Фаргона вилояти фахрийлар кенгаши

Фен Виталий Васильевич – Таниқли меҳнат ва спорт фахрийси, бокс бўйича спорт устаси. В.Фен 1947 йилда Марғилон шаҳрида туғилган. У кўп йиллар вилоят спортини ривожлантириш ва унинг моддий базасини мустаҳкамлаш, фарғоналик спортчиларни ҳалқаро мусобақаларида самарали иштирок этиши борасида катта ишларни амалга оширган. Фен В.В. 1969-1979 йилларда вилоят Олимпия захиралари спорт мактаби директори лавозимида ишлади.1980-1982 йилларда вилоят жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси, 1982-1991 йилларда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, 1991-1997 йилларда вилоят ҳокимининг ўринбосари, 1998-2016 йилларда 18 йил мобайнида Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Корейдаги элчиси бўлиб ишлаган. Дипломатия соҳасидаги катта хизматлари учун В.Фен «Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган. В.Фен 2017 йилдан Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Корейдаги элчиси лавозимида ишлайди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, меҳнат фахрийси Холматжон Содиқов
1940 йилда Марғилон шаҳрида ишчи оиласида таваллуд топган. У 14 ёшидан спортнинг бокс тури билан Геннадий Шевцов раҳбарлигида  шуғулланган. Х.Содиқовга 1963 йилда бокс бўйича спорт устаси унвони берилди. У 1967 йилда Фарғона Давлат педагогика институтининг жисмоний маданият факультетини  тугатган. Х.Содиқов 1957 йилдан 1976 йилгача бокс бўйича мусобақаларда

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, меҳнат фахрийси Холматжон Содиқов 1940 йилда Марғилон шаҳрида ишчи оиласида таваллуд топган. У 14 ёшидан спортнинг бокс тури билан Геннадий Шевцов раҳбарлигида  шуғулланган. Х.Содиқовга 1963 йилда бокс бўйича спорт устаси унвони берилди. У 1967 йилда Фарғона Давлат педагогика институтининг жисмоний маданият факультетини  тугатган. Х.Содиқов 1957 йилдан 1976 йилгача бокс бўйича мусобақаларда қатнашиб, оғир вазнда 15 карра Ўзбекистон чемпиони бўлди. 1962, 1966 йилларда Ҳалқаро Студентлар турнири, 1964, 1965, 1967, 1971 йилларда Ҳалқаро Касаба спорт уюшмалари турнири, 1970, 1972, 1976 йиллар С.Жаксон Ҳалқаро турнири ғолиби бўлди. Фарғоналиклар Холмат Содиқовни севиб “Фарғонанинг Мухаммад Али”си деб аташлар бежиз эмас. Х.Содиқов ўзининг камтарлиги, ғалаба интилиши, меҳнаткашлиги ҳамда  фидоийлиги билан ҳалқ ичида ҳурмат қозонган. Х.Содиқов ўзбек боксини ривожлантиришдаги катта хизматлари учун мамлакатимизнинг орден ва медаллари билан мукофотоанган.

Кан Мирон Тихонович Фаргона шаҳрида  биринчилардан  бўлиб, бокс тўгарагини 1948 йил 1 сентябрда Ўзбекистонда хизмат  кўрсатган мураббий Мирон Тихонович Кан очди. Фарғона бокс клубида таниқли боксчилар, Ўзбекистонда  хизмат кўрсатган мураббийлар Шавкат Қосимов, Валерий Глазунов, спорт усталари  Холмат Содиқов, Шавкат Мухтарулин, Содиқ  Насридиновлар таьлим олдилар.

Глазунов Валерий Николаевич    1965-75 йилларда Фарғоналик ринг усталари  Владимир Юдин, Анатолий Шпилев, Владимир Гаренко, Евгений Кочкин, Александр Бабаянц, Владимир Шин, Ҳамид Деҳқонов, Эрик Сейдаметов, Рашид Забиров,  Наримон Убайдуллаев, Сергей Баканов, Александр Туманов, Мамиржон Асқаралиев, Ғайрат Ёқубов етишиб чиқдилар. Тошкент Давлат жисмоний тарбия институтининг бокс факультетини тамомлаган, спорт устаси Йигитали Хакимович Саидовнинг фарғона боксини ривожлантиришда, айниқса студентлар ўртасида спортнинг ушбу турини оммалаштиришдаги хизмати беқиёсдир. Фарғона Давлат педегогика хозирги Университет қошида  И.Саидов раҳбарлигида 1970-1980 йилларда  юздан ортиқ малакали боксчилар етишиб чиқдилар.  И.Саидовнинг  шогирди  Мамиржон Асқаралиев  Фарғона шаҳрининг ва Фарғона туманига қарашли мактаблар ўқувчилари ва Тошкент Қишлоқ хўжалиги  институти  Фарғона филиали, Фарғона  политехника институти,  ФДПИ талабаларининг бўш вақтларини  самарали ўтказиш ва уларни бокс тўгараги қамраб олиш бўйича меҳнатлари катта. Тарбияси  қийин,  кам таъминланган оилалар фарзандларини бокс тўгаракларига жалб этиш бўйича ҳам устозлар томонидан ижобий ишлар қилинган.

Ҳалқаро тоифадаги спорт устаси Владимир Юдин. 1951 йилда Фарғона шаҳрида туғилган. Фарғона Давлат педагогика институтининг жисмоний маданият факультетини тугатган. Тўрт карра Ўзбекистон чемпиони, 1972, 1973 ва 1979 йилларда Жахон чемпионати совриндори, Ҳалқаро турнирлар ғолиби. Мамлакатда биринчи бўлиб, ҳалқаро турнирлар ғолиби  Владимир Юдинга ҳалқаро тоифадаги спорт устаси унвони берилди.

Шпилев Анатолий Сергеевич  1951 йилда Фарғона шаҳрида туғилган. Фарғона Давлат педагогика институти тугатган. Уч карра Ўзбекистон чемпиони. 1970 ва 1974 йилларда Икки карра  Халқаро турнирлар ғолиби. 1975 йил Қуролли кучлари Жаҳон чемпионати ғолиби. Ҳалқаро тоифадаги спорт устаси.  Захирадаги полковник.

Шин Владимир 1954 йилда туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устаси ва хизмат кўрсатган мураббий, педагогика фанлари номзоди. 6 карра Ўзбекистон чемпиони, 1981, 1983, 1984 йиллар Жаҳон чемпионати совриндори, 1979-1982 йилларда Ҳалқаро турнирлар ғолиби.  Хозирда Ўзбекистон бокс федерацияси аьзоси, халқаро тоифадаги хакам В.Шин Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатмоқда.

Қосимов Шавкат Саидович 1931 йилда Фарғона шаҳрида таваллуд топган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий. Бокс билан 1948 йилда Ўзбкистонда хизмат кўрсатган мураббий Мирон Тихонович Кан раҳбарлигида шуғулланган. Ҳалқаро тоифадаги спорт устаси, Европа чемпионати кумуш медали соҳиби Владимир Юдин ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Ҳамиджон Деҳқоновларни устози, 20 дан ортиқ спорт усталарини тайёрлаган. Фарғона шаҳар спорт фахрийлари уюшмаси раиси бўлиб ишлаган. 2016 йилда вафот этди.

Қўлдашали Тожибоев 1946 йилда Қўқон шаҳрида туғилган. 1969 йилдан Қўқон шаҳрида катта мураббий сифатида фаолият кўрсатиб келади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Қ.Тожибоев  меҳнат фаолияти давомид 40 нафардан ортиқ  спорт усталарини тайёрлади. Шогирди ҳалқаро тоифадаги спорт устаси,  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Равкат Эралиев Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг мураббийи бўлиб ишламоқда .

Спорт устаси, таниқли мураббий Йигитали Хакимович Саидов 1939 йилда Қувасой шаҳрида туғилган.Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтининг бокс бўлимини тугатган. 1970-1975 йилларда вилоят бош мураббийи. 1975-1988 йилларда Тошкент Қишлоқ хўжалиги институти Фарғона филиалининг жисмоний маданият кафедраси мудири лавозимида ишлади. 1988 — 2013 йиллар мобайнида ёшларга Фарғона ва Қувасой шаҳарларидаги БЎСМ ва Олимпия захиралари коллежида бокс сирларидан машғулотлар ўтказиб келган. Фаолияти давомида 30 нафардан ортиқ спорт усталарини тарбиялаган..  

Ўзбекистон ва Грузияда хизмат кўрсатган мураббий Станислав Бутаев 1941 йилда туғилган. 1975 йилдан Фарғона шаҳридаги Олимпия захиралари спорт мактабида бокс сирларидан ўқувчиларга сабоқ бериб келмоқда. С.Бутаев вилоят бокс федерациясининг ижрочи директори ва бокс бўйича Ҳалқаро тоифаги хакамдир. У меҳнат фаолияти давомида 15 нафар спорт усталарини тайёрлаган. С.Бутаев шогирдлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аьзоси Рустамжон Мажидов Бешариқ туманидаги БЎСМ директори, спорт усталари Таваккал Олимов, Махаммаджон Мамуров,  Хамиджон Турсуновларга  ёшларни  ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш ишларда фаол иштирок этмоқдалар.

Ўзбекистонда  хизмат кўрсатган мураббий Ҳамиджон Деҳқонов 1957 йилда Фарғона шаҳрида туғилган. Фарғона Давлат педагогика институтини тугатган. Бир неча бор Ўзбекистон чемпиони, Халқаро турнирлар совриндори. Меҳнат фаолияти давомида 16 нафардан ортиқ спорт усталарини тайёрлаган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устаси, Жаҳон ва Осиё чемпиони ва Дилшод Маҳмудов ва Жаҳон чемпиони, халқаро тоифадаги спорт устаси Дилшод Юлдашевларнинг устози.1988-2009 йилларда вилоят Олимпия захиралари спорт мактаби директори лавозимида ишлади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аьзоси Рустамжон Мажидов 1965 йилда Бешариқ туманида туғилган. Меҳнат фаолияти давомида 18 нафар спорт усталарини тайёрлаган. Вилоят чекка туманидаги “Рапқон бокс мактаби”нинг ташкилотчиси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, Жаҳон чемпиони Азиз Рахмонов ва ҳалқаро тоифадаги спорт устаси Осиё чемпиони Зохид Султоновларнинг мураббийи. 2017 йилда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи, хозирда Рапқон БЎСМ директори вазифасида ишламокда.

Насриддинов Содиқжон 1952 йилда Фарғона шаҳрида туғилган. Спорт устаси.  Уч карра Ўзбекистон чемпиони. 1972 ва 1976 йилларда ўтказилган Халқаро турнирлар совриндори. 1975 ва 1979 йилларда Касаба уюшмалари спорт жамиятлари Халқаро бокс чемпионатлари иштирокчиси ва ғолиби.1982 йилдан Қувасой шаҳридаги БЎСМда бокс бўйича мураббийлик қилиб келади. 2016 йилда вафот этган.

1958йил. Спорт  устаси, малакали ва тажрибали олий тоифадаги мураббий Тошматов Одилжон Қўқон  шаҳридаги “Локомотив” спорт жамиятида бокс бўйича ёшларга сабоқ беради. Фаолияти давомида  О.Тошматов 15 нафардан ортиқ спорт усталарини тайёрлаган. Унинг шогирди,  спорт устаси Ўктам Рахмонов Жаҳон ва Осиё чемпионатлари совриндори, Лондон Олимпиядаси иштирокчиси.

Асқаралиев  Мамиржон 1951 йилда Қўвасой шаҳридаги Қўчқорчи қишлоғида туғилган. Спорт устаси.  Уч карра Ўзбекистон чемпиони, Ҳалқаро Касаба спорт уюшмалари ва студентлар турнири совриндори.  1970 ва 1977 йилларда ФДПИ қошидаги  бокс  тўгараги  мураббийи, Касаба уюшмалари вилоят кенгаши спорт бўлими маъсул ходими, ТДҚИ Фарғона филиали директори ўринбосари, Қувасой шаҳар ҳокими ўринбосари, ФНҚИЗ БЎСМ  директори лавозимларида ишлаган.

Тешабой НОРМАТОВ Республика тоифасидаги ҳакам, доцент 1934 йил 20 апрелда Қирғизистон Республикаси Ўш вилояти Қадамжой туманига қарашли Тожик қишлоғида таваллуд топган.Ўзбекистон спортининг жонкуяр мураббийи, республика тоифасидаги ҳакам, Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси, Фарғона давлат университети жисмоний тарбия ва спорт кафедрасининг меҳнат фахрийси, доцент. У мактабда ўқиб юрган кeзларида енгил атлетика спорт тури бўйича мактаб ва туман миқёсида ўтказилган мусобақаларда совриндор ўринлар соҳиби бўлган. Мактабда ўқитувчиларидан олган сабоқлари, уларнинг меҳрибонлиги ва талабчанлиги унда ўқитувчилик касбига меҳр уйғотди. 1954 йили Фарғона давлат педагогика институтида янги очилган жисмоний тарбия йўналишига ўқишга кириб, уни 1958 йилда жисмоний тарбия, одам анатомияси ва физиологияси ўқитувчиси ихтисослиги бўйича аъло баҳолар билан тамомлади. У енгил атлетикадан ва спорт фанларидан дарс бериш билан бирга, факультет ва институтда оммавий соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт ишларини ташкиллаш ҳамда ривожлантириш бўйича жонкуяр, ташкилотчи сифатида ҳам тез орада танилди. 1960 йили танлов орқали жисмоний тарбия ва спорт кафедрасининг катта ўқитувчиси лавозимига тайинланди. 1962 йилда спорт кафедраси мудири ва шу билан бирга жисмоний тарбия факультети декани этиб сайланди. Т.Норматов ўзининг деканлик (1962-1973) йилларида факультетда ўқув-спорт машғулотлари жараёнини такомиллаштириш, ўқитувчи ва талабаларни илмий тадқиқот ишларига жалб қилиш, илмий-методик ишларни йўлга қўйиш, талабалар ўртасида спорт маҳоратни ошириш борасида катта ишларни амалга оширди. Ўзининг раҳбарлик ва педагогик фаолиятини илмий тадқиқот ишлари билан биргаликда олиб борди. Унинг илмий-тадқиқот ишлари Ўзбекистонда (Фарғона вилояти мисолида) жисмоний тарбиянинг ривожлантиришни режалаштириш, юқори малакали мутахассислар тайёрлашнинг истиқболли режасини ишлаб чиқиш, ўзбек спортини юқори босқичга кўтаришнинг назарий масалаларини ўрганишга бағишланган. 1973 йили Фарғона вилояти физкулътура ва спорт комитетининг раиси лавозимига тайинланди. У бу ерда ҳам ўзининг ноёб ташкилотчилик қобилиятларини ишга солиб, вилоят спорт ишларини ривожлантириш борасида кўзга кўринадиган ишларни амалга оширди.

Обид Султонович ХОЛМАТОВ cпорт устаси, республика тоифасидаги ҳакам. 1933 йил 6 майда Фарғона шаҳрида таваллуд топди. Шаҳардаги 1-ўрта мактабнинг 7-синфини тамомлаб, Тошкент жисмоний маданият техникумига ўқишга кирди ва уни 1953 йили имтиёзли диплом билан тамомлади. Устоз ўзининг педагогик фаолиятини Фарғона шаҳрида янги ташкил қилинган 13-ўрта мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси ва мамлакатимизда эндигина оммалаша бошлаган акробатика спорт тури бўйича ўқувчи-ёшларга спорт мураббийи сифатида ўқув-спорт машғулотларини олиб бориш билан бошлади. О.С.Холматов мамлакатимиздаги акробатика спортининг мамлакат чемпионатлари, халқаро спорт мусобақалари ва биринчиликларининг қатнашчиси сифатида, спорт устаси унвонини илк бор қўлга киритган маҳаллий йигитларимиз сафида бўлганлиги алоҳида эътирофга лойиқ. Соҳанинг ёш, иқтидорли мутахассиси шаҳарнинг болалар спорт мактабларида мураббийлик фаолияти орқали ўзининг акробатика мактабини яратишга муяссар бўлди. 1954 йили Фарғона давлат педагогика институти қошида жисмоний тарбия ва спорт факультети очилиб, уни соҳанинг олий маълумотли мутахассисига айлантирди. Ўқиш билан бирга, шаҳардаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида, мактабдан ташқари ўқув муассасаларида ўзининг касбий маҳоратини оширди ва шаҳар жисмоний маданият спорт қўмитасининг раиси, сўнг «Спартак» кўнгилли спорт жамиятининг раиси лавозимларида фаолият кўрсатди. 1962 йили ўзи таҳсил олган Фарғона давлат педагогика институтининг жисмоний тарбия факультети қошидаги жисмоний тарбия ва спорт кафедрасига ишга таклиф қилинди. Меҳнат фаолиятининг охирги йилигача шу кафедрада ёшларни жаҳон спорт майдонига олиб чиқишда, кўп сонли жисмоний маданият мутахассисларини тайёрлашдек шарафли ишларда фаоллик кўрсатди. 1966 йилдан бошлаб факультет қошида очилган янги гимнастика ва жисмоний тарбия назарияси кафедраси мудири лавозимида, сўнг факультет декани лавозимларида фидокорона меҳнат қилди. Айниқса, талабалар педагогик амалиётини ташкиллаш ва ўтказиш борасида, бўлажак мутахассисларни таълим ҳамда спорт соҳасидаги илмий, назарий, амалий малака ва кўникмаларини ошириш, вилоят ўқитувчилар малака ошириш институтида ўз тажрибаларини ўртоқлашишда ижобий жиҳатларини намоён қилди. О.Холматов 1967 йили, мамлакатимизда биринчилардан бўлиб, ўзбек қизларидан жисмоний маданият мутахассислари тайёрлаш муаммосига оид илмий-тадқиқот ишларини олиб борди ва уни амалиётга татбиқ этди. Устознинг илмий-педагогик фаолияти давомида 10 га яқин услубий, ўқув қўлланмалари ва 30 дан ортиқ илмий мақолалари чоп этилган.

