоҳига кирган) Ҳирот шаҳарида бир мадраса, «Дорушшифо» номли касалхона, «Дорулҳадис» номли хонақоҳ, иккита ҳаммом ва шаҳардан саккиз фарсах (тош) четроқда битта мадраса, кутубхона ва мақбара, шаҳзода Алоуд Давла Мирзо эса битта касалхона қурдирган. Айни вақтда, хусусий мулкдор, давлатманд кишиларга хайрия тариқасида қурилишлар бунёд этвгига ижозат берилган ва рағбатлантириб турилган.

1446 йилда қариб қолган Шоҳруҳ Мирзо ўз набираси — Қазвин, Рай ва Қум вилоятларининг ҳукмдори Султон Муҳаммад Мирзога (Бойсунқир мирзонинг ўғли) қарши ғарбга юриш бошлайди. Бу юришдан мақсад ўзбошимча ёш шаҳзоданинг адабий бериб қўйиш эди. Ўз бобосига қарши бош кўтарган шаҳзода Ҳамадон билан Исфахонни босиб олиб, Шерозни қамал қилган эди. Қўшинда малика Гавҳар Шод бегим ва Абдул Латиф Мирзо (Улуғбек Мирзо Кўрагоннинг ўғли) Шоҳруҳ Мирзо билан бирга эдилар. Шоҳруҳ Мирзо Ғарбий Эронда ҳеч қандай қаршиликка учрамади. Чунки шаҳзода Султон Муҳаммад Мирзо бобосининг келаётганини эшитгач, Шерозни қамалдан бўшатиб, ўзи тоққа қочиб кетган эди. Шоҳруҳ Мирзо Шерозга киргач, шаҳзоданинг барча яқин кишиларини жазога ҳукм қилади. Гавҳар Шод бегимнинг қатъий талаби билан бир неча саййидлар ҳам қатл этиладилар. Ажабланарли жойи шундаки, ўта тақводор, художўй салтанат соҳиби Шоҳруҳ Мирзо ҳам хотини Гавҳар Шод бегимнинг иродасига бўйсуниб, саййидларни қатлга ҳукм қилади. Саййидлар устидан бундай жазо ҳукмини чиқаришга на Амир Темур ва на Улуғбек Мирзо ботина олмас эдилар.

Давлатшоҳ Самарқандийнинг ёзишича, саййидлар Шоҳруҳ Мирзодан «адолат юзасидан тафтиш ўтказиш» ни ёлбориб сўрайдилар. Аммо Шоҳруҳ Мирзо малика Гавҳар Шод бегимнинг хоҳишини қайтаролмайди ва ҳукм ижро этилади. Ниҳоят, саййидлар дор остида туриб, Шоҳруҳ Мирзони «дуойи бад» қиладилар. Бинобарин, кўп ўтмай Шоҳруҳ Мирзо авлоди қирилиб кетиш сабабини мазкур саййидлар қарғишига учраганлигининг оқибатидир, деб ёзади Давлатшоҳ Самарқандий.

Шоҳруҳ Мирзо Шероздан Ҳиротга қайтаётганда йўл асносида бетобланиб, 1447 йил 12 мартда вафот этади. Гавҳар Шод бегим қўшин қўмондонлигини Абдул Латиф Мирзога топширади. Аммо Ҳиротга — Алоуд-Давла Мирзога «пойтахтни мустаҳкамлаш» ҳақида махфий мактуб ёзиб, уни махсус чопар орқали жўнатади. Бундан огоҳ бўлган Абдул Латиф Мирзо бувиси Гавҳар Шод бегимни маҳбусликда сақлаб, Амударё томон йўл олади ҳамда бобоси Шоҳруҳ Мирзонинг ўлими ҳақида ўз отаси Улуғбек Мирзога хабар юборади.