Абдували АБДУЛЛАЕВ педагогика фанлари номзоди, доцент 1946 йил 8 январда Андижон вилоятининг Шаҳрихон шаҳрида таваллуд топган. 1962 йили ўрта мактабни, 1966 йили Фарғона давлат университетининг жисмоний тарбия ва спорт факультети жисмоний тарбия, одам анатомияси ва физиологияси ихтисослиги бўйича тамомлаган. Шу йили спорт кафедрасига ўқитувчи сифатида ишга қолдирилди. 1972-1976 йиллар давомида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг сиртқи аспирантурасида таҳсил олиб, 1984 йили «Ўзбекистон қишлоқ мактабларида жисмоний тарбиядан синфдан ташқари ишларни ташкиллашнинг педагогик аспектлари» мавзусида номзодлик диссертациясини собиқ Иттифоқ педагогика фанлари академиясининг академиги С.Р.Раджабов илмий раҳбарлигида ҳимоя қилди. 1989 йили доцент унвонига эга бўлди.А.Абдуллаев 1972-1979 йилларда университетнинг Шоҳимардондаги соғломлаштириш-дам олиш масканида директор лавозимида профессор-ўқитувчилар, ишчи-ходимлар ва талаба ёшларнинг дам олишини ташкиллаш бўйича катта ишларни амалга оширди. Шу жумладан, педагогик фаолиятини 2008 йилгача бўлган даврда гимнастика ва жисмоний тарбия назарияси ва услубиёти кафедраси, факультетлараро жисмоний тарбия кафедраси, теннис кафедрасида кафедра мудири, жисмоний маданият факультетининг декани, университет профессор-ўқитувчиларининг касаба уюшмаси раиси каби раҳбарлик лавозимларида фаол меҳнат қилди. Илмий фаолияти ўқувчилар, талаба ёшларнинг жисмоний маданиятини шакллантириш, касбий назарий ва амалий тайёргарлигини такомиллаштириш муаммоларига йўналтирилган. 1995 йилда профессор Ш.Х.Ханкельдиев билан ҳаммуаллифликда олий ўқув юрти талабалари учун «Жисмоний маданият назарияси ва услубиёти» дарслигини ёзиб тамомлади ва ундан соҳа бакалаврлари ва магистрларини тайёрлашда фойдаланилмоқда. Ҳозирги кунда шогирдлари билан биргаликда дарсликнинг иккинчи – тўлдирилган вариантини нашрга тайёрлади ва чоп эттириш арафасида турибди. 20 дан ортиқ илмий, услубий қўлланмалар, 100 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар муаллифи.

Собир Мамасолиевич СИДИҚОВбиология фанлари номзоди, доцент 1947 йил 25 мартда Андижон вилояти Қўрғон-тепа туманидаги Ёрқишлоқ қишлоғида таваллуд топган. 1965 йили Қўрғонтепа туманидаги 5-ўрта мактабни тамомлаган. Мактабни тамомлаш билан бирга дурадгорлик касбини эгаллаган1965 йилда Тошкент кооператив техникумига ўқишга кирди ва уни 1967 йилда Фарғона шаҳрида ўқишни тамомлади. С.Сидиқов мактабда ўқиб юрган кезларида спортнинг баскетбол, волейбол, бокс турлари бўйича шаҳар, вилоят, республика мусобақаларида фаол иштирок этган. 1967 йили Фарғона давлат педагогика институтининг жисмоний тарбия ва спорт факультетига ўқишга кирди. 1971 йили институтни имтиёзли диплом билан тамомлади. Йўлланма билан ўзи таҳсил олган факультетнинг спорт ўйинлари кафедрасига ўқитувчи лавозимига ишга қолдирилди. 1971-1972 йилларда армия хизматида бўлиб, лейтенант унвонини олди. 1977-1979 йилларда Санкт-Петербург шаҳридаги собиқ Иттифоқ Фанлар академиясининг И.П.Павлов номидаги физиология институти нафас олиш физиологияси лабораториясида шогирд-тадқиқотчи бўлди, 1979-1982 йилларда аспирантурасида таҳсил олди. 1983 йили 28 январда профессор И.С.Бреслав илмий раҳбарлигида «Одамнинг нафас олишида ҳажм-вақт ўлчамларининг гиперкапния, гипоксия ва жисмоний иш вақтида бошқаришнинг кўрсаткичлари» мавзусида биология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. 1982 йил декабрдан 1987 йилгача жисмоний тарбия факультети ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари, 1987-1992 ва 1992-2000 йиллари факультет декани лавозимида фаол меҳнат қилди. 1990 йилда унга жисмоний тарбия назарияси ва услубиёти кафедраси доценти илмий унвони берилди. 1993 йилдан спорт фанлари ва уни ўқитиш методикаси кафедраси мудирлигидан ажралмаган ҳолда 1997 йилга қадар университет хўжалик ишлари бўйича проректори лавозимида ишлади. 2000-2005 йиллари оммавий спорт кафедраси мудири лавозимида фаолият кўрсатган. Унинг «Ибратли ҳаёт», «Устозлар хотирасига эҳтиром», «Фидойи устоз», «Маҳалладошларимга эҳтиром», «Таниқли спортчи, устоз, олим» каби турли мавзудаги публицистик ва оммабоп асарлари нашр этилган. У педагогик, илмий, жамоат ишларидаги ютуқлари учун бир неча марта олий таълим вазирлиги, вилоят, олийгоҳ фахрий ёрлиқлари ва собиқ Иттифоқнинг «Мудофаа аълочиси» ҳамда 1990 йили институтнинг 60 йиллик юбилейи муносабати билан «Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирланган.С.Сидиқовнинг илмий педагогик фаолиятининг асосий йўналиши спорт ўйинлари тарихи ва уни ўқитиш методикаси ҳамда Ўзбекистонда жисмоний тарбия, спортни ривожлантириш муаммоларига қаратилган. У 15 дан ортиқ илмий ўқув-услубий қўлланмалар, 90 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар муаллифидир.Устоз Фарғона давлат университетининг 85 йиллигини ташкил этиш ва ўтказишда жонкуярлик билан меҳнат қилди.Университет юбилей китобларини нашрга тайёрлаш ва нашр эттириш ҳамда университет музейини ташкиллаш ишларида бош-қош бўлди.

Бахтиёр Саидқулович СИДДИҚОВ педагогика фанлари номзоди, доцент 1961 йил 2 сентябрда Қува туманида таваллуд топган. 1978 йилда тумандаги 28-ўрта мактабни аъло баҳоларга тамомлаб, 1978-1980 йилларда шу мактабда котиб бўлиб фаолият кўрсатган. 1980 йилда Фарғона давлат педагогика институтининг жисмоний тарбия факультетига талабаликка қабул қилинган. 1984 йили ўқишни имтиёзли диплом билан битириб, факультетда катта лаборант ва соатбай ўқитувчи сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган. 1986 йилда жисмоний тарбия назарияси ва услубиёти кафедрасига ўқитувчи лавозимида фаолиятини давом эттирган. 1990 йилдан педагогика кафедрасида ўқитувчи, катта ўқитувчи бўлиб ишлади. 1991 йилдан Россия педагогика фанлари академиясининг таълим-тарбия методлари илмий тадқиқот институтида кундузги аспирантурада ўқиди. 1995 йилда Россия педагогика фанлари академиясининг шахснинг ривожланиши илмий тадқиқот институтида «Ўқув тарбия комплекси шароитида ўқувчиларни жисмоний тарбиялаш» мавзусида диссертация ҳимоя қилиб, педагогика фанлари номзоди илмий даражасини олган. 1995-2000 йилларда педагогика кафедрасининг катта ўқитувчиси, 2001-2002 йилларда педагогика кафедраси мудири, 2002-2003 йилларда Фарғона давлат университети ўқув-услубий бўлимининг бошлиғи, 2003-2004 йилларда жисмоний тарбия факультети декани, 2004-2007 йилларда педагогика факультети декани, педагогика кафедрасининг доценти, 2007-2010 йилларда Фарғона давлат университетининг маънавий-ахлоқий, тарбиявий ишлар бўйича проректори лавозимларида фаолият кўрсатган. 2010-2013 йилларда педагогика факультети декани, 2013 йилданбуён педагогика кафедраси доценти, 2015 йилдан педагогика факультети декани лавозимида фаолият олиб бормоқда. 40 дан ортиқ илмий мақолалар чоп эттирган, 1 та ўқув қўлланма, 3 та ўқув-услубий қўлланмалар муаллифидир. Педагогик фаолиятида олиб борган ишларининг самараси сифатида «Ўзбекистон Мустақиллигининг 15 йиллиги ва 20 йиллиги» кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

Шавкат Адилович ЭШМЕТОВ психология фанлари номзоди 1967 йил 1 февралда Қозоғистон Республикаси Чимкент вилояти Туркистон шаҳрида таввалуд топган. 1974-1984 йилларда Туркистон шаҳридаги 19-сонли ўрта мактабда ўқиган. Шу йилда Фарғона педагогика институти 1-курс талабаси бўлиб ўқишга қабул қилинди.1985-1987 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган. 1988-1989  йилларда Фарғона шаҳар 10-ўрта умумтаълим мактаби ўқитувчиси бўлиб ишлади. 1989-1990 йилларда эса Фарғона шаҳар 12-ўрта умумтаълим мактаби ўқитувчиси бўлиб фаолият юритган. 1990 йилда Фарғона шаҳар халқ таълими бўлими ўқитувчилар уйи директори бўлиб фаолият юритган. 1991-1994 йилларда Фарғона давлат университети кичик илмий ходими лавозимида ишлаган. 1994-2002 йилга қадар Фарғона давлат университети талабалар касаба уюшма қўмитаси раиси, 2002-2007 йилларда Фарғона давлат университети маьнавият ва маърифат бўлими  бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган. 2007-2009 йилларда Фарғона давлат университети педагогика факультети декани лавозимида ишлаган.

Одил Турсинович НАЗИРОВ педагогика фанлари номзоди 1960 йил 29 августда Фарғона тумани Аввал қишлоғида таваллуд топган. 1978-1982 йилларда Фарғона давлат педагогика институти жисмоний тарбия факультетида таҳсил олган. Ўз иш фаолиятини 1982 йилда Фарғона тумани 45-мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси вазифасида бошлаган. 1983-1985 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган. 1983 йилдан Фарғона давлат педагогика институти спорт ўйинлари кафедрасида ўқитувчи вазифасида фаолият олиб борган. 1987-1992 йилларда Бутуниттифоқ жисмоний тарбия илмий текшириш институти аспиранти. 1992 йилдан бошлаб жисмоний тарбия факультети декан ўринбосари вазифасида фаолиятини давом эттирди. 1999 йилдан бошлаб спорт ўйинлари кафедраси мудири, 2000-2003 йилларда жисмоний тарбия факультети декани вазифасида ишлади. 2003 йилдан Фарғона Олимпия заҳиралари коллежи директори этиб тайинланди. 2003-2007 йилларда  Фарғона олимпия заҳиралари мактаби директори бўлиб ишлади. 2007-2011 йилгача Фарғона вилояти ҳокимлигида маданият ва спорт ишлари бўйича мутахассис бўлиб иш олиб борди. 2011 йилдан буён Фарғона вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти жисмоний тарбия, санъат ва меҳнат таълими кафедраси мудири бўлиб фаолият юритмоқда.

Саминжон ИСРОИЛЖОНОВ Биология фанлари номзоди, доцент1944 йил 26 декабрда Фарғона вилояти Бағдод туманида таваллуд топган. 1965 йили Фарғона давлат педагогика институти табииёт факультетини биология-кимё мутахассислиги бўйича битирган ва 1965-1967 йиллари Симферополь шаҳрида ҳарбий билим юртида офицерлар курсини битирган. 1967-1969 йиллари Фарғона давлат педагогика институти одам ва ҳайвонлар физиологияси кафедрасида ўқитувчи бўлиб ишлаган. 1969-1976 йиллари Санкт-Петербург шаҳридаги Бутуниттифоқ қишлоқ хўжалик ҳайвонлар генетикаси институтининг олий нерв фаолияти ва лактация физиологияси лабораториясида дастлаб шогирд-тадқиқотчи, аспирант, катта лаборант, илмий ходим лавозимларида ишлаган. 1976 йили Эстония Қишлоқ хўжалик ҳайвонлари академиясининг Чорвачилик ва ветеринария институтида Россияда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор Э.П.Какорина раҳбарлигида «Шартли ва шартсиз рефлексларнинг сут безининг мотор функциясини стимуллаш ва тормозлаш жараёнларининг ўзаро таъсири» мавзусида 03.00.13 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси мутахассислиги бўйича номзодлик диссертациясини ёқлаган. 1976-1981 йиллари Тошкент қишлоқ хўжалик институтининг Фарғона филиалида дастлаб ўқитувчи, 1981 йилдан доцент вазифасида ишлаган. 1984-1996 йиллари Фарғона давлат университетида одам ва ҳайвонлар физиология кафедрасининг доценти, университет «Истеъдод» илмий-текшириш лабораториясида тестларни ечиш пайтида ўқувчиларнинг ақлий чарчаш даражасининг асосланишида психофизиолог сифатида иштирок этган. 1998-2004 йиллари университетининг психология кафедрасида доцент ҳамда кафедра мудири лавозимида, 2000-2004 йиллари одам ва ҳайвонлар физиологияси кафедраси мудири, 2004-2014 йилларда кафедра зоология кафедрасига қўшилгандан сўнг кафедрада доцент лавозимида фаолият олиб борган. 2013 йилдан жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия назарияси ва услубиёти кафедрасида доцент лавозимида ишламоқда. У ўзининг илмий педагогик фаолиятида 100 дан ортиқ илмий ва амалий мақолалар, 20 дан ортиқ ўқув қўлланмалари ва одам ва ҳайвонлар физиологияси магистрлари учун бир неча маъруза матнлари чоп эттирган. С.Исроилжонов «Шавкатли меҳнати учун» медали ва «Ўзбекистон Мустақиллигининг 15 йиллиги» кўкрак нишони, давлат мукофотлари билан тақдирланган.

Владимир Григорьевич КИМ педагогика фанлари номзоди, доцент1952 йил 21 июлда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида таваллуд топган. 1959 йилда Марғилон шаҳридаги 18-ўрта мактабнинг 1-синфига ўқишга кириб, 1969 йили тамомлаган. 1969 йили Фарғона давлат педагогика институти жисмоний тарбия факультетига ўқишга кириб, 1973 йили битирган. В.Г.Ким ўқувчилик ва талабалик йилларда спортнинг баскетбол тури билан шуғулланиб, шаҳар, вилоят ва республика миқёсида ўтказилган мусобақаларида терма жамоа таркибида асосий ўйинчилар қаторида ўйнаган. Институтни битиргандан сўнг 1973-1982 йилларда Марғилон тиббий билим юртида ўқитувчи, 1982-2011 йилларда жисмоний тарбия кафедраси мудири лавозимида ишлади. В.Ким ўқув-педагогик фаолиятидан ажралмаган ҳолда Москва шаҳар ВНИИФБ илмий текшириш институтида профессор Ш.Х.Ханкельдиев раҳбарлигида илмий-тадқиқот ишларни олиб бориб, 1990 йилда «Содержание физического воспитания учащихся ССУЗ, проживающих в регионах c жарким климатом» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Меҳнат фаолияти давомида коллежда спорт ўқув базасини яхшилаш, ўқувчилар ўртасида жисмоний маданиятни, соғлом турмушини ташкиллаш ва тарғибот қилиш борасида катта ишларни амалга оширди. 2011 йилда ўз касбининг етук мутахассиси сифатида Фарғона давлат университети жисмоний тарбия назарияси ва услубиёти кафедраси катта ўқитувчиси лавозимига ишга таклиф қилинди. Республика илмий анжуманларида 15 дан ортиқ илмий мақолалар ва 3 та услубий қўлланмалари чоп этилган.

Шавкат Жўраевич ЖЎРАЕВ (1954-2016) Катта ўқитувчи 1954 йил 19 ноябрда Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, Тўраобод қишлоғида таваллуд топган. 1962 йили Андижон вилояти, Хўжаобод туманидаги 3 ўрта мактабни 1 синфига ўқишга кириб, 1972 йилда ушбу мактабни тамомлаган. 1973-1975 йилларда ҳарбий хизматни ўтагач, 1975-1979 йилларда Фарғона Давлатпедагогика институтининг жисмоний тарбия факультетини тамомлаган. 1979 йилнинг сентябр ойида жисмоний тарбия назарияси ва методикаси кафедрасига ўқитувчи, 1985 йилдан катта ўқитувчи, 1997-2000 йилларда жисмоний тарбия факультети деканининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб, ўқув, таълим-тарбия ишларини янада такомиллаштириш борасида фаол ишларни олиб борди. Ш.Ж.Жўраев кафедра, факультет ва олийгоҳда олиб борилаётган ўқув, таълим-тарбия борасида талабаларга намуна кўрсатиб келган. У томонидан “Ҳаракатли ўйинлар” умумтаълим мактаб ўқувчилари учун, “Умумривожлантирувчи машқлар таснифи”, “Касб-ҳунар коллежларида гимнастика” ўқув-қўлланмалар ва 10 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифидир.Ш.Ж.Жўраев умрининг охирига қадар жисмоний маданият назарияси ва методикаси кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида ишлади.

ЭРГАШ БУРАНОВИЧ БУРАНОВ (1927-2010) Катта Ўқитувчи Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида таваллуд топган. У Москва жисмоний маданият институтини 1952 йилда тамомлагандан сўнг Фарғона давлат педагогика институтининг жисмоний тарбия кафедрасига йўлланма билан ишга юборилган. У 1963 йилларда Гимнастика ва жисмоний тарбия назарияси кафедрасида факультет талабаларига гимнастикадан дарс бера бошлаган. Э.Буранов гимнастика бўйича етук ва маҳоратли ўқитувчи сифатида жисмоний тарбия факультети ва олийгоҳ талабалари ўртасида гимнастика спортини ривожланишига катта ҳисса қўшган. Э.Б.Буранов ўқитувчилар ва талабалар ўртасида илмий ишлар, тўгараклар ташкил қилишда намунали ишларни олиб борган. Оилавий шароити муносабати билан 1969 йилда Тошкентга кетиб Сирдарё олий даргоҳида дарс берган. Э.Б.Буранов 2010 йилда 83 ёшида  вафот этган.

БОРИС АНДРЕЕВИЧ  ШУТЕМОВ (1930-2003) Катта Ўқитувчи1930 йил 8 июнда Тошкент шаҳрида таввалуд топган. Ўқувчилик йилларида болалар спорт гимнастика мактабида гимнастика билан шуғулланиб шаҳар, вилоят мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаган. У 1950-1954 йиллари Санк-Петербург шаҳридаги Герцен номидаги педагогика институтининг жисмоний маданият факультетини тамомлаган. Талабалик йилларида гимнастика спорт туридан спорт усталигига номзодлик нормативини бажарган. 1955-1956 йиллари Тошкент шаҳрида жисмоний тарбия гимназиясида мураббийлик қилган. Б.А.Шутемов моҳир гимнастика мураббийи сифатида 1956 йилда Фарғона педагогика институтининг жисмоний тарбия факультетига ўқитувчиликка таклиф этилади, 1974 йилгача талаба-ёшларга спортнинг нуфузли тури бўлган гимнастикадан ўқув машғулотлари ва дарсдан ташқари спорт тўгарак ишларини олиб боради. И.Назаров моҳир ўқитувчи, спорт мураббийи сифатида меҳрибон, талабчанлиги билан ҳамкасблари ва талабалар ўртасида ҳурматга сазовор бўлган устозлардан бири эди.И.Назаров 2003 йилда 73 ёшида вафот этган.

ЛЮДМИЛА ГЕРГИНОВНА ХОЛМАТОВА (1931-2014) Катта ўқитувчи 1931 йилда Россия Федерациясининг Тюмень вилоятида таваллуд топган. Краснодар давлат Жисмоний маданият институтини 1953 йилда тамомлаган ва йўлланма билан Фарғона давлат педагогика институтининг жисмоний тарбия кафедрасига ўқитувчилик лавозимига ишга келади. 1954 йилда Олийгоҳ қошида янги очилган, жисмоний тарбия ва спорт бўлимида катта ўқитувчилик лавозимига ишга ўтказилади.Л.Холматова кейинчалик ташкил топган Жисмоний тарбия факультетида етакчи ўқитувчи сифатида ёш мутахассисларни тайёрлашда катта ишларни амалга оширган.Л.Холматова 1993 йилда нафақага чиққан.У узоқ йиллар факультетни хотин-қизлар қўмитаси раиси, кундузги ва сиртқи бўлимида декан муовини сифатида ўқув, таълим ва спорт томонларини яхшилаш борасида фаол меҳнат қилган. Моҳир педагог, меҳрибон устоз ҳамкасблари ва талабалар ўртасида ҳурмат эътиборга сазовор бўлган Л. Г. Холматова 2014 йилда 83 ёшида вафот этди.

ВИКТОР ФЁДРОВИЧ БОРОДОШЕНКО 1935-1990) Катта ўқитувчи 1935 йил 16 ноябрда Фарғона шаҳрида таваллуд топган. Фарғона шаҳридаги 4-ўрта мактабни 1952 йили тамомлаб қурувчи бўлиб ишлаш билан бирга сузиш, оғир атлетика спорт турларидан шаҳар, вилоят мусобақаларида қатнашиб яхши натижаларга эришган. 1954 йили Фарғона давлат педагогика институтининг жисмоний тарбия факультетига ўқишга кириб, 1958 йилда муваффақиятли тамомлагандан сўнг жисмоний тарбия ва спорт кафедрасига ўқитувчиликка ишга қолдирилган. В.Ф.Бородошенко 1960-1990 йилларда талаба-ёшлар “Буревестник” спорт жамиятида раислик лавозимида, олийгоҳда спорт ишларини ривожлантиришда катта ишларни амалга оширган. Талаба-ёшларга сузиш спорт тури бўйича амалий-назарий билимларни бериб, уларни сузиш спортига бўлган қизиқишини оширишда моҳир ўқитувчи, мураббий сифатида фаол меҳнат қилган. 1980 йили талаба-ёшлар ўртасида таълим-тарбия ва спорт ишларини оммалаштирганлиги учун “Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси” унвони билан мукофотланган. В.Ф.Бородошенко 1990 йилда 55 ёшида вафот этган.

ГЕННАДИЙ МИХАЙЛОВИЧ ГАДАЧЬЯНС (1937-2005) Катта ўқитувчи 1937 йили 26 июлда Фарғона шаҳрида тавваллуд топган. 1956 йили Фарғона шаҳридаги 10- мактабни тугатган.1956 йилда Фарғона давлат педагогика институтининг жисмоний тарбия ва спорт факультетига ўқишга кириб, 1960 йилда олийгоҳни тамомлаб, шаҳардаги 2-сонли мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси лавозимида ишлаган. У спортнинг оғир атлетика ва сузиш турларидан бир неча маротаба шаҳар, вилоят ғолиби бўлган. 1961-1963 йиллари ҳарбий хизматни ўтаган. Г.М.Гадачьянс ҳарбий хизматдан сўнг меҳнат фаолиятини ўзи таҳсил олган олийгоҳда гимнастика ва жисмоний тарбия назарияси кафедрасида ўқитувчи, 1968 йилдан катта ўқитувчи сифатида талаба-ёшларга сузишдан маъруза ва амалий машғулотларни олиб борган. У гуруҳ мураббийи сифатида кафедра ва факультетдаги талабаларга таълим-тарбия беришда моҳир, талабчан ўқитувчи бўлган.Г.М.Гадачьянс 2005 йилда 68 ёшида вафот этган.

ЮРИЙ МАКАРОВИЧ КАСАЧ (1938-2013) Биология фанлари номзоди, доцент 1938 йил 6 февралда Фарғона шаҳрида таваллуд топган. Шаҳардаги 6-умумтаълим мактабини 1955 йилда муваффақиятли тамомлади. Шу йили Тошкент давлат тиббиёт  институтига ўқишга кириб, 1961 йили тамомлади ва врач ихтисослигини олган. Ўз меҳнат фаолиятини 1961 йилда Фарғона вилоят тиббий физкультура диспансерида бош врач лавозимида бошлади. 1966-1969 йиллари Андижон давлат педагогика институти аспирантурасида илмий-тадқиқот ишларини олиб борди. 1969 йилда Андижон тиббиёт институтида ассистент, 1971 йилда Фарғона педагогика институти мактаб гигиенаси ва даволаш кафедраси ўқитувчиси, 1972 йилда катта ўқитувчи, кафедра мудири лавозимларида фаолият олиб борган. Ю.М.Касач 1975 йилда «Реактивность организма у лиц с нормальном и низким артериальным давленим в условиях климата Ферганской долины» мавзусида биология фанлари номзодлиги учун диссертация ҳимоя қилди. 1981 йили доцент унвонига сазовор бўлди.У тиббий билимларини жисмоний тарбия ва спорт йўналишида янада такомиллаштириш мақсадида 1977 йили жисмоний тарбия факультети сиртқи бўлимига ўқишга кириб, 1982 йилда жисмоний маданият ўқитувчиси ихтисослигини олишга муваффақ бўлди. 1980-1992 йилларда фуқаролар ҳимояси ва тиббий билимлар кафедраси мудири лавозимида фаол меҳнат қилди. 1993-2013 йиллари жисмоний тарбия назарияси ва услубиёти кафедраси доценти лавозимида «Жисмоний маданиятнинг тиббиёт асослари», «Жисмоний тарбия гигиенаси», «Жисмоний маданият асослари» фанларидан маъруза ва амалий машғулотлар олиб борди. 10 дан ортиқ услубий қўлланма, 40 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи Ю.Касач 2013 йил 4 июнда вафот этган.

НУРМУҲАММАД ХОЛМАТОВИЧ ХОЛМАТОВ (1948-2000) Катта ўқитувчи 1948 йил 29 мартда Фарғона вилояти Фарғона тумани Ёрмозор қишлоғида таваллуд топган.1953 йили Ёрмозордаги 30-сонли мактабига 1-синфга ўқишга кириб, 1966 йилда тамомлади. У 1967 йилда Тошкент давлат жисмоний тарбия институтига ўқишга кириб, 1971 йилда муваффақиятли тамомлади. У спортнинг гимнастика тури бўйича олийгоҳда талабалар ўртасида ўтказилган мусобақаларда яхши гимнастикачи эканлиги билан ажралиб турар эди. Х.Н.Холматов олийгоҳни тамомлагандан сўнг йўлланма билан Марғилон шаҳридаги болалар ва ўсмирлар гимнастика спорт мактабида спорт мураббийи лавозимида ёшларга гимнастика сирларини ўргатди. 1974 йили Фарғона давлат педагогика институтининг жисмоний тарбия факультетини жисмоний тарбия назарияси ва гимнастика кафедрасига ўқитувчилик лавозимига ишга таклиф қилинди.1983 йили катта ўқитувчи лавозимида кафедра ва факультет миқёсидаги ўқув, таълим-тарбия ва спорт ишларини ташкиллаш борасида фаол иш олиб борди. У узоқ йиллар Шоҳимардоннинг Ёрдон қишлоғида жойлашган олийгоҳ соғломлаштириш спорт масканида спорт мураббийи сифатида фаолият юритди. Х.Н.Холматов 1992 йилда Фарғона вилоят ўқитувчилар малакасини ошириш институтида катта методист лавозимида умрининг охиригача фаол меҳнат қилган моҳир педагог, спорт мураббийи эканлиги билан танилган инсон эди.Х.Н.Холматов 2000 йил 7 январда вафот этган.

ИБОДАТ ДЖАЛОЛОВНА ДЖАЛОЛОВА (1948-2012) Катта ўқитувчи1948 йил 25 январда Фарғона вилояти Олтиариқ туманида таваллуд топган. 1965 йилда ўрта мактабни тамомлаб, шу йили Фарғона давлат педагогика институтининг жисмоний тарбия ва спорт факультетига ўқишга кирган. Ўқувчилик йилларида спортнинг волейбол тури билан шуғулланган. Ибодатхон олийгоҳ хотин-қизлар терма жамоасида шаҳар, вилоят ва республика мусобақаларида қатнашиб институт шарафини кўп марта ҳимоя қилган. 1969 йилда факультетни муваффақиятли тамомлаган ёш спортчи қиз ўзи таҳсил олган факультетнинг спорт ўйинлари кафедрасига ўқитувчи лавозимига ишга қолдирилади.И.Джалоловна узоқ йиллар факультет, олийгоҳ хотин-қизлар волейбол терма жамоасида қизларга волейбол сирларини ўргатиб, бу соҳада шаҳар, вилоят ва Республика олийгоҳлари ўртасида ўтказилган мусобақаларда совринли ўринларни эгаллашда фаол меҳнат қилади. У узоқ йиллар давомида факультет хотин-қизлар қўмитасида ишлаган ҳамда институт соғломлаштириш ишларида ташкилотчилик, ташаббускорлик кўрсатиб, олийгоҳ факультетлари аёллари ўртасида катта ҳурматга эга бўлади. И.Джалолова бадминтон, волейбол, кейинчалик жисмоний тарбия назарияси ҳамда жисмоний маданият тарихи фанларидан  талаба-ёшларга сабоқ берди. 1979-1982 йиллар Низомий номидаги Тошкент педагогика институтида аспирантурада илмий-тадқиқот ишларини олиб борган.

АРСЕНТИЙ СЕРГЕЕВИЧ МИХЕЕВ катта ўқитувчи1938 йил 3 январь куни Россия Федерацияси Чуваш республикасида таваллуд топган. 1945-1956 йилда  10- синфини тамомлади. 1957-1960 йилларда Тошкент Ҳарбий Округида  хизматда бўлган. Ҳарбий хизматдан сўнг 1960- 1964 йилларда Тошкентдаги  Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия институтига ўқишга кириб, 1964 йилда ўқишни тамомлагандан сўнг, Халқ таълими вазирлиги йўлланмаси билан Фарғона давлат педагогика институтининг Жисмоний тарбия факультетига ўқишга юборилади.        У илк бор мактаб даврларида, сўнг ҳарбий хизмат йилларида спорт гимнастикаси бўйича шуғулланиб, турли мусобақаларда иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллашга муваффақ бўлди. А.С.Михеев 1964- йилда Рига шаҳрида бўлиб ўтган собиқ Иттифоқ талабалари ўртасида ўтказилган спорт мусабоқасида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этди. А.С.Михеев педагогик иш фаолияти давомида бир неча марта гуруҳ мураббийи, шунингдек, узоқ йиллар спорт гимнастикаси бўйича Олийгоҳ ҳамда Фарғона вилоят жамоасида катта мураббий лавозимидаги фаолияти даврида унинг шогирдлари шаҳар, вилоят, республика ва собиқ Иттифоқ мусобақаларида  фахрли ўринларни эгаллаган. У моҳир педагог ва спорт мураббийи сифатида мусобақаларни ташкиллаш, ўтказиш ва ҳакамлик қилиш борасида намунали ишларни амалга оширган. У факультет, университет миқёсидаги жамоат ишларида,яъни университет соғломлаштириш спорт лагерида профессор-ўқитувчилар ва талабаларни дам олишини ташкиллашда, шунингдек, касаба уюшмасидаги фаолияти мақтовга сазовордир. Унинг кўплаб мақола, услубий қўлланмалар, тезислари чоп этилган, ўнлаб спортчи мутахассислар тайёрлаган,  бир неча бор фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган. 1970-1984- йиллар давомида спорт гимнастикаси бўйича Фарғона вилоят терма жамоаси мураббийи бўлиб фаолият кўрсатди.1998- йилдан буён мехнат фахрийси.

РАЙИМ МАМАЖОНОВИЧ  МАМАДЖОНОВ 1939 йил 10 августда Фарғона вилояти Тошлоқ туманида таваллуд топди. У 1947 йилда шу қишлоқдаги етти йиллик ўқишга кирди. Мактабни еттинчи синифини тамомлаб сўнг 1955 йилда  «Заркент» қишлоғидаги А.Навоий номли № 2 ўрта мактабга 8 синфига ўқишга кириб, 1958 йилда 10 синфини муваффақиятли тамомлади. 1958 йилда ҳарбий хизматга чақирилиб, 1962 йилгача Россиянинг Владивосток шаҳрида Ҳарбий денгиз Флоти сафида хизмат қилди. 1963-1967 йилларда Фарғона Давлат педагогикаинститутининг жисмоний тарбия факультетини имтиёзли тамомлади. Факультетда ўқиган даврда Спорт гимнастикаси биланшуғулланиб I -спорт разрядига эга бўлди.Институтда ўтказиладиган илмий-амалийконференцияларда ўз илмий марузаси билан қатнашди.Унинг бир неча услубий қўлланмаси ва тавсияномаларинифакультет талабалари ўқув жараёнларида фойдаланибкелмоқдалар.Мамаджонов P.M. 1975 йилдан 1993 йилгача факультетдасиртқи ва кундузги бўлим декан ўринбосари бўлиб фаолияткўрсатди. Ҳозирги кунда устоз кексалик гаштини сурмоқдалар.

БОТИР РАХМОНОВИЧ ХАЙДАРОВ 1946 йил 10 февралда Фарғона вилоятининг Данғара туманида таваллуд топган.1961  йилда мактабни тамомлаб, 1963  йилда Фарғона Давлат институти Жисмоний тарбия факультетининг 1 курсига ўқишга қабул қилинди. Талабалик йилларида факультетда ўтказилган спорт мусобақаларида ва ташкилий ишларда фаол қатнашди. Талабалик йилларида спортнинг  гимнастика тури бўйича мунтазам шуғулланиб, I-спорт разряди нормаларини бажарди. Шаҳарлараро, институт миқёсида ўтказилган мусобақаларда қатнашиб II-III ўринларни соҳиби бўлган. 1967 йилда жисмоний тарбия факультетининг имтиёзли тамомлаб, шу институтнинг факультетлараро жисмоний тарбия кафедрасига ўқитувчи лавозимига ишга олиб қолинди. Шу йилнинг декабр ойида ҳарбий ҳизматга чақирилиб, хизматни Волгоград, сўнгра Астрахан шаҳарларида ўтади. 1968 йил декабрда  ўзи ишлаган кафедрада иш фаолиятини бошлади. Иш фаолияти даврида институтининг касаба уюшмаси раисининг ўринбосари, сўнгра раиси лавозими фаолиятида олийгоҳ профессор – ўқитувчиларнинг соғломлаштириш, даволаш бўйича самарали  ишларни амалга оширди. Кўп йиллар институтининг олийгоҳ қошидаги Ёрдон қишлоғида талабалар дам олиш маскани бўлмиш «Геркулес» лагерида раҳбарлик лавозимида ишлаб, намунали ишларни амалга оширди. 1982 йили факультетлараро жисмоний тарбия кафедраси катта ўқитувчиси 1982 – 2012 йилгача жисмоний тарбия назарияси ва услубиёти кафедраси катта ўқитувчи лавозимларида ишлаб, ўқув, таълим – тарбия, спорт ишлари  бўйича самарали  фаолият олиб борди.. Ҳозирда устоз Б.Р.Хайдаров кексалик гаштини сурмоқдалар.

НЕЪМАТ МАМАЖОНОВИЧ МАМАЖОНОВпедагогика фанлари номзоди, доцент 1948 йил 10 февралда Бағдод туманида таваллуд топган. 1965 йили тумандаги 1-ўрта мактабни тамомлаган. 1969 йилда жисмоний тарбия факультетини тамомлаб, Қўқон шаҳридаги ўрта мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаган. Ҳарбий хизматни тамомлаб келгандан кейин 1971 йилдан ФДПИ факультетлараро жисмоний тарбия кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишлай бошлади. 1972-1974 йилларда Қозоғистондаги жисмоний тарбия ва спорт институтида илмий тадқиқотчи бўлди. 1977 йилдан Москвадаги жисмоний тарбия илмий-тадқиқот институтининг аспиранти бўлди ва 1982 йили шу институтнинг Илмий Кенгашида номзодлик диссертациясини ёқлади. 1979 йилдан бошлаб жисмоний тарбия назарияси ва гимнастика кафедрасида ўқитувчи, катта ўқитувчи, доцент ва кафедра мудири лавозимларида ишлади. 1996 йилдан бошлаб Фарғона вилоят ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтининг педагогика ва психология кафедрасида доцент, 2001 йилдан шу институтнинг жисмоний тарбия, санъат ва меҳнат таълими кафедраси мудири ҳамда ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор лавозимларида фаолият юритган. Ҳозирги кунда нафақада.
Н.Мамажонов 40 дан ортиқ илмий мақола, рисола ва услубий қўлланмалар муаллифидир.