Амакиси Улуғбек Мирзодан ҳайиққан Алоуд-Давла Мирзо ўзини подшоҳ деб эълон қилишга журъат этмайди ва аввалгидек жума кунлари масжидларда бобоси Шоҳруҳ Мирзо номини хутбага қўшиб ўқитади. Бироқ, Абдул-Латиф Мирзонинг кирдикорлари, айниқса бувиси Гавҳар Шод бегимга нисбатан қўллаган жазосини эшитгач, тахтни ўз тасарруфига киритади ва хазинадан қўшинга, қўшин бошлиқларига инъомлар улашиб, Абдул-Латиф Мирзога қарши қўшин йўллайди. 1447 йил 29 апрел шанба куни Абдул-Латиф Мирзо Нишопур яқинида тўсатдан Алоуд-Давла Мирзо қўшинига дуч келиб, мағлубиятга учрайди ва ўзи асир олинади. Маҳбусликдан озод қилинган малика Гавҳар Шод бегим махбус Абдул-Латиф Мирзони ўзи билан бирга олиб, Ҳирот томон йўлга тушади. Маликани Жом шаҳрининг яқинидаги Саъдобод мавзеида Алоуд-Давла Мирзо кутиб олади. Абдул-Латиф Мирзони Ҳиротга келтириб, Ихтиёриддин қалъасига қамаб қўйишади. Шоҳруҳ Мирзонинг жасадини эса Гавҳар Шод бегим мадрасасидаги Бойсунғур мақбарасига дафн қиладилар. 1447 йилда Улуғбек Мирзо Ҳиротни вақтинча қўлга киритганда, отасининг жасадини Самарқандга келтириб, Гўри Амирга дафн этдиради.

Шоҳруҳ Мирзо вафотидан кейин тахт учун бошланиб кетган қонли можаролар тепасида Гавҳар Шод бегим турарди. У невараси Алоуд-Давла Мирзони тахт соҳиби қилиш учун макр-ҳийлалар ишлатса-да, бироқ ўз мақсадига эришолмайди, қайтангга ака-ука шаҳзодалар орасида қонли тўқнашувларни вужудга келтиради. 1450 йилда эса тахтни Алоуд-Давланинг укаси Абулқосим Бобур Мирзо (1422—1457) қўлга киритади, 1457 йилда Абулқосим Бобур Мирзо Машҳадга келади. Саройда катта шоҳона зиёфат берилади. Базм асносида шароб ичиб ўтирган ҳукмдорнинг аҳволи ўзгариб, беҳол йиқилади. Табиблар муолажаси фойда бермайди ва у 36 ёшида тўсатдан вафот этади. Шундан сўнг тахт учун яна ўзаро кураш бошланади. Шаҳзодаларнинг ноиттифоқлигидан фойдаланган Самарқанд ҳукмдори Султон Абусайид Мирзо (1424—1469) Хуросонни босиб олади. Султон Абусайид Мирзо Самарқанд тахтини ўзининг катта ўғли Султон Аҳмад Мирзога (1451 — 1493) бериб, Ҳиротни ўзининг пойтахти деб эълон қилади. Бу вақтда малика Гавҳар Шод бегим 80 ёшга яқинлашиб, анча қариб қолган эди. Бироқ қариб қолган малика Хуросон тахтидан ҳали ҳам воз кечмаган эди. Бинобарин, чевараси Султон Иброҳим Мирзони (1440—1460) ҳукмдор Султон Абусайид Мирзога қарши исён кўтаришга ундайди. Маликанинг бу ҳаракатидан хабар топган Султон Абусайид Мирзо маликани чопиб ташлашга фармон беради. Фармонга мувофиқ 1457 йилда Гавҳар Шод бегим чопиб ўлдирилади ва ўзи қурдирган мадраса ёнидаги Бойсунғур даҳмасига дафн этилади.

 

Туркон хотун ва Хоразм фожиаси

Ануштегиний Хоразмшоҳлар давлати (1097-1231) нафақат Хоразм, балки Дашти Қипчоқнинг жануби, Шарқий Туркистон, Ўрта Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ давлатларини бирлаштирган буюк салтанат бўлган.