МУНИРА САЛИХОВНА ХАЗААҲМЕДОВА педагогика фанлари номзоди, доцент1950 йил 2 ноябрда Наманган вилояти Косонсой туманида таваллуд топган. 1958 йилда оилавий шароитига кўра Фарғона шаҳрига келган ва 3-ўрта мактабнинг 1-синфига кириб, 1968 йилда аъло баҳолар билан тамомлаган. Ёшлигидан спортнинг гимнастика тури билан шуғулланган. М.Хазааҳмедова 1969 йилда Фарғона давлат педагогика институти жисмоний тарбия факультетига ўқишга кирди ва 1973 йилда муваффақиятли тугатди. Икки йил йўлланма асосида Олтиариқ туманида жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлади. Профессор Х.Ханкельдиев илмий раҳбарлигида «Особенности методики физического воспитания дошкольников проживающих в условиях жаркого климата» мавзусида 1991 йили номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, педагогика фанлари номзоди илмий унвонини олди. М.Хазааҳмедова 1993 йилда кафедра мудири, 1996 йили кафедра доценти лавозимида ишлаган. 20 дан ортиқ илмий мақолалари ва 2 та услубий қўлланмаси нашр қилинган.

ЮРИЙ ХАРИТОНОВИЧ БУРНАШЕВ спорт устаси,  республика тоифасидаги ҳакам 1934 йилда Фарғона вилоятини Боғдод туманида таваллуд топган. Ўрта мактабни тамомлагандан сўнг Фарғона давлат педагогика институтида 1954 йилда очилган Жисмоний тарбия ва спорт бўлимига ўқишга кирган. У мактабда ўқиб юрган кезларида футбол ва волейбол спорт турлари билан шуғулланиб туман, вилоят мусобақаларида иштирок этиб иқтидорли спортчи бўлган. У талабалик йилларида “Буравестник” футбол жамоасининг асосий ўйинчилардан бўлиб тўп сурган, сўнг “Нефтчи” жамоасини ташкил топишида курсдошлари М.И.Ибрагимов, Г.Велинков билан катта спорт маҳоратини кўрсатган. Ю.Х.Бурнашев 1958 йили олийгоҳни муваффақиятли тамомлагандан сўнг ўзи билим олган факультетда ўқитувчилик лавозимига ишга қолдирилади. У моҳир спортчи, ўқитувчи сифатида талабаларга футбол дарсини ўтиш билан бирга, олийгоҳ терма жамоасида катта мураббий лавозимида фаол меҳнат қилиб шаҳар, вилоят, республика миқёсида танилган моҳир футболчи ва мураббий сифатида танилди. Ю.Х.Бурнашев 1967 йили футбол бўйича республика тоифасидаги ҳакам унвонига сазовор бўлди. У узоқ йиллари вилоят ва Республикамизда футбол бўйича ҳакамлар тайёрлашда амалий-назарий семинар ва конференциялар ташкиллаш ва ўтказишда намунали ишлар олиб бориб Республикамизда футболнинг ривожланишига катта ҳисса қўшди. Ю.Х.Бурнашев 1962 йилда факультет қошида очилган сиртқи бўлимда ўқув ишлари бўйича декан муовини вазифасида фаол меҳнат қилди. Унинг талабаларга таълим-тарбия ва спорт сирларини ўргатишда талабчан, меҳрибон, мураббий сифатлари билан танилган.Ҳозирда меҳнат ва кексалик гаштини суриб юрибди.

ЮРА ОРЛЕНОВИЧ СКЛЯР Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт мураббийи, доцент 1936 йилда Фарғона шаҳрида таваллуд топган. У шаҳридаги 6-ўрта мактабни 1956 йили тамомлаб, шу йили Фарғона давлат педагогика институтининг жисмоний тарбия ва спорт факультетига ўқишга кириб 1961 йили муваффақиятли тамомлаган. Ёш мутахассис ва енгил атлетика  бўйича вилоят, республика чемпиони сифатида олийгоҳимизнинг факультетлараро жисмоний тарбия кафедрасига ўқитувчи ва спорт мураббийи этиб ишга қолдирилади. Ю.О.Скляр шаҳар ва вилоятимизда енгил атлетика спорт турлари бўйича ўз мактабини яратган ўқитувчи ва спорт мураббийи ҳисобланади. У тарбиялаган Ю.П.Самсонов, А.П.Стопоненко, А.Қ.Салимов, Юсупов ва бошқалар республика, Собиқ Иттифоқ ғолиблари ҳисобланади. Ю.О.Скляр мутахассис спортчилар тайёрлашдаги хизматлари учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт мураббийи унвони берилган спорт мураббийларидан ҳисобланади.Ҳозирда устоз Москва вилояти Ливитский шаҳрида кексалик роҳатини суриб юрибди.

БУРХОНОВА ҲАБИБАХОН БУРХОНОВНА Ҳабибахон Бурхонова 1936 йил 5 июнда Фарғона вилояти Фарғона туманининг Оқариқ қишлоғида таваллуд топган. 1956 йилда 5- Чкалов номидаги ўрта мактабни тамомлаб, шу йили  Фарғона давлат педагогика институтининг жисмоний тарбия ва спорт факультетига ўқишга кирган. 1959 йили муваффақиятли битирди. Ҳабибахон Бурхонова шу йиллари ўзбек хотин-қизлари ўртасида биринчилар қатори  жисмоний тарбия йўналишига ўқишга кирган қизлардан эди. Ҳабибахон Бурхоновна олийгоҳда талабалик йилларида ҳам ўқиш билан биргаликда спорт турларидан олийгоҳ, шаҳар ва вилоят мусобақаларида фаол иштирок этиб яхши муваффақиятларга эришган шу сабабли 1959 йили ёш мутахассис сифатида Фарғона педагогика институтининг факультетлараро жисмоний тарбия кафедрасига ишга қолдирилди. Ёш ўқитувчи мутахассис сифатида устоз-мураббийлар В.Д.Василов, И.Б.Громов, А.Осипов ва Брадошенколардан сабоқ олиб ўзини педагогика ва спорт маҳоратини ошириб борди ва уларни илк сўзларидан доимо эслайди. Ҳабибахон Бурхонова 1956 йилдан 2003 йилга қадар ўзи таълим олган олийгоҳда талаба ёшларга жисмоний тарбия машғулотлар жараёнида уларни соғлом, маънавий баркамол, жисмонан етук мутахассислар тайёрлашда фаол меҳнат қилди. Аёл ўқитувчи, мураббий, она сифатида олийгоҳда ёшлар ўртасида айниқса қизлар ўртасида ҳар хил оммавий соғломлаштириш спорт тадбирлари ва мусобақаларини ўтказишда жонбозлик кўрсатиб, жамоат ишларини олиб борди. Ҳабибахон Бурхонова умр йўлдоши Фарҳоджон Пўлатов (оҳиратлари обод бўлсин) биргаликда тўрт нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказди, шулардан икки ўғли ва бир қизи она изидан бориб, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мутахассис, ҳозирги кунда ёшларга таълим бермоқдалар. Ҳабибахон Бурхонова ҳозирги кунда меҳнат гаштини, роҳатини кўриб келмоқда.

РАЪНОХОН СОДИҚОВНА ЮЛДАШЕВА спорт устаси, республика тоифасидаги ҳакам 1942 йилда Фарғона вилояти Қува туманида таваллуд топган. 1960 йили Фарғона шаҳридаги 5-ўрта мактабни тамомлагач, Фарғона давлат педагогика институти Жисмоний тарбия ва спорт факультетига ўқишга кирди. Мазкур Олийгоҳни тугатгач, ўзи сабоқ олган институтнинг факультетлараро Жисмоний тарбия кафедрасида даставвал ўқитувчи, сўнгра катта ўқитувчи лавозимида фаолият кўрсатиб, 1997 йилда нафақага чиқди.Р.С.Юлдашева 7-синфда ўқиб юрган пайтларида устози Н.Т.Руденко раҳбарлигида велосипед спорти бўйича шуғулланган. Талабалик даврида севимли спорт тури билан мунтазам шуғулланиб, «спорт усталигига номзод», сўнгра «спорт устаси» унвонига эга бўлган. 1958-1962 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси терма жамоаси таркибида Ўрта Осиё ва собиқ Иттифоқ мусобақаларида мунтазам иштирок этган. Шунингдек, Москва, Ленинград, Кишинёв, Рига, Олма ота шаҳарларида ўтказилган мусобақаларда иштирок этиб, Ўрта Осиё рекордини ўрнатишга муваффақ бўлган. Р.Юлдашева ғолиблик шоҳсупасини 7 йил мобайнида сақлаб келган.

ВЛАДИСЛАВ ИВАНОВИЧ КЛАЧКОВ1940 йилда Фарғона шаҳрида таваллуд топган. У шаҳардаги 9-сонли умумтаълим мактабни тамомлаган. Ўқувчилик йилларида спортни волейбол тури билан шуғулланиб, мактаб, шаҳар, ўқувчилар волейбол терма жамоасида асосий ўйинчилардан ҳисобланган.  Шаҳар, вилоят, мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган волейбол спорт тури мусобақаларида иштирок этиб иқтидорли спортчи сифатида танилган спортчи ўйинчилардан эди. В.И.Клачков 1958-1960 йиллари Фарғона шаҳридаги ҳарбий қисмда хизматда бўлиб Туркистон ҳарбий округи волейбол терма жамоасида асосий ўйинчилар сифатида яхши маҳоратли харбий спортчилардан бўлган. Уни спортга бўлган қизиқиши 1964 йили Мирзо Улуғбек номидаги Фарғона давлат педагогика институтинининг жисмоний тарбия ва спорт факультетига ўқишга кириб 1967 йили муваффақиятли тамомлаб, шаҳардаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спорт мураббийси бўлиб ишлади. 1970  йилдан ўзи таълим олган Олийгоҳнинг факультетлараро Жисмоний тарбия кафедрасида ўқитувчи 1972-2003 йилларда катта ўқитувчи лавозимида ишлади. В. И. Клачков шу ўтган давр ичида Олийгоҳ ва шаҳар хотин-қизлар волейбол терма жамоасида катта мураббий сифатида фаолият кўрсатиб шаҳар, вилоят ва республика ва собиқ Иттифоқ спорт мусобақаларида етакчи ўринни олишда катта хизмат қилди. У мураббийлигидаги хотин-қизлар волейболчилари 1971-1981 йилларда собиқ иттифоқ олийгоҳлар “Буравестник” спорт жамоалари ўртасида ўтказилган мусобақаларда совриндор ўринларни эгаллашга сазовор бўлган. Клачков мураббийлигида хотин-қизлар терма жамоаси республика педагогика Олийгоҳ талабалар ўртасида ўтказилган мусобақаларда 3карра чемпион бўлди.

ПАВЕЛ ИВАНОВИЧ АГАПОВ спорт устаси, республика тоифасидаги ҳакам 1948 йил 8 январда Фарғона шаҳрида таваллуд топган. Шаҳардаги 9-ўрта мактабни тамомлаб, 1965-1969йилларда Фарғона давлат педагогика институти Жисмоний тарбия ва спорт факультетини  муваффақиятли тамомлаган, сўнг факультетлараро Жисмоний тарбия кафедрасида ўқитувчилик лавозимига ишга қолдирилди.П.И.Агапов мактабда, кейинчалик Олийгоҳда ўқиб юрган кезарида юнон-рум кураши бўйича спорт устаси, сўнг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий В.И.Квакуша раҳбарлигида шуғулланиб, 1963 йили спорт устаси нормативини бажарди. У шаҳар, вилоят, республика ва собиқ Иттифоқ спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб, бир неча маротаба чемпионликка сазовор бўлган.1964-1970 йиллари Фарғона шаҳридаги спорт ҳарбий қисмида хизматни ўтаган. Ўқув, спорт, таълим-тарбия ишларидаги фаол иштироки учун 1975 йили катта ўқитувчи лавозимига ўтказилди. 1987 йилда юнон-рум кураши бўйича етук мутахассис сифатида факультетлараро кафедрасидан спорт кафедрасига жисмоний тарбия ва ўқув-спорт машғулотлари олиб бориш учун катта ўқитувчилик лавозимига ўтказилади.П.И.Агапов кураш бўйича 20 дан ортиқ спорт устаси, 25 дан зиёд спорт усталигига номзодларни тайёрлади.

ГЕННАДИЙ ВИТАЛЬЕВИЧ КЛИНКОВ 1946 йил 13 августда Кемерова вилоятида туғилган. 1963 йил Фарғона шаҳридаги 11-сонли мактабнинг 11-синфини тамомлаган. 1963-1964 йиллари Фарғона шаҳридаги “Нефтчи” жамоасида тўп сурган. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси. 1964 йилдан 1967 йилда харбий хизмат бўлган. 1968 йил Фарғона давлат педагогика институти Жисмоний тарбия факультетига ўқишга кириб 1974 йилда ушбу факультетни сиртқи бўлимини тамомлаган. 1968 – 1970 йилларда “Оқ олтин” Шаҳрихон футбол жамоасида тўп сурган. 1971 йилдан бошлаб 1972 йилгача Фарғона Нефтчи футбол жамоасида тўп сурган. 1972-1977 йиллардан бошлаб Фарғона давлат педагогика институтига катта лаборант бўлиб, 1977 йилда Спорт ўйинлари кафедрасида ўқитувчи, 1985 йили катта ўқитувчи, 1986 йилдан бошлаб факультетлараро Жисмоний тарбия кафедраси катта ўқитувчиси лавозимида ишлади. Ҳозирда нафақада.

НИКОЛАЙ АЛЕКСЕЕВИЧ САЖНОВ 1949 йил 14 февралда Фарғона шаҳрида таваллуд топган. 1966 йили Фарғона шаҳридаги 10-сонли ўрта мактабни тамомлаб шу йили Фарғона давлат педагогика институтининг Жисмоний тарбия ва спорт факультетига ўқишга кирган. 1971 йили Олийгоҳни тамомлагандан сўнг педагогик фаолиятини Фарғона политехника институтининг жисмоний тарбия ўқитувчиси сифатида бошлаган. 1971 – 1972 йиллари ҳарбий хизматни ўтаб 1973 йилгача Фарғона политехника институтида ишлаган. 1973 йилда енгил атлетикадан мутахассис сифатида ФарПИ жисмоний тарбия факультетининг “Спорт” кафедрасига ўқитувчи лавозимига ишга таклиф қилинди. 1977 йилда ўқув, таълим – тарбия ва спорт ишларидаги ютуқларини ҳисобга олиб уни катта ўқитувчи лавозимига ўтказилади. Н.А.Сажнов енгил атлетикадан тўсиқлардан ошиб 400 метрга югуришда биринчи разряд, харбий уч кураш (ўқ отиш, югуриш, граната улоқтириш) бўйича мастерлик нормативини бажарган. У олийгохимиз жисмоний тарбия кафедрасини катта ўқитувчиси, С.Ю.Скляр мураббийлигида кейинчалик, “Спорт” кафедраси катта ўқитувчиси Ю.П.Самсонов мураббийлигида шаҳар, вилоят, Республикада ўтказилган енгил атлетика мусобақалар ғолиби ҳисобланади. Н.А.Сажнов ўқув, таълим – тарбия ишларидан ташқари профессор – ўқитувчиларни ёзги дам олишларини ташкиллаш ва ўтказиш бўйича ФарПИ ва кейинчалик Фарғона давлат педагогика институти “Геркулес” соғломлаштириш, спорт оромгоҳларида қурилиш ишларида фаол иштирок этган ташкилотчилардан бўлган.Ҳозирги кунда устоз Фарғона шаҳрида меҳнат ва спорт фахрийлари қаторида иззат – ҳурматда.

ЮЛДАШ ЭРГАШЕВИЧ СОТВОЛДИЕВ 1947 йил 15 декабр Фарғона шаҳрида таваллуд топган. Фарғона шаҳридаги 11-мактабда бошланғич таълимни олган. 1961 йилда Тошкент шаҳридаги Республика махсус спорт интернат мактабида ўқиган ва енгил атлетика бўйича 1 спорт нормативларини бажарган. Уч хатлаб сакраш бўйича Ўзбекистон чемпиони, собиқ Иттифоқнинг 12 бутун спартакиадасида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этган. 1966 йили Фарғона давлат педагогика институтининг Жисмоний тарбия факультетига ўқишга кириб 1967 йили иккинчи курсида Тошкент давлат физкультура институтида ўқишни давом эттириб, 1970 йили Енгил атлетика тренер-ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлади. 1971-1974 йиллари Енгил атлетикадан спорт мураббийи, 1974-1982 йилларда мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлади. 1982 йилдан Фарғона давлат олийгоҳида спорт ўйинлари кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида енгил атлетикадан дарс бериб келмоқда.  Фарғона шаҳар ҳокимлиги фахрий ёрлиғи билан тақдирланган. Факультетда касаба қўмитаси, маҳаллада ёшлар билан ишлаш комиссияси, факультетда мураббийлар кенгаши раиси сифатида намунали ишларни олиб бормоқда.

АНАТОЛИЙ ПЕТРОВИЧ СТЕПАНЕНКО 1949 йили Фарғона шаҳрида таваллуд топган. У Фарғона шаҳридаги 6- ўрта мактабни тамомлаган. Мактабда ўқиб юрган кезларида Енгил атлетика бўйича ўрта масофага югуриш бўйича шуғулланиб шаҳар ва вилоят мактаб ўқувчилар ўртасида ўтказилган мусобақалар совриндори бўлган. Ўрта мактабни 1964 йилда тамомлаб, шу йили Фарғона давлат педагогика институтининг Жисмоний тарбия факультетига ўқишга кирган. Талабалик  йилларида енгил атлетика спорт тури билан жисмоний тарбия кафедраси катта ўқитувчиси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устаси Ю.А.Склярдан сўнг спорт кафедраси катта ўқитувчиси Ю.П.Самсонов раҳбарлигида шуғулланиб яхши натижалар кўрсатишга сазовор бўлди. У вилоят ва Республика  миқёсидаги мусобақаларда  фаол иштирок этиб бир неча маротаба совриндорлик ўринлари эгаллаган. А.П.Степаненко 1968 йилда факультетни  тамомлаганданг сўнг, спорт кафедрасига ўқитувчилик лавозимига ишга қолдирилди. 1968 йил ноябрдан 1969 йилнинг ноябрь ойигача у Фарғона шаҳрида спорт ҳарбий қисмида  харбий хизматни ўтади ва 1969 йил ноябрдан “Спорт ” кафедрасида ўқитувчилик лавозимида    меҳнат фаолиятини давом эттирди. У талабаларга  енгил атлетика бўйича  назарий ва амалий билимлар бериш билан бирга  спорт машғулотлар ўтказиб, малакавий спортчилар тайёрлашда фидойилик билан меҳнат қилди. 1978 йилдан 1993 йилларгача кафедра катта ўқитувчиси сифатида талаба ёшларга енгил атлетика спорт турини ўргатиш борасида  намунавий ишларни амалга оширди.Моҳир педагог, спорт  мураббийи ҳозирда Москва вилоятининг Луга шаҳрида кексалик  гаштини сурмоқда.

ВАСИЛИЙ ДМИТРИЕВИЧ  ЖОНДЕЦКИЙ (1904-1945)Катта ўқитувчи1904 йил 15 февралда  Великие Луки  шаҳрида таваллуд топган.1933-1937 йилларда  Санк-Петербургдаги  Лесгаф Жисмоний маданият  институтини гимнастика бўйича спорт мураббийи мутахассислиги бўйича тамомлаган. В.Д.Жондецкий  институтни тамомлагандан сўнг 1937 йилда  Фарғона давлат педагогика институтига жисмоний тарбия  ўқитувчиси лавозимига йўлланма билан ишга келади. 1937 йилда институтда талабалар ўртасида  оммавий спорт  ишларини  ташкиллаш ва ўтказиш  ҳамда яхши методист, жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаганлиги туфайли институт раҳбарияти томонидан  аспирантурага тавсия этилган. Иккинчи жаҳон уруши бошланганлиги сабабли  В.Д.Жондецкийнинг кейинги ҳаёти  ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, чунки у заҳирадаги лейтенант  эди.

ВАСИЛИЙ  ЛАВРЕНТЬЕВИЧ ЗВЕРЖХОВСКИЙ (1905-1973)Катта ўқитувчи1905 йил 21 сентябрда Кировоград шаҳрида  туғилган. Харьков жисмоний  маданият  институтини  тамомлаган. Институтни  тамомлаб Кировоград педагогика  институтида ўқитувчи, катта ўқитувчи  бўлиб  ишлаган.  1931 йилда йўлланма билан Фарғона давлат педагогика  институтининг педагогика кафедрасига жисмоний  тарбия  ўқитувчиси лавозимига  ишга юборилган. В.Звержховский институтда  талабаларга жисмоний  тарбиядан дарс берган, талабалар ўртасида  оммавий  спорт тадбирларини  ташкил  қилган, дарсдан  ташқари спорт тўгаракларини ташкил этган мутахассислардан ҳисобланади. Педагогика кафедраси таркибидан жисмоний тарбия  ўқитиш методикаси кафедраси ажралиб  чиққан. 1945 йилдан  бошлаб 1954 йилга  қадар шу кафедра мудири лавозимида  ишлаган. В.Л.Звержховский 1973 йилда 68 ёшида вафот этган.

ПЁТР МИХАЙЛОВИЧ БУЛАХОВ (1913-1962)Катта ўқитувчи1913 йил 1 майда Киев шаҳрида  таваллуд топган. 1934-1940 йилларда  Украина давлат  жисмоний маданият институтида таҳсил олган. Институтни тамомлагандан сўнг 1940 йилда  Фарғона давлат педагогика институтига жисмоний тарбия  ўқитувчиси лавозимига йўлланма билан жўнатилади. 1940-1956 йилларга қадар жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб фаолият олиб боради. Фарғона давлат педагогика институтида  водийда биринчи бўлиб жисмоний тарбия  ва спорт бўлимини  очилишида фаол иштирок этган жонкуяр, фидойи инсонлардан бири саналади.

ВИКТОР АЛЕКСАНДРОВИЧ БОРОДАВЧЕНКО (1928 – 1996)Катта ўқитувчи 1928 йил 1 майда Россия давлатининг Краснодар шаҳрида таваллуд топган. Мактабда ўқиб юрган кезларида баскетбол, волейбол спорт турлари билан шуғулланган иқтидорли ўқувчилардан бўлган. У 1948 йилда Краснодар шаҳридаги Жисмоний маданият ва физкультура институтига ўқишга кириб 1951 йили муваффақиятли тамомлагандан сўнг, ёш мутахассис сифатида Фарғона давлат педагогика институтининг жисмоний тарбия кафедрасига ўқитувчи лавозимига йўлланма билан ишга келади. В.А.Бородавченко Олийгоҳда ва шаҳарда ёшлар ўртасида баскетбол спорт ўйинини ўргатиш ва ривожлантириш борасида хизматлари катта бўлган ўқитувчи-мураббий ҳисобланади. XIX–асрнинг 1950-1970 йилларида баскетбол спорт тури бўйича Олийгоҳ талабалари спорт жамоаси шаҳар, вилоят ва Республика ва собиқ Иттифоқ олийгоҳлари ўртасида етакчи жамоалардан бўлишида устознинг хизмати катта бўлган. Фарғонада баскетболни ривожлантиришда ва шогирдлар тайёрлашда хизматлари юксак бўлган. В.А.Бородавченко маҳоратли спорт мураббийси бўлиш билан бирга шаҳримизда ўтказилган спорт мусобақалари, айниқса, футбол мусобақаларини шарҳловчи -диктор ҳам эди. Моҳир педагог спорт мураббийси В.А.Бородавченко 1996 йилда вафот этган. Унинг ёрқин хотираси шогирдлари ва Фарғоналик спорт мухлислари ўртасида адабийдир.

АШОТ АРКАДЬЕВИЧ ОСИПОВ (1928-1991) Спорт устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий 1928 йил 22 июлда Фарғона шаҳрида таваллуд топган. Тошкент давлат педагогика институтининг жисмоний тарбия факультетини тамомлаган. 1953 йилда Фарғона давлат педагогика нститутининг жисмоний тарбия ва спорт кафедраси ўқитувчиси, 1957 йили катта ўқитувчиси, 1958-1962 йиллари жисмоний тарбия факультети декани муовини ва декани лавозимларида фаолият кўрсатган. 1962-1977 йиллари факультетлараро жисмоний тарбия кафедраси мудири лавозимида, 1975-1979 йиллари факультет декани, 1979-1990 йиллари кафедра мудири лавозимида ташкилотчилик иқтидорини намоён қилиб, таълим-тарбия ва спорт ишларини такомиллаштириш борасида катта ишларни амалга оширди. 20 дан ортиқ илмий мақолалари эълон қилинган. Шу билан бирга, енгил атлетиканинг ўнкураш тури бўйича бир неча бор рекордлар ўрнатган, республика чемпиони бўлган. А.А.Осипов 1964 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий» унвони соҳиби бўлган. Бундан ташқари, республика миқёсидаги ҳакам, физкультура аълочиси, халқ маорифи аълочиси деган шарафли унвонларга сазовор бўлган. У жисмоний тарбия ва жисмоний маданият йўналиши бўйича моҳир педагог ва мураббий ҳамда ташкилотчилиги билан ҳамкасблари, талаба-ёшлар орасида катта хурмат ва эътибор қозонган олижаноб инсон эди. 1991 йилнинг 5 июнида 62 ёшида вафот этган.

ВИКТОР ДМИТРОВИЧ ВАСИЛОВ (1929-1995)Катта ўқитувчи 1929 йили 20 майда Тюмен вилоятининг Шиениский шаҳрида хизматчи оиласида таваллуд топган. У ўрта мактабни тамомлагандан сўнг 1948 йили Москва Жисмоний маданият институтига ўқишга кириб 1953 йилда тамоалагандан сўнг шу йили йўлланма билан Фарғона педагогика институтига Жисмоний тарбия кафедрасига ўқитувчилик лавозимида меҳнат фаолиятини бошлайди. У баскетбол спорт тури бўйича мутахассис сифатида олийгоҳда ва шаҳарда йигит-қизларни баскетбол тўгаракларини очиб Фарғонада баскетбол спортини ривожлантиришга асос солган ўқитувчи, спорт мураббийси ҳисобланади.Айниқса, 1954 йили олийгоҳда жисмоний тарбия бўлимининг очилиши, талабалар ўртасида хамкасби Краснодар жисмоний маданияти интитутини тамомлаб йўлланма билан келган В.А.Бардавченко билан ҳамкорликда олийгоҳда, шаҳар ва вилоятда баскетбол спорт турини ривожланишига катта хизмат қилган устозлардан ҳисобланади. В.Д.Василов, Б.П.Неровний, В.Д.Соколов, Ю.Д.Соколов, О.Мамадалиев, Е.Шабановлар кўплаб етук баскетболчиларни тайёрлаб Республика талабалар ўртасида ўтказилган мусобақаларда бир неча марта ғолибликни қўлга киритган. У талабчан, шу билан меҳрибон устоз сифатида умрининг охирига қадар жисмоний тарбия кафедрасида устоз ўқитувчи сифатида фаолият кўрсатган олийжаноб педагог эди.Виктор Дмитрович Василов 1995 йил 26 апрелда 66 ёшида вафот этди.

ПЕТР ВАСИЛЬЕВИЧ ПОПОВ (1928-2001) Педагогика фанлари номзоди, доцент1928 йил 10 июлда Тамбов вилоятининг Никафором туманида таваллуд топган. Ўрта мактабни тамомлагандан сўнг, 1944-1948 йилларда Тамбов физкультура техникумида таҳсил олган. Техникумни тамомлаб, ўзи таҳсил олган техникумда ўқитувчи бўлиб ишлаган. П.В.Попов 1952-1956 йиллари Санкт-Петербургдаги Лесгафт жисмоний маданият институтида ўқиган. Институтни тамомлагандан сўнг Тамбов педагогика институтида спорт кафедрасида ўқитувчилик қилган. У 1957 йилда йўлланма билан Фарғона педагогика институти қошида очилган, республикада ўша даврда иккинчи бўлиб ташкил этилган жисмоний тарбия факультетига ўқитувчи бўлиб ишга келди. У енгил атлетикадан амалий ва маъруза машғулотларини маҳорат билан олиб бориб, бу соҳада кўп шогирдлар тайёрлашда катта хизмат қилган. П.В.Попов ўқитувчи, спорт мураббийлиги фаолиятидан ажралмаган ҳолда илмий-тадқиқотлар олиб бориб, 1979 йилда педагогика фанлари номзодлиги учун диссертация ҳимоя қилди. 1986 йилда доцент унвонини олди. 1986-1989 йиллари спорт кафедрасидага мудирлик лавозимида спорт ишларини юқори даражага кўтаришда катта ишларни амалга оширган. П.Попов енгил атлетика бўйича етук мутахассис эди.

ВЛАДИМИР ГРИГОРЬЕВИЧ КВАКУША (1930-1998) Спорт устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт мураббийи 1930 йил 23 декабрда Приморье ўлкасининг Гереонский тумани Казачий қишлоғида таваллуд топган. 1951-1953 йиллари Фарғона шаҳрида спорт ҳарбий қисмида ҳарбий хизматни ўтаган. 1954-1956 йиллари юнон-рум кураши бўйича Фарғона шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактабида спорт мураббийи бўлиб ишлаган.1960 йилда Фарғона давлат педагогика институтининг жисмоний тарбия факультетини тамомлаган. Шу йили ўзи таҳсил олган олийгоҳ спорт кафедрасида ўқитувчи лавозимида ишлаб қолди. Юнон-рум кураши мураббийи сифатида ёшларга спорт сирларини ўргатиб, жуда кўп спорт усталарини тайёрлаган.В.Г.Квакуша Фарғона кураш мактабига асос солган, тажрибали моҳир устоз бўлган. Ёшлар ўртасида кураш спортини оммалаштириш ва юқори малакали спортчилар тайёрлашдаги ҳамда нуфузли спорт мусобақаларида шогирдлари эришган ютуқлари учун 1991 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт мураббийи унвонига сазовор бўлган.1998 йилда вафот этган.

СЕН СОМ КИМ (1930-1973) Катта ўқитувчи1930 йили 12 апрелда Приморский ўлкаси, Владивосток туманида таввалуд топган. 1950-1954 йиллари Қозоғистон давлат жисмоний маданият институтида ўқиган. Бокс бўйича спорт усталигига номзод. К.С.Сом 1954 йилда Харьков педаггика институтининг спорт кафедрасида ишлаган. У 1956 йили йўлланма билан Фарғона педагогика институтининг факультетлараро жисмоний тарбия кафедрасига юборилган бўлиб, ўқитувчи ва боксдан спорт машғулотларини олиб борди. Фарғонада кўп маҳоратли боксчилар тайёрлади. К.С.Сом ёшларга бокс сирларини ўргатишда олийгоҳда, шаҳар ва вилоятда моҳир мураббий сифатида танилган инсон эди. К.С.Сом 1973 йилда 43 ёшида вафот этган. К.С.Сом ёшларга бокс сирларини ўргатишда олийгоҳда, шаҳар ва вилоятда моҳир мураббий сифатида танилган инсон эди.

МАҲМУД РАҲИМОВИЧ ИБРАГИМОВ (1934-2007)Спорт устаси, республика тоифасидаги ҳакам 1934 йил 14 сентябрда Фарғона вилояти Бағдод туманида таваллуд топган. 1954 йили 3-ўрта мактабни тамомлаб, шу йили Мирзо Улуғбек номидаги Фарғона давлат педагогика институтида илк бор очилган жисмоний тарбия ва спорт факультетига имтиҳон топшириб, талабалик сафига қабул қилинди. Талабалик йилларининг дастлабки босқичлариданоқ спортнинг волейбол, футбол, енгил атлетика турлари бўйича институт шарафини ҳимоя қилган. Шу билан бирга, вилоят ҳамда республика терма жамоалари аъзоси бўлиб, юртимиз шарафини ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатди. 1958 йили олийгоҳни муваффақиятли тамомлагандан сўнг, ўзи билим олган факультетга ўқитувчи лавозимига ишга қабул қилинган. 1958 йилдан 1976 йилларгача вилоят волейбол терма жамоасига катта мураббийлик қилди. Шу давр мобайнида жамоанинг уч марта Ўзбекистон чемпиони, ўн йил давомида юқори ўринларни олишида устоз мураббий сифатида фаол меҳнат қилган. Волейбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 1961 йили Индонезия, 1962 йилиМонголия ва бир нечта хорижий мамлакатларда бўлиб, республикамиз шарафини ҳимоя қилиб, 40 дан ортиқ нишонлар, диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган. Бундан ташқари, кўп йиллар давомида «Буревестник» футбол жамоасида марказий ҳимоячи бўлиб ўйнаган. Жамоанинг 1956-1958 ва 1959 йилларда Ўзбекистон биринчилигини олишида, жамоанинг «Б» классга чиқишида М.Р.Ибрагимовнинг катта ҳиссаси бор. У 1967 йилда волейбол бўйича халқаро тоифали ҳакам унвонига сазовор бўлган. Шу давр ичида 22 мартадан ошиқ халқаро учрашувларда ҳакамлик қилиб, хориж мамлакатларидан соврин ва раҳматномалар билан қайтган. М.Р.Ибрагимов узоқ йиллар (1968-1972) спорт ўйинлари кафедраси мудири, олийгоҳ касаба қўмитаси раиси, ўқув ишлар бўйича факультети декани муовини лавозимларида фаол меҳнат қилиб, ўқув, спорт ва тарбия ишларини яхшилашда катта хизмат қилган.2007 йил 13 августда вафот этган.

БОРИС ПЕТРОВИЧ НЕРОВНИЙ (1936-2006) Фарғона спортни шон-шарафини ҳимоя қилиш ва уни номини кўтаришда шаҳримизда туғилиб, униб ўсган шаҳримиз ва вилоятимиз спорт тарихида ўзининг спортчи ва кейинчалик мураббий сифатида меҳнат билан уларни тарбиялашда хизмат қилган инсонлар жуда кўп бўлган. Шулардан бири педагог спортчилар Неровний Борис Петрович ва Неровний Тамара Осиповналар оиласидир. Неровний Борис Петрович 1936 йил 2 августда Фарғона шаҳрида зиёлилиар оиласида таваллуд топган. У шаҳардаги 6-сонли ўрта мактабни 1954 йилда тамомлаган. Мактабда ўқиб юрган кезларда спорт тўйининг баскетбол, қўл тўпи билан шуғулланган ва мактаб шаҳар, вилоят ўқувчилар терма жамоасида асосий ўйинчилардан бўлган. Н.Б.Петрович 1954 йили Мирзо Улуғбек номидаги Фарғона давлат педагогика институти қошида янги очилган бўлимга хужжат топшириб жисмоний тарбия, химия, биология, физика ва рус тили фанларидан муваффақиятли имтиҳонлар топшириб биринчи талабалардан бўлишга муяссар бўлган. Талабалик йилларида олийгоҳдаги жисмоний тарбия ўқитувчиси баскетбол бўйича етук спорт мураббийи директор Д.Василов раҳбарлигида баскетбол ўйинчиларини мукаммал ўрганиб шаҳар, вилоят терма жамоасида асосий ўйинчилар сифатида ўйнаган. Ўша йиллари олийгоҳ эркаклар баскетбол жамоаси шаҳар, вилоят ва республикада етакчи жамоалардан бўлишга талаба спортчилар Неровний Борис Петрович ва ака-ука Соколовларнинг спортдаги маҳорати катта бўлган. Б.Т.Неровний 1958 йили жисмоний тарбия бўлимини жисмоний тарбия, анатомия, физиология фан ўқитувчиси ихтиссослиги бўйича муваффақиятли тамомлагандан сўнг ёш мутахассис сифатида факультетлараро жисмоний тарбия кафедрасига ўқитувчилик лавозимига ишга қолдирилади. Неровний Борис Петрович 1954 йилдан то умрини охирига қадар Фарғона давлат университетида спорт кафедрасида фаол меҳнат қилиб ёшларга спорт турларини ўргатган шаҳар, вилоят, республика мусобақаларини ташкилашда ва ўтказишда жонбозлик кўрсатган моҳир ўқитувчи ва спортчи эди. Уни хотираси барча шогирдлар ва хамкасблар хотирасида абадий яшайди. Неровний Борис Петрович 2006 йилда 70 ёшида вафот этган.