Хоразмшоҳ Такиш қипчоқлар билан иттифоққа кириб, уларни ўзига оғдириш ниятида қипчоқ хони Жонкишининг қизи Туркон Хотунга уйланади. Баёт уруғидан бўлган Туркон Хотун Хоразмга турк қабилалари (уранийлар, қарлуқлар, уғроқлар, халаж қабилалари)ни олиб келади ва уларнинг қудратли ҳомийсига айланади.

Ҳижрий 596 йил 20 шаввол (1200 йил 3 август)да Гурганж аҳолиси, давлат аъёнлари ва амирлари иштирокида Хоразмшоҳлар давлати тахтига Такиш ва Туркон Хотун ўғли Қутбиддин Муҳаммад ўтирди ва у отасининг Алоуддин лақабини қабул қилди. Кейинроқ эса Санжар иккинчи номини олди.

Ан-Насавий Туркон Хотун ҳақида қуйидагича тавсиф қолдирган: «Юқорида айтиб ўтилган Туркон Хотун Байавут тоифасидан бўлиб, йемак уруғининг шохобчасидандир. Қачонки, унинг мавқеи мустаҳкамлангандан сўнг «Худованди Жаҳон», яъни бутун дунё ҳукмдори лақабини олган эди. У туркий ҳукмдорлардан Жонкишининг қизи бўлиб, Эл-Арслоннинг ўғли Такиш унга уйланади. Такиш ўлгандан сўнг давлат тепасига келган ўғли Алоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳ даврида онаси Туркон Хотуннинг обруси кўтарилиб, давлат ишларини ҳам бошқарган».

Ҳатго Хоразмшоҳ Муҳаммад мастлигида онаси Туркон Хотуннинг хиёнати туфайли шайх Нажмиддин Кубронинг шогирди шайх Мажидиддин Бағдодийни қатл қилиш ҳақида фармон ҳам беради. Бағдодийнинг қатл қилдирилиши дин уламоларини Муҳаммаддан ихлосини қайтарган эди. Туркон Хотуннинг бундай нодонлиги Хоразмшоҳлар давлатига сонсиз кулфатлар келтирди.

Насавийнинг гувоҳлик беришича, маккор Туркон Хотун ўғлига шу даража ўз таъсирини ўтказганки, натижада Хоразмшоҳ Муҳаммад мамлакат ичкарисидагина эмас, балки халқаро майдонда ҳам Хоразмнинг ягона ҳукмдори сифатидаги ролини бой берди. Бундан ташқари, катта қудратга эга бўлган саркардаларининг кўпчилиги қипчоқлардан бўлгани боис, ҳукмдор онасига ён беришга мажбур эди.

Ан-Насавий бундай ёзади: «Агар маликадан ва султондан бир иш ҳақида иккита кўрсатма келса, у ҳолда уларнинг санасига қарар эдилар ва барча мамлакатларда кейинги санага амал қилардилар…»

Туркон Хотун «Жаҳон ҳокими» лақабига ҳам эга эди, унинг фармонларидаги шахсий муҳри — туғрисида: «Исмат уд-дунё вад-дин Улуғ Туркон малика нисо ал-оламийн» (Дунё ва унинг покдомони, Улуғ Туркон, олам аёлларининг маликаси) деб битилган эди. У «Иътасамту биллаҳи» («Фақат Аллоҳдан ҳимоя кутаман») дейилган сўзларни бош шиор қилиб олган. У ўз шиорини ўғли шиорининг ёнига қўяр эди.

Хоразмшоҳлар давлатида мўғуллар босқини арафасида бир мамлакатда иккита пайтахт — Гурганж ва Самарқанд, иккита ҳукмдор — Туркон Хотун ва Хоразмшоҳ Алоуддин Муҳаммад бор эди.

Гурганж шаҳрида Туркон Хотуннинг қариндошларидан султоннинг туркий қўшинига тегишли нуфузли аъёнларгина (бошлиқ ўрнида) эдилар, жумладан, Хумор Ағу — ҳожиб сипоҳсолор (лашкарбоши), Бука Паҳлавон, Али Марғини ва бошқалар.