СОКОЛОВ ВИТАЛИЙ ДМИТРОВИЧ (1937-2006)Катта ўқитувчи 1937 йил 28 августда Фарғона шаҳрида  таваллуд топган.У Фарғона шаҳридаги 6- ўрта мактабда таҳсил олган. Ўқувчилик йилларида қўл тўпи, баскетбол спорт турлари бўйича мактаб, шаҳар, вилоят мусобақаларида иштирок этиб, кўзга кўринган иқтидорли спортчи эканлиги билан танилган. У акаси Юрий Соколов билан шаҳар, вилоят терма жамоаси аъзоси сифатида баскетбол, қўл тўпи бўйича ўтказилган турли мусобақалар ғолиби бўлган. В.Д.Соколов 1956-1961йилда Фарғона давлат педагогика институтининг жисмоний тарбия факультетини тамомлаб, шаҳардаги болалар спорт мактабида спорт мураббийи бўлиб иш бошлади. У талабалик йилларида моҳир педагог, спорт мураббийи В. А. Бородавченко раҳбарлигида баскетбол, қўл тўпи бўйича сабоқ олиб, олийгоҳ, шаҳар мусобақаларида фаол иштирок этган. В.Д.Соколов 1963 йилдан Фарғона давлат педагогика институтининг факультетлараро жисмоний тарбия ўқитувчиси, 1968 йилдан эса катта ўқитувчи лавозимида талаба-ёшларга жисмоний тарбия ва спорт турларидан сабоқ берди. В.Д.Соколов 1975-1986 йилларда спорт кафедраси мудири, 1978-1990 йиллари жисмоний тарбия факультети декан ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

ЕВГЕНИЙ  АЛЕКСАНДРОВИЧ ШАБАНОВ (1939-2007) Катта ўқитувчи1939 йил 17 июнда Фарғона шаҳрида таваллуд топган. 1958 йил Фарғона шаҳридаги 6-ўрта мактабга ўқишга кириб 1961 йили муваффақиятли тамомлаган. Ўқувчилик йилларида спортнинг баскетбол тури бўйича мактаб, шаҳар терма жамоасида иштирок этган. У1958-1961 йиллари ҳарбий хизматда бўлган. Е.А.Шабанов 1961 йилда Фарғона давлат педагогика институтининг жисмоний тарбия факультетига ўқишга кириб, 1965 йили тамомлаган. Талабалик йилларида баскетбол бўйича институт, шаҳар терма жамоасида ўйнаб яхши спортчи эканлигини намойиш этиб, республика ва собиқ иттифоқнинг нуфузли мусобақаларида иштирок этди. Олийгоҳни 1965 йили тамомлагандан сўнг йўлланма билан Қўқон педагогика институтининг жисмоний тарбия кафедраси ўқитувчиси лавозимида 1969 йилга қадар ишлаган. Е.А.Шабанов 1969 йилдан ўзи таълим олган Фарғона педагогика институтининг факультетлараро жисмоний тарбия кафедрасида ўқитувчи ва катта ўқитувчи лавозимида  талаба-ёшлар ўртасида баскетбол спорт туридан сабоқ бериб кўпдан-кўп спортчилар тайёрлаган моҳир педагог, спорт мураббийи бўлган. Е.А.Шабанов 2007 йилда 68 ёшида вафот этган.

ЮРИЙ ПАВЛОВИЧ САМСОНОВ (1942-1997) Катта ўқитувчи1942 йил 26 январда Фарғона шаҳрида таваллуд топган. 1949 йилда Фарғона шаҳридаги 11-ўрта мактабга ўқишга кириб, уни 1959 йили муваффақиятли тамомлаган. Мактабда ўқиб юрган йилларида Фарғона шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида енгил атлетика спорт тўйининг ўрта ва узоқ  масофаларга югуриш бўйича шуғулланиб у бир неча марта мактаб, шаҳар, вилоят мусобақалар ғолиби бўлган. 1959-1961 йилларда спорт билан мунтазам шуғулланиш билан биргаликда Текстил корхонасида слесарлик лавозимида ишлаган. Ю.П.Самсоновни спортга бўлган қизиқиши уни 1961 йили Мирзо Улуғбек номидаги Фарғона давлат педагогика институтининг жисмоний тарбия факультетига ҳужжат топшириб талаба бўлиши орзусига муяссар бўлади. Талабалик йилларида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устаси факультетлараро жисмоний тарбия кафедраси катта ўқитувчиси Ю.А.Скляр мураббийлигида енгил атлетика билан шуғулланиб ўзининг спорт маҳоратини ошириб, шаҳар, вилоят ва республика олийгоҳ талабалари ўртасида ўтказилган мусобақаларда бир неча марта совриндор ўринларни эгаллаган. 1968 йилда ўқишни тамомлагандан сўнг ўзи таълим олган факультетга (Спорт кафедрасига) ўқитувчилик лавозимига ишга қолдирилади. Ю.П.Самсонов ёш мутахассис сифатида талабаларга енгил атлетика ва туризм фанлари бўйича амалий ва назарий билимлардан сабоқ беради. 1973 йилда ўқув, спорт ишлардаги ютуқлари учун катта ўқитувчи лавозимига ўтказилади. У узоқ йиллари олийгоҳга қарашли  Шохимардон ҳудудидаги Ёрдондаги “Геркулес” соғломлаштириш спорт оромгоҳида спорт мураббийи кейинчалик бошлиқ вазифаларида профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг ёзги дам олишларини мароқлик ўтказишда катта ташкилотчилик билан фаол иш олиб боради. У 1989-1991 йиллари Спорт фанлари ва уни ўқитиш методикаси кафедрасида мудир лавозимида ишлаб ўқув, таълим-тарбия ва спорт ишларини ташкиллаш борасида намунали ишларни амалга оширишда  фаоллик кўрсатган. Ю.П.Самсонов 1997 йили 16 апрель куни бешафқат ўлим етук педагог спортчи-мураббийни орамиздан олиб кетди.  Ю.П.Самсонов 1997 йилда 55 ёшида вафот этган.

ВАЛЕНТИНА ВАСИЛЬЕВНА КРАХМАЛЬНАЯ (1943-2006) Катта ўқитувчи1943 йил 7 сентябрда Қўқон шаҳрида таваллуд топган. 1963 йил Қўқон шаҳридаги 4-ўрта мактабни тамомлаган. У мактабда енгил атлетика билан шуғулланиб қисқа масофага 60, 100, 200, 800 м ва тўсиқлар ошиб югуриш бўйича мактаб, шаҳар ва вилояти чемпиони бўлган. В.В.Крахмальная 1963 йил Фарғона педагогика институтининг жисмоний тарбия факультетига ўқишга кириб 1967 йилда томомлаган. У талабалик йилларда ҳотин-қизлар ўртасида қисқа масофага югуриш бўйича Республика ва собиқ иттифоқида ўтказилган спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб бир неча мартоба совриндорлик ўринларини эгаллаган. В.В.Крахмальная 1967-1968 йиллари Қўқон Педагогика институтининг жисмоний тарбия факультетида енгил атлетика бўйича ўқитувчи-мураббийи лавозимида ишлади. 1967 йилдан ўзи таҳсил олган олийгоҳниниг спорт кафедрасига ўқитувчиликка ишга таклиф қилинади. 1971 йилдан катта ўқитувчи ва спорт мураббийи сифатида кафедра, факультет ўқув-тарбия, спорт ишларида ўз маҳоратини кўрсатиб ишлаган мураббий аёл ўқитувчиларидан эди. В.В.Крахмальная 2006 йилда 63 ёшида вафот этган.

ОБИДЖОН МАМАСОЛИЕВИЧ ТОШТЕМИРОВ (1947-2007) Катта ўқитувчи 1947 йил 28 мартда Фарғона вилояти, Тошлоқ туманида таваллуд топган. Ўрта мактабини тамомлагандан сўнг, 1964- 1968йилларда Фарғона давлат педагогика институтининг Жисмоний тарбия факультетини  муваффақиятли тамомлаб, Қува туманидаги 3-ўрта мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси лавозимида ишлади. 1969 йилда ҳарбий ҳизматни ўтаб қайтгандан сўнг, 1970 йилда Фарғона давлат педагогика институтининг Жисмоний тарбия кафедрасида ўқитувчи лавозимида фаолият кўрсата бошлади. О.Т.Тоштемиров олийгоҳда талабаларга дарс беришдан ташқари спорт тўгараклари ва ҳар хил тадбирларни ўтказиш бўйича ҳамкасблари ва талабалар ўртасида катта ҳурматга сазовор бўлган инсон эди. 1988 йилда катта ўқитувчи сифатида кафедрада, олийгоҳда таълим-тарбия, оммавий-соғломлаштириш ва спорт ишларини ўтказишда сидқидилдан меҳнат қилган инсон эди. Айниқса, Олийгоҳ касаба қўмитаси аъзоси сифатида ўқитувчи,ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, моддий қўллаб-қувватлаш, фахрийлар ҳолидан хабар олиш,  у кишидаги олижаноб сифатлардан эди. О.Тоштемировнинг олти нафар фарзандлари ҳозирда ишлаб чиқаришнинг турли шаҳобчаларида фаолият кўрсатмоқда. Катта ўғли Олимжон ФарДУ бош ҳисобчиси, кенжа ўғли Отабек магистратурани тамомлаб ҳозирда Фарғона политехника институтида ота изидан бориб  жисмоний тарбия ва спорт кафедрасида ишламоқда. О.Т.Тоштемиров 2007 йил 28 майда 60 ёшида вафот этган.

НИКОЛАЙ АЛЕКСЕЕВИЧ ЛЮБИН (1925-2006) Катта ўқитувчи Россиянинг Рязань вилоятида 1925 йилда таваллуд топган, 7-синфни тамомлаб жамоа хўжалигида ишчи бўлиб ишлаган, 1943 йили ҳарбий хизматга чақирилган. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, бир  неча медаль ва орденлар билан мукофотланган. Фарғона шаҳрига келиб шаҳар жисмоний тарбия ва спорт қўмитасида, спорт жамиятларида ишлаб, 1957 йилдан вилоят ички ишлар бошқармасида жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатган. Фарғона давлат университетининг Жисмоний тарбия факультетини 1958 йили тамомлаб, институтда ўқитувчи, катта ўқитувчи, кафедра мудири лавозимларида фаол меҳнат қилган.Н.Любин 2006 йилда 81 ёшида вафот этган.

БОРИС ИВАНОВИЧ ГРОМОВ (1930-2001) Жисмоний тарбия кафедраси мудири 1927 йилда Россия  Федереациясида таваллуд топган.Ўрта мактабни тамомлагандан сўнг Низомий номидаги  Тошкент педагогика институти қошидаги  Россия жисмоний  тарбия бўлимини  сиртқи бўлимида  таҳсил олади. Ўқишни тамомлагандан сўнг Б.И.Громов ҳарбий хизматни  Туркистон  Ҳарбий Округининг Фарғона шаҳридаги  Ҳарбий қисмида  хизматни ўтаган. Ҳарбий хизматдан сўнг,  Фарғона вилояти  Туризм бўлимида  бўлим бошлиғи ва директор лавозимларида  ишлаган. 1952 йилда Фарғона давлат педагогика  институтига  жисмоний  тарбия  ўқитувчиси лавозимига  ишга таклиф  қилинади. У институт  талабалари ўртасида  енгил атлетика, футбол  спорт  турларини  оммалаштириш ва ривожлантиришда  катта хизмат қилган. 1952-1954 йилларда  талабалар спорт клуби “Буревестник” ташкилоти раиси бўлган. 1954-1962 йилларда “Спорт” кафедраси  мудири лавозимлаида фаолият олиб борган. У факультет ва  кафедраларда  маҳаллий кадрлар билан билан  таъминлаш борасида  ва спортчилар  тайёрлашда  намунали  ишларни  амалга оширган. 1963  йилда Республика  Олий спорт  мактаби  директори  бошлиғини  ўринбосари  ва бўлим бошлиғининг ўринбосари, бўлим бошлиғи  вазифаларида  ишлади. Республика  Олий ўқув юртларида  оммавий соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт  ишларини такомиллаштиришни  ривожлантириш  борасида катта ишларни амалга оширган. Б.И.Громов 2001 йилда 71 ёшида вафот этган.

Ўзбекистонда химат кўрсатган халқ таьлими ходими, велоспорт бўйича спорт устаси Тўлқинжон Исақов оиласи 1939 йил 9 февралда Қўштепа туманининг қоражийда қишлоғида туғилди.1952 ийли Қоражийда қишлоғидаги 7 йиллик мактабни тамомлади. 1952-56 йиллари Бешкападаги 12-ўрта мактабини тамомлади. 1956-58 йиллари Фарғона шаҳаридаги 1-ҳунар-техника билим юртида дурадгор қурувчилик касбини эгаллади. 1958-62 йиллари Фарғона давлат педогогика институтининг Жисмоний тарбия факультетида ўқиди.  1961 йили Республика касаба уюшмаларининг Тошкент –Чиноз-Тошкент йўналиши бўйича 100 километр масофада  велоспорт бўйича ўтказилган оломон пойгасида қатнашиб республика чемпиони бўлди. 1962-1963 йиллари харбий сафларида хизмтада бўлди.1963 йил март ойида Туркистон харбий округи харбий қисимлари ўртаисда Термиз шаҳрида ўтказилган 100 километр масофадаги велопойгада қатнашиб, округ чемпиони бўлди.1965 йили Қоражийдадаги 9-ўрта мактабда мехнат фаолиятини давом эттирди. Районда биринчи бўлиб футбол стадиони ва енгил атлетика йўлаклари қуришга бевосита рахбарлик қилди.1970 йил 2 мартда велоспорт бўйича республика тоифасидаги судья унвони берилди.  1979 йил 16 июлда Ҳалқ Маорифи аьлочиси унвонига сазовор бўлди. 1982 йил июнда  тўнғич қизи Муборакхон Исоқова чим устида хоккей бўйича Собиқ иттифоқ чемпиони бўлди.1982 йил июльда мамлакат тарихида биринчи бўлиб 60 ёшли нурнийларнинг Қоражийда –Шохимардон-Қоражийда йўналиши бўйича велотуристик саёхатини ташкил этди.. 1985 йил 22 августда Ўзбекистон Республикаси Маориф Министрининг буйруғи билан  “Ўқитувчи методист” унвони берилди. 1987 йили Майкоп-Краснодар-Туапсе-Сочи-Майкоп йўналиши бўйича Кавказ тоғлари бўйлаб ўтказилган 1000 (минг) километрлик велосаёхат мутахассиси сифатида тан олинди.  1999 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ҳалқ таьлими ходими” унвони берилди. 1999 йили кенжа ўғли Эркинжон Исақов халқаро тоифадаги спорт устаси унвонига эга бўлди. Сидней (2000) ва Афина (2004) шаҳарларида бўлиб ўтган Жахон Олимпиадасида енгил атлетика бўйича мувофаққиятли қатнашди. 1999 йили велоспорт бўйича спорт усталигига номзод қизи Муаззамхон Исоқова психология бўйича номзодлик диссертациясини  мувофаққиятли химоя қилди ва психолгия фаноари номзоди илмий даражасини олди.  2000-2018 йилларда Ўзбекистон велоспорт Федерацияси вилоят бўлими фахрий аъзоси. 2018 йил 21 майда вафот этди.

Мехмонов Равшанжон Набиевич1959 йил 25 июнда Фарғона шаҳрида  туғилган. Фарғона Давлат педагогика институтининг жисмоний маданият факультетини тугатган. Хозирда Фарғона Давлат университети катта ўқитувчиси. Спортнинг юнон-рум кураш тури бўйича собиқ (СССР) спорт устаси Республика тоифасидаги спорт хаками. 1 тоифали мураббий.Турмуш ўртоғи Мехмонов Барно Собирона 1961 йил 30 июн Фарғона шаҳрида  туғилган.Андижон Давлат медицина институтини тугатган. Бугунги  кунда  тез тиббий ёрдам марказида врач бўлиб ишлайди. Шашка бўйича мусобақалари совриндори. Қизи Маьмурова Зулфия Равшановна  1980 йил5 март куни  Фарғона шаҳрида  туғилган.  Фарғона Давлат университетинингжисмоний маданият факультетини тугатган. Гимнастика бўйича Олимпиазахиралари 2 БЎСМ услубчиси. Ўғли Мехмонов  Дилшод Равшанович 1981 йил29 май куни туғилган. Фарғона Давлат университети жисмоний маданият факультетини тугатган. Спортнинг кураш тури бўйича спорт устаси. “Дельфин” сузиш БЎСМ мактаби услубчиси Ўғли Мехмонов  Азизбек  Равшанович   1991 йил 6 сентябр куни туғилган. Олимпиа захиралари коллежини тугатган. Маьлумоти: ўрта махсус. Кураш бўйича спорт усталигига номзод. Хозирда харбий хизматда.

УЗАҚОВ   РАВШАНБЕК   ПЎЛАТОВИЧ

Равшанбек Узақов 1960 йил 17 июлда туғилган. 1967 йил 1 сонли мактабга ўқишга борган. 4 синфлигимдан бошлаб спортнинг футбол тури билан мураббий Алишер Бозорбоев қўл остида шуғулланиб келган. Кейинчалик спортнинг оғир атлетика тури, 1976 йилдан бошлаб мураббий Пак Эмир Алексеевич қўл остида юнон рим кураш бўйича мунтазам шуғуллана бошлаган. 1977 йилда спорт усталигига номзод унвонини меёрларини бажарган, 5 марта вилоят мусобақалари ғолиби бўлган. Шу билан бирга футбол ўйнаган. 1977 йилда  вилоят терма жамоаси таркибида Наманган вилоят Чуст шаҳрида ўсмирлар ўртасида Республика биринчилига фахрли  2 ўринни эгаллаган. 1977 йилда мактабни битириб туман “Пахтакор” кўнгилли спорт жамиятига спорт йўриқчиси этиб ишга кирган. 1978 йилда харбий хизматга чақирилган. Хизмат даврида спортни эркин кураш турини ўзлаштирган ва икки мартаармия ва бир марта округ мусобақаларида ғолиби ва совриндор бўлган. Шунингдек хизматда Қашқадарёлик курашчи болалар билан бирга машғулотлар қилиб, ўз вақтида курашнинг Бухороча усули(ўзбек кураши) сирларни хам ўзлаштирган. 1980 йилда харбий хизматни тугатиб, туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида эркин кураш бўйича мураббий вазифасида ишлаган ва ўзим хам спорт махоратимни ошириб борган, ўша даврда вилоятда мураббийлик қилган спорт усталари Ашнопов , Сокаев, Аджаевлардан   кураш сирларини ўрганган. Мамлакат чемпионлари Ким Володия, Аджаевлар билан бирга Республика мусобақаларда иштрок этган. Фахрли 2-3 ўринларни қўлга киритган. 1983 йил Спорт устаси меёрларини бажарган. 1983 йилда сиртдан Фарғона Давлаит  Педагогика институтига жисмоний тарбия ва спорт бўлимига ўқишга кирган ва уни  1988 йилда   битирган.  Ўз педогогик фаолиятини 1987-1990 йилларда 35 мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси  ва шу билан бирга спорт мураббийсисифатида давом эттирган. 1990 йилда туман хокимлиги жисомний тарбия ва спорт қўмитаси раиси этиб тайинланган ва 2003 йилга қадар ушбу лавозимда фаолият кўрсатиб келган.. 2003 йилдан бошлаб болалар спортини ривожлантириш жамғармаси мутахасиси сифатида фаолият олиб боради.Отаси Узақов Пўлатбой кўп йиллар Ички ишлар бўлими милиция ходими бўлиб нафақага чиққан, спортни кураш тури билан шуғулланган.Оилада 5 ўғил спорт билан шуғулланиб ўсишган. Акаси Узақов Машраб спортни Самбо тури билан хаваскорлик даражасида шуғулланган. Акаси Узақов Бахтиёр  футбол билан мунтазам шуғулланиб мураббий А.Бозобоев рахбарлигида вилоят терма жамоаси таркибида 1975 йилда республика миқёсида Бухорода ўтказилган мусобақада 3 ўринни ва спортни қўл жанги тури вилоят мусобақаларида 4 марта ғолиб бўлган. 20 йилдан ортиқ тумандаги 35, 30 сонли мактабларда жисмоний тарбия фанидан дарс берди.Укаси Узаков Махмуд спортни қўл жанги тури бўйича мураббийлик қилади ўнлаб шогирдлари вилоят ва Республика мусобақаларида ғолиб бўлишмоқда.Укаси  Узаков Иброхим аввал  спортни эркин кураш тури билан шуғулланиб кейинчалик карате тури билан шуғулланиб келмоқда. Карате бўйича 4 та қора белбоғ соҳиби спорт устаси,  Республика ва халқаро мусобақалар ғолибларини тайёрлаб келмоқда.Акаси Узақов Машрабнинг ўғли Узақов Абдумуталиб эркин кураш бўйича Ўзбекситон чемпиони, бир неча бор Ўзбекистон биринчилаиклари ғолиби бўлган. Спорт устаси бир неча йилдан буён эркин кураш бўйича мураббийлик қилиб келади.Ўғиллари Узаков Аваз эркин кураш бўйича спорт устаси номзоди,  Узаков Жамшидбек эркин кураш бўйича ўсимрлар ўртасида бир неча бор вилоят ва Республика мусобақалар ғолиби бўлган спорт устаси номзоди,Узақов Фаррух эркин кураш билан  шуғулланиб Фарғона Олимпия Захиралари коллежида тахсил олган, бир неча бор Ўзбекситон биринчиликлари ғолиби ва совриндори бўлди. Фарғонада ўтказилган Халқаро турнир ғолиби бўлди. 2008 йил “Келажак овози” Республика танлови спорт йўналиши ғолиби бўйича ғолиби. Хозирда ўзи спорт мусобақаларида иштирок этган.Укаси Узаков Иброхимни ўғли Узаков Икбол карате бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аьзоси. 2007 йил Болгарияда Ўсмирлар ўртасида Жахон Кубоги бронза медал совриндори. 2008 йил Белорусияда жахон фестивалида 1 ўринни 2009, 2010 йиллар  Малайзияда Осиё чемпионати 1 ўрин Шавкатжон – 1989 йилда туғилган.Эркин кураш бўйича  8 ёшдан бошлаб шугулланибкелади. Бир неча вилоят,республика  биринчилиги ва Ҳалкаро турнирлар ғолиби ва совриндори. 2008 йили Фарғона Олимпия заҳиралари спорт коллежини эркин кураш йўлланиши бўйича тамомлаган.Эркин кураш бўйича  спорт усталигига номзод, корейс”сирим” спорт тури бўйича спорт устаси. 2010 йил Республика “Универсиада” спорт мусобақалари иштирокчиси. Ҳозирда  Фарғона Давлат университети”  жисмоний тарбия ва жисмоний маданият” йўлланиши бўйича III-босқич талабаси .Биринчи устози юнон-рум кураши бўйича мураббий Мехмонов Р.Н.эркин кураш бўйича биринчи устози  Владимир Николаевич Ким. Алишер – 1991 йилда туғилган.  Футбол спорт тури билан 7 ёшдан шуғуллана бошлаган.2003 йил Фарғона Олимпия заҳиралари спорт коллежига ўқишга кириб футбол спорт турийўлланиши бўйича тахсил олди ва 2009 йили тамомлади. 2007 йили Фарғона шаҳрида ўтказилган 1991 йилда   туғилган ёшлар ўртасида Ўзбекистон биринчилиги мусобақалариғолиби .  Бир неча  республика  мусобақалари совриндори. Биринчи спорт разрядли спортчи .Футбол бўйича Биринчи лига “Атласчи” футбол жамоасида ўйнаб келмоқда. Биринчи устози  Исмоилов Бахтиёр.Кизи Баҳромова Гўзалхон – 1995 йилда туғилган. Ҳозирда Фарғона Олимпия заҳиралари спорт коллежида  теннис йўлланиши бўйича II босқич талабаси . Бир қатор спорт мусобақалари иштирокчиси.

Мусафиров Шавкат Турсунович

МУСАФИРОВ ШАВКАТ ТУРСУНОВИЧ —  1942 йилнинг 2 октябрида туғилган.Спорт фахрийси.  Фарғона Давлат педагогика институтининг жисмоний маданият факультетини тугатган.Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси жисмоний тарбия ва спорт жамияти вилоят кенгаши аьзоси. 1960 йилдан бошлаб  бокс спорт тури билан шуғулланган. Республика “Буревестник” кўнгилли спорт жамияти терма жамоаси аъзоси бўлган. 30 йил давомида Фарғона вилояти  “Пахтакор” қишлоқ кўнгилли спорт жамияти раиси  лавозимида фаолият кўрсатган.  20 йил мобайнида спорт мусобақаларида иштирок этиш  бўйича Фарғона вилояти “Пахтакор” спорт жамияти вилоятлар ўртасида ғолиб деб топилган. 2002-2004 йилларда Вилоят жисмоний тарбия ва спорт кўмитаси раис ўринбосари лавозимида меҳнат қилган. 2004-2010 йилларида Касаба уюшмалари жисмоний тарбия ва спорт жамити вилоят кенаши бўлими мудири вазифаларида ишлаган. Хозирда Олимпия захиралари спорт коллежида директор ўринбосари лавозимда ишлайди. Олий тоифадаги мураббий, Республика тоифасидаги  хакам . ЮЛДАШЕВА РАЬНО СОДИҚОВНА –1942 йил. спорт фаҳрийси. Фарғона Давлат педагогика институтининг жисмоний маданият факультетини тугатган.Велоспорт  бўйича биринчилардан бўлиб ўзбек аёллари ўртасида спорт устаси унвонига  сазовор бўлган. Фрунзе, ҳозирги Бишкек шаҳрида Ўрта Осиё рекордини ўрнатган ва бу рекорд натижаси 7 йил давомида сақланган. Фарғона Давлат педагогика институти жисмоний тарбия ва спорт кафедрасида катта ўқитувчи  лавозимида  40 йил  меҳнат қилиб,  нафақага чиққан. Маориф аьлочиси.МУСАФИРОВ РУСТАМ –  ўғли . Қўл жанги спорт тури билан шуғулланган. Спорт усталигига номзод. Бир неча Республика мусобақаларида , вилоят  шанини ҳимоя  этган . МУСАФИРОВА ЛОЛА  —  қизи . Бадиий  гимнастика ва “спорт рақслари” спорт турларидан спорт усталигига номзод. 5 марта Республика мусобақалари совриндори. Фарғона Давлат педагогика институтининг жисмоний  маданият факультетини тугатган.  Ҳозирда Фарғона шаҳридаги  гимнастика бўйича Олимпия заҳиралари спорт мактабининг бадиий гимнастика марказида мураббий лавозимида фаолият кўрсатмоқда.ЕШИМОВА ХИЛОЛА  —  набираси. Катта теннис спорт туридан  биринчи разрядли спортчи. Ҳозирда Фарғона Давлат университети жисмоний  маданият факультетинингIII –босқич талабаси.Бир неча  бор ўтказилган ёшлар ўртасида Республика мусобақалари  совриндори.“Универсиада-2010” спорт мусобақалари  иштирокчиси.

АДҲАМЖОН  ШОКОЛОНОВИЧ ОТАЖОНОВ1956 йил 1 январда Ўзбекистон туманининг Катта Тагоб қишлоғида туғилган. Фарғона политехника институтининг иқтисод (1977й), Фарғона Давлатуниверситетининг хуқуқшунослик (2001й) педагогика (2014й) факультетларини тугатган. Меҳнат фаолиятини 1977йил Қувасой чинни буюмлар заводида бошлаган. 1977-1979 йилларда Хаво Десант қўшинлари сафида хизмат ўтаган. 1979-1985 йилларда вилоят комсомол қўмитасида спорт ва мудофаа ишлари бўлими мудири, 1985-1986 йилларда шаҳар комсомол қўмитаси биринчи котиби, 1986-1991 йилларда Фарғона шаҳар партия қўмитаси бўлими мудири, 1991-1994 йилларда Давлат назорати қўмитаси Фарғона шаҳрида бош инспектори, 1994-2011 йилларда вилоят ҳокимлигининг ижтимоий мажмуа масалалари бўйича бош мутахассиси, котибияти мудири, матбуот хизмати бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2011-2014 йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси жисоний тарбия ва спорт жамияти вилоят кенгаши раиси, 2014-2016 йилларда вилоят велоспорт федерацияси раиси, 2017 йилдан вилоят спорт фахрийлари кенгаши раиси лавозимида ишлаб келмоқда. Меҳнат фаолияти давомида 4 та медал ва 12 та нишон , 55 та фахрий ёрлиқ ҳамда 15 та “Ташаккурнома”билан тақдирланган. 10 та методик тавсиянома, 24 та илмий мақолалар муаллифи. Катта ўғли Умиджон Отажонов вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси Фарғона шаҳар бўлими бошлиғи, қизи Дилфузахон коллежда инглиз тили ўқитувчиси, ўғли Улуғбек Ахборотлаштириш ва коммуникациялар вазирлигининг вилоят худудий бошқармаси бўлими бошлиғи, қизи Ферузахон Тошкент Тиббиёт Академияси Фарғона филиали талабаси.

Исақов Исмоилжон                  

Исақов Исмоилжон 1944 йил 20 декабрда  Марғилон шаҳрида туғилган. 1962 -63 йилларда марғилон ипак комбинати тўқувчиси, 1963- 64йилларда Тошкент тўқимачилик институтини талабаси, 1964-67 йилларда қуролли кучлар сафида хизмат даври, 1968- 69 йилларда 12 сонли мактабда жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, 1969- 83 йилларда 3 сонли мактабда ўқитувчи, 1983- 88 йилларда шаҳар жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси, 1988- 91 йилларда 3 сонли мактабда ўқитувчи, 1991- 92йилларда план иқтисод коллежида ўқитувчи, 1992- 97 йилларда шаҳар жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси, 1997- 2011йилларда Марғилон шаҳридаги футболга ихтисослашган  БЎСМ директори, 2011-2016 йилларда 2 сонли БЎСМ методисти лавозимларида ишлаган. Халқ таълими аълочиси. Фаолияти давомида катта ташкилотчи, ғайратли, билимли, камтар, шижоатли раҳбар сифатида шаҳарда корхона ва ташкилотлари раҳбарлари ва спорт  фаоллари ичида ҳурмат қозонган. 1986- 1988 йилларда Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати  этиб сайланган. Хозирда Марғилон шаҳар спорт фахрийлари кенгаши раиси. Халқ таълими аълочиси. Фаолияти давомида 2 та медал ва 3 та нишон, 12 та фахрий ёрлиқ билан тақдирланган.

Қодиров Муроджон

Қодиров Муроджон 1945 йил 20 июнда Марғилон шаҳрида туғилган. Ўзбекистон давлат жисмоний маданият институтини тугатган. Меҳнат фаолиятини  Марғилон шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 3-сонли БЎСМда бошлаган. 1978 -2008 йиллар давомида ушбу спорт мактабининг директори  вазифасида ишлаган.М.Қодиров фаолияти давомида спортнинг волейбол, футбол, енгил атлетика, чим устида хоккей, бокс, велоспорт турларини ривожлантириш бўйича бир қатор ижобий ишларни амалга оширди. У раҳбарлик қилган БЎСМнинг моддий техник базаси янгиланди, 50дан ортиқ иқтидорли спортчилар етишиб чиқди. Халқ таълими аълочиси. “Меҳнат фахрийси” медали соҳиби.

АБЛЯАКИМОВ  ЭНВЕР  ЯХЬЕЯВИЧ

АБЛЯАКИМОВ  ЭНВЕР  ЯХЬЕЯВИЧ 1949 йил 18 ноябрда Фарғона шаҳрида туғилган. 1966 йилда Фарғона шаҳридаги 10 -сонли умумтаълим мактабини тамомлаган. 1966-1971 йилларда Ашхобод Давлат унверситетини тугатган. Меҳнат фаолиятини  1971 йилда Фарғона шаҳрида махсус мактаб интернатда бошлаган. 1972-1974 йилларда  Узоқ Шарқ Харбий округида рота командири лавозимида  хизмат  қилган. 1974-1982 йилларда вилоят комсомол қўмитасида спорт ва мудофаа ишлари бўлими мудири,1982-1984 йилларда вилоят жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси ўринбосари, 1984-1985 йилларда вилоят касаба уюшмалари кенгаши булим бошлиғи, 1985-2001 йилларда вилоят жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси , 2001-2003 йилларда “Ёшлик” спорт жамияти вилоят кенгаши раиси ўринбосари вазифасида ишлади. Фаолияти давомида катта ташкилотчи, ғайратли, билимли, камтар, шижоатли раҳбар сифатида вилоятдаги бошкармалар, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари ва спорт  фаоллари ичида ҳурмат қозонган. Хозирда Крим Республикасининг Симферополь шаҳрида ящайди.  Меҳнат фаолияти даврида 2 та медаль, 5 та нишон ва 12 та фахрий ёрлиқ билан тақдирланган.

РАСУЛОВ ШАВКАТ ШАВКИЕВИЧ

Расулов Шавкат Шавкиевич 1949 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Умумтаълим мактабини тамомлагандан сунг Ш.Расулов Херсон Давлат педагогика институтини тамомлаган. Институтни тамомлаган Ш.Расулов 1971 йилда  Фарғона шаҳрига ишга юборилади. Меҳнат фаолиятини  1971 йилда Фарғона шаҳрида махсус мактаб интернатда бошлаган. 1975-1982 йилларда “Пахтакор”спорт жамияти вилоят кенгашида инструктор, булим мудири лавозимларида ишлади. 1982-1998 йилларда вилоят жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси ўринбосариишлади. 2017 йил вафот этди.

РАМАЗОНОВ  ЭРНЕСТ  НИГМАТУЛЛАЕВИЧ

Э.Рамазонов 1937 йилда Крим Автоном Республикасининг Сакки шаҳрида туғилган. туғилган. 1947 йилда Фарғона туманидаги 36-сонли мактабни тамомлаган. 1948-1953 йилларда Тошкент политехника институтининг механика факультетини тамомлаган. Альпинизм бўйича СССР спорт  устаси унвони 1979 йилда берилган. 1982 йилда   Фарғона Давлат педагогика институтининг жисмоний маданият факультетини тугатган. Меҳнат фаолиятини  1954 йилда Фарғона мебель фабрикасида мухандис-механикликдан бошлаган. 1957-1959 йилларда Бешариқ туман саноат комбинатида  инженер, бош инженер, директор  ўринбосариишлади. 1960-1976 йилларда вилоят туризм бюроси Фарғона шаҳри бўлими бошлиғи, “Шохимардон” туристлар базаси директори, “Дугоба” альпинистлар лагери раҳбари лавозимларида фаолият кўрсатди. 1976-1990 йилларда вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси спорт бўлими бошлиғи, 1990-1997 йилларда “Фарғонателеком” бирлашмаси бўлими бошлиғи вазифасида ишлади. 1996 -2018йилларда  хаваскор-рассом сифатида фаолият кўрсатди. У шу даврда 14 та ўзининг кўргазмаси ўтказди.Альпинизм бўйича 4 карра Ўзбекистон чемпиони, 3 карра Халқаро мусобақалар совриндори. 2та медаль, 3 та нишон ва 18 та фахрий ёрлиқ билан тақдирланган. 2018 йил  17 мартида вафот этди.