Хоразмшоҳ 1216 йилда онасининг шайхини қатл қилдирганди. Она-ўғил рақобати давлатни ич-ичидан нуратмоқда эди. Султоннинг халифа номини хутбада зикр этмаслик тўғрисидаги фармонига фақат Марв, Балх, Бухоро ва Сарахсда амал қилинар, Самарқанд, Ҳирот ва Хоразмда эса аксинча эди. Маҳаллий анъаналарнинг кучли эканлиги, Туркон Хотуннинг ва унинг таъсири остидаги хонлар ва уламоларнинг Султон Муҳаммад ҳукмронлиги даврида давлатчилиқда ўзига хос икки ҳокимиятчиликнинг юзага келишида салжуқийларнинг бош вазири машҳур Низомул-мулк (1018-1092) ишора этганидек, «Қачонки подшоҳлик иши аёллар ва гўдаклар қўлига ўтса, билгинки, подшоҳлик ўша хонадонни тарк этгай».

Хуллас, амирлар, ҳарбийлар иложи борича ўз мавқеларини қандай бўлмасин мустаҳкамлаб боришга ҳаракат қилганлар.

Хоразм пойтахтини қамал этган Чингизхон лаш-карлари турли найранглар билан шоҳнинг онаси Туркон Хотунни таслим бўлишини талаб қилишган. Урганждаги қўшин ва аҳолиси мудофаа кучига эга бўлса-да, Туркон Хотун Ватанни душманга. ташлаб қочган ўғли Муҳаммаддан кейин ваҳимага тушади.

Самарқанд таслим бўлгандан сўнг, Чингизхон Хоразмшоҳнинг қўшин тўплаб, қаршилик кўрсатишига йўл бермаслик ва ўзини қўлга тушириш мақсадида, саркардалари Жебе нўён ва Субэдей нўённи тахминан 20 минглик қўшин билан Султон кетидан жўнатди. Мўғулларнинг таъқибига учраган Хоразмшоҳ Хуросон ва Эрон орқали ўтиб Каспий денгазидаги ороллардан бирига келиб қолади. Бор-будидан мосуво бўлиб, ғам-алам остида оғир касалликка чалинган Султон Алоуддин онаси Туркон Хотуннинг мўғулларга асир тушганини эшитиб валиаҳд тайинлаш борасида бурунги фармонини бекор қилиб, Жалолиддинни тахт вориси деб эълон қилган эди.

1220 йили Хоразм мўғуллар томонидан истило қилингач, Султон Алоуддин Хазар денгизидаги Абискин оролларидан бирига қочишга мажбур бўлди. Шоҳ хотинлари ва фарзандлари хазинадаги бойликлар ва бошқа қимматбаҳо буюмларини олиб шаҳарни тарк этади. Бераҳм малика эса шаҳарда қолган барча султонлар, ҳокимлар ва уларнинг ўғилларини, жами 26 кишини қатл қилдирган, яъни Амударёга чўктирган. Бундай шармандалик Туркон Хотундан кўп тарафдорларини юз ўгиртирган. У фақат ўз хизматкорлари, вазир Муҳаммад Солиҳ ҳамда йўл кўрсатувчи Умархон ҳамроҳлигида қочиб кетган.

Ношукр малика Илол шаҳри Мозандаронга етгач, йўлбошловчини ҳам қатл қилдиради. Чингиз лашкарлари Туркон Хотун изидан бориб, Илол шаҳрини қамал қилиб, кўп ўтмай уни ҳам босиб олади. Малика Хоразмшоҳнинг бутун ҳарами, болалари билан асирга тушади. Мўғуллар шоҳ болаларини ўлдириб, ҳарам аёлларини хотин қилиб оладилар, Туркон Хотун эса Чингизхон қароргоҳига жўнатилади. Туркон Хотуннинг асирликдаги аҳволи жуда аянчли эди, у Чингизхоннинг дастурхонида қолган сарқити билан овқатланарди. Бир пайтлар ҳар қандай фармойиши дарҳол бажарилган маликаи жаҳон Туркон Хотун 1233 йили хору зорликда вафот этади.

 

Оставьте первый комментарий

Оставить комментарий

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*