Нурматов Абдулхашим

Нурматов Абдулхашим  1955 йил 27 мартида Қўқон шаҳрида туғилган.Мехнат фаолиятини 1971 йилда Қўқон  пайпок тўқиш фабрикасида слесарь вазифасида бошлаган ва ушбу корхонада 1971-1981 йилларда ишлади.1981-1989 йилларда Қўқон нон заводида электро монтер, 1986-1989 йилларда жисмоний тарбия ва спорт  инструктори  вазифасида ишлаган. 1989-2010 йилларда Касаба уюшмалари жисмоний тарбия ва спорт жамиятига қарашли  Қўқон шаҳар БЎСМда дзю-до бўйича мураббий, 2010-2015 йилларда “Ўзбекистон Темир йуллари”ДАКнинг “Локомотив” спорт  жамиятида дзю-до бўйича мураббий, 2016 йилдан Қўқон шаҳар 1-БЎСМда дзю-до бўйича мураббий лавозимида ишлайди. Миллий тоифадаги хакам.  Дзю-до бўйича спорт устаси. 1996 йилда Қўқон Давлат педагогика институтиниг жисмоний маданият факультетини тугатган.Олий тоифадаги мураббий. Халқаро тоифадаги спорт устаси Осиё чемпионати кумуш медали соҳиби  Юрий Хабаров, спорт усталари  Игорь Баранов, Дамир Нурматов, 2015 йилги Осиё  чемпионати ғолиби Элшод Исаков, 2009 йил Диванда ўтказилган Осиё чемпионати бронза медали соҳиби Мухаммадюсуф Хайдаров, Ўзбекистон чемпионлари, Рахимжон Юсупов, Мавлонжон Мухаммадшарипов, Данина Тая ларнинг устози.Миллий тоифадаги хакам.  Дзю-до бўйича спорт устаси. 1996 йилда Қўқон Давлат педагогика институтиниг жисмоний маданият факультетини тугатган. Олий тоифадаги мураббий. Халқаро тоифадаги спорт устаси Осиё чемпионати кумуш медали соҳиби  Юрий Хабаров, спорт усталари  Игорь  Баранов,  Дамир Нурматов,  2015 йилги Осиё  чемпионати ғолиби Элшод Исаков, 2009 йил Диванда ўтказилган Осиё чемпионати бронза медали соҳиби  Мухаммадюсуф Хайдаров, Ўзбекистон чемпионлари Данина Тая, Рахимжон Юсупов, Мавлонжон  Мухаммадшариповларнинг устози.

Хошимов  Рустам Иброхимович 1957 йил 28 октябрда Марғилон шаҳрида туғилган. Мехнат фаолиятини 1974йилда  Марғилон шаҳридаги саноат моллари дўконида бошлаган. 1977 йилда  Фарғона Давлат педагогика институтининг жисмоний маданият факультетига ўқишга кирган ва уни 1981 йилда тугатган. 1981 – 1997 йилларда Марғилон шаҳридаги 8-мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси, 1997-2007 йилларда Марғилон иктисодиёт техникумида жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, 2007йилдан хозиргача Марғилон шаҳар академик лицейида ўқитувчи вазифасида ишлайди.1993 йилдан олий тоифали ўқитувчи .Халқ таьлими аълочиси.

Джурабоев Рахимжон Хакимович

1957 йил 20 февралда Қўқон шаҳрида туғилган .1980 йилда Қўқон Давлат педагогика институтиниг жисмоний маданият факультетини тугатган. Олий тоифадаги мураббий. Меҳнат фаолияти 1978йилда Қўқон шаҳар БЎСМда спорт гимнастика бўйича мураббий лавозимида бошлаган. 1996 йилда АКШ Атланта шаҳрида ўтказилган Олимпия ўйинларида шогирди Халқаро тоифадаги спорт устаси Ильдор Валиев иштирок этди. Ўқувчилари Халқаро тоифадаги спорт устаси Келдиёр Хасанов 2001йили Корея Пусан  Осиё ўйинлари иштирокчиси, спорт усталари Ахрор Темирхонов, Мухаммадюсуф Исмоилов Ўзбекистон чемпионлардир. 1980 йилда Қўқон Давлат педагогика институтиниг жисмоний маданият факультетини тугатган. Олий тоифадаги мураббий. Меҳнат фаолияти 1978йилда Қўқон шаҳар БЎСМда спорт гимнастика бўйича мураббий лавозимида бошлаган. 1996 йилда АКШ Атланта шаҳрида ўтказилган Олимпия ўйинларида шогирди Халқаро тоифадаги спорт устаси Ильдор Валиев иштирок этди. Ўқувчилари Халқаро тоифадаги спорт устаси Келдиёр Хасанов 2001йили Корея Пусан  Осиё ўйинлари иштирокчиси, спорт усталари Ахрор Темирхонов, Мухаммадюсуф Исмоилов Ўзбекистон чемпионлардир.

СКВОРЦОВ АЛЕКСЕЙ ГРИГОРЕВИЧ

А.Скворцов 1938 йил 5 мартида Наманган вилоятининг Уйчи туманида туғилган. Велоспорт билан 14 ёшидан бошлаб шуғулланган.1960 йил Тошкент қишлоқ хўжалиги техникумини ва Андижон Давлат педагогика институтининг жисмоний тарбия факультетини 1964 йилда тугатган. Меҳнат фаолиятини 1964-1970 йилларда Андижон шаҳар БЎСМда велоспорт бўйича мураббий, 1970 йилда Фарғона вилоят ОЗСМда, 1978-1982 йилларда “Пахтакор” қишлоқ спорт жамиятида велоспорт бўйича бош мураббий, 1982-1987 йилларда жамият раиси ўринбосари, 1987- 2006 йилларда Касаба уюшмалари жисмоний тарбия ва спорт жамияти вилоят кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишлаган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, велоспорт бўйича спорт устаси, халқора тоифадаги хакам А.Скворцов уч карра Ўзбекистон чемпиони, Халқаро турнир иштирокчиси ва совриндори, Бутуниттифоқ спартакиада иштирокчисидир. А.Скворцов раҳбарлигида велоспорт бўйича спорт усталари Сергей Лагутин, Анатолий Генрих, Геннадий Джураев, Тохир Муминов, Анвар Юлдашев, Виктор Пронинлар етишиб чиқди. А.Скворцов ўзининг камтарлиги, билимдонлиги, ташкилотчилиги, меҳнатсеварлиги, изланувчанлиги  билан вилоят спорт ташкилотлари  раҳбарлари ҳамда спорт фаоллари ичида катта ҳурмат қозонган. А.Скворцов одамларнинг ҳурмат – эҳтиромини  фақатгина  қаттиқ  меҳнати, иш устида қуйиши ва ёниши, пешона тери, ҳалоллик ва адолат туфайли  қозонган.

                                      НУРМАТОВ  МАМАТКАРИМ    

    Нурматов Маматкарим 1938 йилда Қўштепа туманинг Ғиштмон қишлоғида туғилган. 1961 йилда Фарғона Давлат педагогика институтининг жисмоний маданият факультетини тугатган. Велоспорт бўйича вилоятда биринчилардан спорт устаси  унвонига сазовар бўлган. Институт тамомлагандан сўнг 1962 – 1968 йилларда Ёзёвон қишлоқ хўжалиги техникумида жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлади.1968–1974 йилларда  Қўштепа туман жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси, 1974–76 йилларда туман “Пахтакор”спорт жамияти раиси, 1976–1988 йилларда тумандаги Аминжон Ниёзов номли давлат хўжалигида бўлим бошлиғи вазифаларида ишлади. Тошкент–Хўжанд–Қўқон–Фарғона йўналиши бўйича ўтказилган кўп кунлик велопойга иштирокчиси, Фарғона–Андижон–Ош–Фарғона йўналиши бўйича ўтказилган 150 км масофа жамоа пойгасида иштирок этган. Меҳнат фаолияти давомида “Меҳнат фахрийси” медали, вилоят ва республика спорт қўмиталарининг “Фахрий”ёрлиқлари билан тақдирланган.

  НАСРЕТДИНОВ ФОЗИЛЖОН

1956йилда Кува туманида таваллуд топган. 1973 йили Фарғона давлат педагогика институтининг жисмоний тарбия ва спорт факультетига ўқишга кирди. Талабалик йилларидаёк волейбол бўйича шаҳар, вилоят терма жамоаларида уйнади. Институтни тамомлагач  1979-1986 йилларда Кува туманида БЎСМ волейбол бўйича мураббий килди. 1987-2003 йилларда вилоят ихтисослашган спорт ўйинлари мактабида услубчи, директор уринбосари, директори, “Ёшлик”спорт жамияти раиси уринбосари, 2003-2008йилларда Болалар спортини ривожлантириш жамгармаси вилоят булими директори лавозимда ишлади. Спортнинг волейбол бўйича тури спорт устаси. 1982-1986 йилларда вилоят терма жамоаси аъзоси. 4та фахрий ёрлиқ билан тақдирланган.

                                      БАДИРДИНОВ  БАХРОМЖОН

    Бадирдинов Бахромжон 1957 йилда Кува туманида таваллуд топган. Фарғона Давлат педагогика институтининг жисмоний маданият факультетини тамомлагандан сунг мехнат фаолиятини Кува туманидаги 5-сонли мактабда бошлаган. 1980 йилда Кува туман “Пахтакор”спорт жамияти инструктори, 1983-1986 йилларда ушбу спорт жамиятнинг вилоят кенгашида, 1987-2017 йилларда вилоят от спорти БЎСМ мураббий, директор уринбосари, директор, услубчи лавозимларида фаолият курсатган. Спорт устаси, миллий тоифадаги хакам. Фарғона Давлат педагогика институтининг жисмоний маданият факультетини тамомлагандан сунг мехнат фаолиятини кува туманидаги 5-сонли мактабда бошлаган. 1980 йилда Кува туман “Пахтакор”спорт жамияти инструктори, 1983-1986 йилларда ушбу спорт жамиятнинг вилоят кенгашида, 1987-2017 йилларда вилоят от спорти БЎСМ мураббий, директор уринбосари, директор, услубчи лавозимларида фаолият курсатган. Спорт устаси, миллий тоифадаги хакам.

                                      МАХМУДОВ БАХТИЁРЖОН

Махмудов Бахтиёр 1958йилда Фарғона шаҳрида туғилган.1975 йилда  Фарғона Давлат педагогика институтининг жисмоний маданият факультетига ўқишга кирган ва уни 1983 йилда тугатган. Меҳнат фаолиятини “Азот” бирлашмасининг “Химик”спорт клуби инструктори, чим устида хоккей спорти мураббийи лавозимларида давом эттирди. 1989-1995йилларда ”Спартак” стадиони директори, 1995-2008 йилларда “Дельфин”сув спорт мактаби директори, директор уринбосари, 2008 йилдан хозиргача “Истиклол” теннис корти БЎСМда услубчи  лавозимида ишлаб келмокда. 1980-19986 йилларда чим устида хоккей бўйича вилоят терма жамоаси аъзоси, спорт устаси. Фаолияти давомида 10 та фахрий ёрлиқ билан тақдирланган.

ЮЛДАШЕВ АНВАРЖОН

Юлдашев Анваржон1952 йил 5 майида Марғилон шаҳрида туғилган. Фарғона Давлат педагогика институтининг жисмоний маданият факультетини 1975 йил тугатгандан сунг Марғилон шаҳридаги 2-БЎСМда , 1982 -2013йилларда Касаба уюшмалари жисмоний тарбия ва спорт жамиятига қарашли БЎСМда велоспорт бўйича мураббий, 2013-2017 йилларда вилоят велоспорт федарациясида инструктор лавозимида ишлади. Хозирда “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгашига қарашли спорт мактабида ишлайди. 1988 йилда СССР спорт устаси унвонига эга булди. Миллий тоифадаги хакам. Спорт усталари  Игорь Джураев ва Ганишер Нурматовларнинг устози. Велоспорт бўйича 3 карра Ўзбекистон чемпиони.

                                      ЗАГИДОВ МАМАДАЛИ

Загидов Мухамадали Қамбарович 1936 йилда Ўзбекистон туманининг Давлатботир қишлоғида хизматчи оиласида туғилган. қишлоғида туғилган. Загидов Мухаммадали Қамбарович спортнинг белбоғли кураш тури бўйича спорт устаси, Ўзбекистон тумани Азизов номли  жамоа хўжалидагининг  спорт мактабида  узоқ йиллар рахбарлик лавозимида ишлаб келган. Загидов Мухаммадали  Қамбаровични 2 ўғил 6 қиз  фарзанди бўлиб, қизларнинг  хаммаси спортнинг велоспорт ва  Дзю-до тури билан шуғулланиб келганлар.  М.Загидов  жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги малака мутахассис ва катта ташкилотчи сифатида вилоятда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ва уни тарғиб қилиш, ўсиб келаётган авлоднинг бўш вақтларини самарали ўтказиш масалалари, ёш спортчи мутахассисларга амалий ёрдам курсатиш ҳамда спорт -согломлаштириш  ишларини ташкиллашда фаол иштирок этиб келмоқда.Унинг вилоят спортни ривожлантириш ва уни таргиб килишдаги самарали ишларини мамлакат спорт фахрийлари ва  фаоллари яхши билишади. Тумандаги таълим муассасалари ва спорт мактабларидаги жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари билан доимий хамкорликда иш олиб боради, уларнинг фаолиятларини яхшилаш ҳамда ёш авлодни жисмонан етук этиб тарбиялаш борасида мунтазам амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда. Устоз М.Загидовни тумандаги юзлаб жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, спорт мураббийлари, спорт фахрийлари яхши билишади. М.Загидов ўзининг камтарлиги,  инсонпарварлиги, яхши ташкилотчилиги, соҳасининг етук билимдони ҳамда ташаббускорлиги билан вилоят спорт ташкилотлари, федерациялари раҳбарлари ҳамда спорт фаоллари  ичида ҳурмат қозонган. Халқ таьлими аълочиси, “Мехнати фахрийси”медали соҳиби, 30дан ортиы фахрий ёрлиқлар соҳиби.

РАИМЖОНОВ МАХАММАДЖОН

Раимжонов Махаммаджон 1950йилда Фарғона шаҳрида туғилган. 1967-1971йилларда ФДПИ нинг жисмоний маданият факультетида тахсил олган.  Ўзбекистон Республикаси халқ таълими аълочиси. Олий тоифали мутахассис. Спорчилар оиласи бошлиғи. Спортнинг футбол тури бўйича спорт усталига номзод.1957 -1967 йилларда Фарғона шаҳар футбол мактабининг биринчи қалдирғочи.1963 йилга вилоят “Чарм тўп”мусобақаси ғолиби.1967-1969йилларда “Тўқимачи”футбол жамоасида ўйнаган. 1971-1994 йилларда Фаррғона шаҳрида 1 сонли мактабда жисмоний тарбия фани ўқитувчиси, мактаб директори ўринбосари лавозимида ишлаган. 1974-1975йилларда биринчи бор ўтказилган “Қувноқ стартлар”телевизион мусобақаси чемпиони. 24та ўқувчиси “Артек” халқаро болалар оромгоҳига йўлланма олган. 1973-1994 йилларда ёзги болалар соғломлаштириш “Озёрний”, “Ирригаатор”, “Старт” болалар оргомгоҳи директори лавозимида ишлаган. 1978-1998 йилларда Мактаб қошидаги биринчи “Меҳнат-роҳат”лагери бошлиғи вазифасида ишлаган. 1986йилда Фарғона шаҳар ўқувчилар жамоаси М.Раимжонов  раҳбарлигида Республика “Чарм тўп” мусобақалари ғолиби бўлди. 2000-2003 йилларда  М.Раимжонов 30 сонли мактабда маънаавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлади. 2006йилда 45-сонли “Ёрмозор”маҳалла фуқаролар йиғини раиси, 2017 йилдан раис маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келмоқда. М.Раимжоновнинг катта ўғли Ғайратжон 1994 йилда ФДУ нинг жисмоний маданият факультетини тугатган.  Футбол бўйича СУН. У ”Шаҳрихон” Андижон вилояти, “Алай”футбол жамоаси Ўш вилояти, “Боғдодчи”футбол жамоаси, “Нефтчи” Фарғона вилояти, “МСХК” Тошкент вилояти, “Атласчи” Марғило шаҳри, “Цементчи” футбол жамоаларида тўп сурган.Хозирда “Нефтчи”футбол клубида қизлар жамоаси мураббийи бўлиб ишламоқда. Ўртанчи ўғли Раимжонов Дилшод олий маълумотли мураббий. Боғдодчи”футбол жамоаси, “Тўқимачи” Фарғона вилояти, “Атласчи” Марғилон шаҳри, “Қува” футбол жамоаларида тўп сурган.  Хозирда вилоят футбол мактаб-интернатида (футбол академияси)фаолият кўрсатмоқда.    Кенжа ўғли  Раимжонов Шерзод 1979 йилда туғилган. Олий маълумотли.ФДУнинг жисмоний тарбия ва иқтисод факультетини тугатган.  “Тўқимачи”, “Нефтчи” Фарғона вилояти,”Олмалиқ” футбол клуби Тошкент вилояти, “Машъал” Муборак шаҳри, “Атласчи” футбол жамоаларида (Марғилон шаҳри) тўп сурган.Хозирда “Нефтчи”футбол клубида техник директор бўлиб ишлайди.

                                      ГЕНРИХ АНАТОЛИЙ  ИВАНОВИЧ

Генрих Анатолий Иванович 1956 йил 21 февраль ойида Андижон шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. ФДПИ нинг жисмоний маданият факультетини тугатган. Миллати немис. Велоспорт бўйича СССР спорт устаси. Меҳнат фаолиятини Касаба уюшмалари жисмоний тарбия ва спорт жамияти вилоят кенгашига қарашли БЎСМ мактабида бошлаган. Велоспорт бўйича 3 карра Ўзбекистон чемпиони, 3 карра Халқаро турнирлар совриндори. Бутуниттифоқ касба уюшмалари спартакиадаси иштирокчиси. 2005-2016 йилларда Фарғона шаҳрида ФДУ қарашли академик лицейда жисмоний тарбия фани ўқитувчиси. Миллий тоифадаги хакам. 2013йилдан Ўзбекистон велоспорт Федерацияси вилоят бўлими аъзоси.А.Генрих   Касаба уюшмалари жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши 1992 йилда, вилоят жисмоний ва спорт қўмитасининг 1996йилда, Ўзбекистон велоспорт Федерациясининг 2014 йилда “Фахрий ёрлиқ”лари билан тақдирланган.

ВАХТИН  ЛЕВ  ВИКТОРОВИЧ

Л.Вахтин 1933 йилда Фарғона шаҳрида таваллуд топган.

НЕРОВНАЯ ТАМАРА ОСИПОВНА           АРИЕВ  НЕРД  АРАМОВИЧ

ВЕЛЕКАНОВ ЮРИЙ ХАРИТОНОВИЧ    АБДУЛЛАЕВ АЛИШЕР

МУМИНОВ ТОХИРЖО     ДЖУРАЕВ ГЕНАДИЙ

МАХМУТАЛИЕВ МАХМАДАЛИ              ХАКИМОВ АСРОРЖОН

Ремонт санузла под ключ nst-mos.ru

Оставьте первый комментарий

Оставить комментарий

Ваш электронный адрес не будет опубликован.


*